← Назад
Решение #2896634 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/7569-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 26 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Садуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили
А.Эшонқулов (тугатиш (суд) бошқарувчиси) иштирокида, даъвогар rm ql ri
МЧЖнинг жавобгар rm ql ri фермер хўжалиги ҳисобидан 277 811 989 сўм
асосий қарз, етказиб берилган маҳсулот учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки
бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида 41 671 798 сўм жарима ва
олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар
rm ql ri МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси (даъвогар)
Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
унда
rm ql ri фермер хўжалиги (жавобгар) ҳисобидан 277 811 989 сўм
асосий қарз, етказиб берилган маҳсулот учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки
бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида 41 671 798 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда бир неча
бор хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
нинг 127,128,170-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодекс-да назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар
ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс шартномалари
бўйича жавобгарга буғдой етиштириш учун тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактураларга асосан 212 068 989,26 сўмлик уруғлик буғдой,
минерал ўғитлар, ёқилғи ва бошқа зарур маҳсулотлар ажратилганлиги,
хизматлар кўрсатилганлиги, шунингдек 109 000 000 сўм имтиёзли кредит
ажратилганлиги, жами 277 811 989 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги,
жавобгар томонидан ҳеч қандай маблағ даъвогар ҳисоб рақамига
қайтарилмаганлиги, етказиб берилган маҳсулотлар қийматига мутаносиб
ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво қисман талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
суднинг
4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан 2024 йил 7 октябрда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс
шартномалари бўйича жавобгар учун тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактураларга асосан моддий ресурслардан 212 068 989 сўм ва
механизация хизматлари учун ўтказиб берилган пул маблағларидан
109 000 000 сўмлик, жами 277 811 989 сўмлик қарздорлик вужудга
келганлиги, жавобгар томонидан ҳеч қандай маблағ даъвогар ҳисоб рақамига
қайтарилмаганлиги, етказиб берилган маҳсулотлар қийматига мутаносиб
ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги
аниқланган.
Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда
шартномалар, жавобгарга ўтказилган пул маблағлари ва берилган
маҳсулотлар бўйича ишлар бажарилганлигини асословчи ҳужжатлар
топилмаганлиги сабабли даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарга
талабнома юбориб, пул маблағларини қайтариш сўралган.
Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли
даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 277 811 989 сўм асосий қарз, етказиб берилган маҳсулот
учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи
миқдорида 41 671 798 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризага нисбатан ҳеч қандай эътироз
билдирмади ва суд муҳокамасига келмади, қарздорлик мавжуд эмаслигини
тасдиқловчи асосли бирор бир ҳужжат тақдим этмади.
Жавобгарнинг даъвогар олдида жами 277 811 989 сўм қарздорлиги
ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд ҳисобварақ-фактуралар, банк
маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг қарздорлиги ишда мавжуд
ҳисобварақ-фактуралар, банк маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа
ҳужжатлар билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 277 811 989 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода етказиб берилган маҳсулот учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки
бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида 41 671 798 сўм жарима ундириш
талаби ҳам мавжуд.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
қонунининг
32-моддаси талаби асосида жарима ундиришни сўраган.
Мазкур Қонуннинг 32-моддаси биринчи қисмига мувофиқ тўлов
талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик,
шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини
тўлашдан
бош
тортганлик
(банк
муассасасига
тўлов
топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни
тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот
етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи
миқдорида жарима тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг маҳсулот ҳақини тўлашни рад этган ёхуд
бош тортганлиги ҳолати низоли бўлиб, бироқ даъвогар томонидан
жавобгарнинг маҳсулот ҳақини тўлашни рад этган ёхуд бош тортганлигини
исботловчи далиллар тақдим этилмади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг жарима ундириш талаби низоли
эканлиги, жавобгарнинг жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар
ҳақини тўлашни рад этган ёхуд бош тортганлиги ҳолати исботланмаганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан етказиб берилган маҳсулот учун
ўзи тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида
41 671 798 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
мувофиқ Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли
деб топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига рад этилган даъво баҳоси 41 671 798 сўмнинг 2 фоизи,
яъни 953 435,96 сўм миқдорида давлат божи, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси 277 811 989 сўмнинг
2 фоизи, яъни 5 556 239,78 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига
37 500 сўм почта харажатни ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар rm ql ri фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар rm ql riМЧЖ фойдасига 277 811 989 сўм асосий қарз ва
37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 5 556 239,78 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар rm ql riМЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 953 435,96
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов