← Назад
Решение #2896645 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2751-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025йил 25 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон фермерлар Сирдарё
вилоят Боёвут туман Кенгашининг «Лазизбек мангу» фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар «B
vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
199 328 780 сўм асосий қарз ва 99 664 390 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида иқтисодий ишни кенгаш рахбари Б.Холмухаммедова
иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Боёвут туман Кенгаши, «Лазизбек
мангу» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар «B
vut d n
lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
199 328 780 сўм асосий қарз ва 99 664 390 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида кенгаш рахбари даъво талабларини қувватлаб
қувватлаб, қарздорлик 2024 йил ғалла мавсумида вужудга келгани, жавобгар
минерал ўғит, ёқилғи ва уруғлик бергани, якуний тўловдан қисман маблағ
тўлангани ва қолган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмагани, ушбу қарзга пеня
ҳисобланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади, жавобгар судга
илтимоснома тақдим қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни ва даъвонинг
пеня ундириш қисмини рад этишни сўраган, шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128, 170-моддларига асосан
жавобгар иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди.
Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2024 йил 28 январда №24-42719/G21994-25-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномасини
имзолаб, шартноманинг 1.1-бандида даъвогар 2024 йил ғалла мавсумида
шартномада кўрсатилган ғалла маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар ўз
навбатида уруғлик билан таъминлаш, маҳсулотни қабул қилиш ва хақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4.-бандида харид қилинган ғалла хом ашёси учун якуний
ҳисоб-китоб ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, 2024 йил ғалла
мавсумида шартномада кўрсатилган маҳсулот етказиб берилган, лекин жавобгар
ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан маҳсулот ҳақи тўлиқ тўлаб
берилмаган.
Натижада кенгаш даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб,
жавобгардан вужудга келган қарздорлик ва ҳисобланган пеняни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақлилиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 465-моддасига
асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун
бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса
бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган
муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Суд мажлисида даъвогарлар маҳсулот ҳақидан қисман тўлов
тўланганлигини билдирдилар.
Иш ҳужжатларига кўра, , жавобгарнинг 2024 йил ғалла ҳосили учун жами
харажати 114 325 000 сўмни, даъвогарнинг топширган маҳсулот ҳақи
4-бандида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш
жавобгарнинг кейинги фаолятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб
ҳисоблаб, пеня ундириш талабини 13 000 000 сўм миқдорида қаноталантиришни
лозим топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини қисман қаноталантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 199 328 780 сўм асосий қарз, 13 000 000 сўм пеня ва
37 500 сўм почта харажати ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасига
асосан
даъвонинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 5 979 863,4 сўм давлат божи
тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Боёвут туман Кенгашининг
«Лазизбек мангу» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «B
vut d n lust r»
масъулияти чекланган жамиятидан 199 328 780 сўм асосий қарз ва
99 664 390 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «B
vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан,
даъвогар «Лазизбек мангу» фермер хўжалиги фойдасига 199 328 780 сўм асосий
қарз, 13 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «B
vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 5 979 863,4 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев