Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/7694 Дата решения 26.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b8c868ca-c73c-479d-8e5d-7030c902f0aa Claim ID PDF Hash 5d789f5b51588d22... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституция 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/7694-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 26 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - М.Алимкулов (19.06.2025 йилдаги 5-11/2-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар rm ql riАТБ манфаатида жавобгар rm ql ri МЧЖ ҳисобидан муддати ўтган 48 395 600 сўм фоиз қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг(палата) даъвогар rm ql ri АТБ (даъвогар/банк) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига rm ql ri МЧЖ (жавобгар)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан муддати ўтган 48 395 600 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогарнинг Сирдарё вилоят минтақавий филиали ва жавобгар ўртасида 2023 йил 31 май куни тузилган 34-сонли банк балансидаги кўчмас мулкни бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартномасига асосан жавобгар банк балансидаги Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Кўркам диёр МФЙ, Сайлгоҳ кўчаси, 78-уйда жойлашган музқаймоқ ва савдо дўкони биносини сотиб олиш учун йиллик 15 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 60 ой муддатга 727 440 000 сўмлик шартнома имзоланганлиги, жавобгар томонидан қарздорликни шартноманинг ажралмас қисми бўлган муддатли мажбуриятнома бўйича ойма-ой тўлаб борилишига келишилган бўлса-да, тўловларини ўз муддатида амалга оширмай келганлиги натижасида 2025 йил 23 май ҳолатига график бўйича муддати ўтган 48 395 600 сўм фоиз қарздорлиги вужудга келганлиги, жавобгар бу ҳақида бир неча маротаба ёзма равишда огоҳлантирилган бўлса-да, қарздорликни сўндириш юзасидан зарур чоралар кўрилмасдан келганлиги кўрсатилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Палата даъво аризасида ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили иш юзасидан тушунтириш бериб, даъво аризасида баён қилинган важларни қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституция 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —ФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 31 майда тузилган 34-сонли бинони ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, банк ушбу шартнома шартларига асосида ўзига тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Кўркам диёр МФЙ, Сайлгоҳ кўчаси, 78-уйда жойлашган музқаймоқ ва савдо биносини сотиш ва мулк қилиб топшириш, жавобгар эса мазкур шартнома шартлари асосида шартнома объектларини бўлиб бўлиб сотиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида, шартнома объектларини сотиб олиш учун қолган 85 фоиз қисми, яъни 618 324 000 сўм қисми, сотиб олувчи томонидан қарзнинг тўланмаган қисмидан йиллик 15 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан ушбу шартноманинг 2-иловасида келтирилган тўлов жадвалига мувофиқ белгиланган тартибда тўлаб боришлиги қайд этилган. Жавобгар шартномада белгиланган тўлов жадвалига асосан 2025 йилнинг 23 май ҳолатига жами 48 395 600 сўм фоиз тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларига мувофиқ фоиз тўловларини амалга оширмаган. Юқорида қайд этилганларга асосан, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, суд палатанинг 48 395 600 сўм фоиз қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига муддати ўтган 48 395 600сўм фоиз қарзни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво баҳоси 48 395 600 сўмнинг 2 фоизи, яъни 967 912 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар rm ql ri МЧЖ ҳисобидан даъвогар rm ql riАТБ фойдасига муддати ўтган 48 395 600 сўм фоиз қарзи ва 37 500 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 967 912 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов