Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2401/1848 Дата решения 25.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш
Source ID 2e694709-d1b4-4761-8358-60d4a8ea6274 Claim ID PDF Hash 6111ebb0d7d58cb8... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу кодекснинг 744-моддаси Ушбу кодекс 744 code_article
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
аролик кодекси 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2401/1848-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 25 июнь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова, раислигида, С.Сайданов суд мажлиси котиблигида, даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБнинг жавобгар “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан 125 725 838 сўм кредитга ҳисобланган фоиз, 48 594 652 сўм пеня, жами 174 320 490 сўм қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ва қўшимча жавобгар “Гулистон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига қарашли гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили К.Омонликов (2025 йил 01 мартдаги 1/13-05-1118-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Умаров (2025 йил 04 январдаги 03/2-сонли ишончномага асосан), қўшимча жавобгар вакили У.Тураев (03.01.2025 йилдаги ишончнома асосида), туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаровларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБ (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 125 725 838 сўм кредитга ҳисобланган фоиз, 48 594 652 сўм пеня, жами 174 320 490 сўм қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган - Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнда Сирдарё вилоят ИИБ ЙХҲБ ҳузуридаги Бахт ТРИБ томонидан 2019 йил 6 августда берилган ААҒ1061294-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 243 N , двигатель №50553781085380, кузов шасси рақами № NS276WZZ8KJ007999, N GS 33 400 6 4 BB K052 U16 бўлган оқ рангли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси; -Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнь куни Сирдарё вилоят ИИБ ЙХҲБ ҳузуридаги Бахт ТРИБ томонидан 2020 йил 23 сентябрда берилган ААҒ2180998-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 458 N , двигатель К2924459, кузов шасси рақами №NS3 R 167KJ003905, K Z 36520 10 43 6 4 бўлган оқ рангли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси; -Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнда Сирдарё вилоят ИИБ ЙХҲБ ҳузуридаги Бахт шаҳар ТРИБ томонидан 2022 йил 19 январда берилган F3887361-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 612 G , двигатель №473130, кузов шасси рақами №NSBFVR33GES000301, ISUZU FVR 33GLD бўлган оқ рангли махсус автокран транспорт воситаси; -Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнь куни Сирдарё вилоят махсус техникалар инспекцияси бўлими томонидан 2022 йил 13 сентябрда берилган UZ217769-сонли техник паспортга асосан “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 D 326, двигатели BY7GIK00033, кузов шасси рақами № UG0WZ30LK 00090, WZ30-25 бўлган тўқ сариқ рангли экскаваторюклагич махсус техникаси; -Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг 2019 йил 30 июлдаги буйруғи ҳамда Сирдарё вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 5 сентябрдаги №77-сонли буйруғига асосан “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2019 йил Хитой давлатида “ uzh u n tru ti n hin r Gr u Im & E Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, завод рақами № UG 1630VKDF00026 бўлган 160, (160tn/s t) русумли “Асфальт бетон заводи” ускуналар тўплами; -Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнь куни Сирдарё вилоят ИИБ ЙХҲБ ҳузуридаги Бахт шаҳар ТРИБ томонидан 2019 йил 22 августда берилган F1110113-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан “Гулистон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 205 R , двигатель 50554380315442, кузов шасси рақами №NS276WZZ4KJ008115, N GS 33 400 бўлган оқ рангли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси; -Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнь куни Сирдарё вилоят махсус техникалар инспекцияси бўлими томонидан 2021 йил 3 июлда берилган UZ118433-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан “Гулистон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 D 194, двигатель 920B022512, кузов шасси рақами № UG18034VLDB00129, GR-180 бўлган сариқ рангли GREYDER махсус техникасига қаратишни сўраган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан “ mk rb nk” АТБнинг фойдасига 125 725 838 сўм фоиз қарздорлиги, 12 000 000 сўм пеня, 34 000 сўм почта харажати ундирилган ва ундирув Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ва қўшимча жавобгар “Гулистон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига қарашли гаров мулкларига қаратилган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 апрель куни 4-1201-2503/3091-сонли ҳал қилув қарорига асосан 2023 йил 3 июнь кунидаги № sh 243328 SI-сонли гаров шартномасининг “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасига тегишли бўлган: - 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 243 N бўлган N GS 33 400 6 4 BB K052 U16 русумли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси; - 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 458 N бўлган K Z 36520 10 43 6 4 русумли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси; - 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 612 G бўлган ISUZU FVR 33GLD русумли махсус автокран транспорт воситаси; - 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 D 326 бўлган WZ30-25 русумли экскаватор-юклагач махсус техникаси; - 2019 йил Хитой давлатида “ uzh u n tru ti n hin r Gr u Im & E Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, завод рақами UG 1630VKDF00026 бўлган 160, (160tn/s t) русумли “Асфальт бетон заводи” ускуналар тўпламини гаровга қўйишга оид қисми ҳақиқий эмас деб топилган. Аризачи“Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси судга ариза билан мурожаат қилиб, Гулистон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 28 апрель куни 4-1201-2503/3091-сонли ҳал қилув қарорига асосан 2023 йил 3 июнь кунидаги № sh 243328 SI-сонли гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 июндаги 4-1202-2401/1848сонли ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 июндаги ажрими билан Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 июндаги 4-1202-2401/1848-сонли иқтисодий иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган ҳамда Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2401/1848-сонли иқтисодий иш юзасидан 2024 йил 20 июнда чиқарилган ҳал қилув қарори бекор қилинган. Бугунги суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган палата, Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси суд муҳокамасида иштирок этмади. Ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан палата ва Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Судда иштирок этган даъвогар вакили кредит қарздорлиги тўлиқ бартараф қилинганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судда иштирок этган жавобгар вакили даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги сўндирилганлигини, давлат божи ва почта харажати жавобгар томонидан қопланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги бартараф этилганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 04.11.2022 йилда 223-сонли ёпиқ линияли миллий валютада ускуна сотиб олиш учун 36 ой муддатга, йиллик 28 % устама ҳақ эвазига, умумий қиймати 5 000 000 000 сўмлик кредит шартномаси имзоланган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, жавобгарга 5 000 000 000 сўм кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнда Сирдарё вилоят ИИБ ЙХҲБ ҳузуридаги Бахт ТРИБ томонидан 2019 йил 6 августда берилган ААҒ1061294-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 243 N , двигатель №50553781085380, кузов шасси рақами № NS276WZZ8KJ007999, N GS 33 400 6 4 BB K052 U16 бўлган оқ рангли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси; Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнь куни Сирдарё вилоят ИИБ ЙХҲБ ҳузуридаги Бахт ТРИБ томонидан 2020 йил 23 сентябрда берилган ААҒ2180998-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси20 458 N , двигатель К2924459, кузов шасси рақами №NS3 R 167KJ003905, K Z 36520 10 43 6 4 бўлган оқ рангли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси; Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнда Сирдарё вилоят ИИБ ЙХҲБ ҳузуридаги Бахт шаҳар ТРИБ томонидан 2022 йил 19 январда берилган F3887361-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 612 G , двигатель №473130, кузов шасси рақами №NSBFVR33GES000301, ISUZU FVR 33GLD бўлган оқ рангли махсус автокран транспорт воситаси; Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнь куни Сирдарё вилоят махсус техникалар инспекцияси бўлими томонидан 2022 йил 13 сентябрда берилган UZ217769-сонли техник паспортга асосан “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 D 326, двигители BY7GIK00033, кузов шасси рақами № UG0WZ30LK 00090, WZ30-25 бўлган тўқ сариқ рангли экскаваторюклагач махсус техникаси; Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнь куни Сирдарё вилоят ИИБ ЙХҲБ ҳузуридаги Бахт шаҳар ТРИБ томонидан 2019 йил 22 августда берилган F1110113-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан “Гулистон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 205 R , двигатель 50554380315442, кузов шасси рақами №NS276WZZ4KJ008115, N GS 33 400 бўлган оқ рангли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси; Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнь куни Сирдарё вилоят махсус техникалар инспекцияси бўлими томонидан 2021 йил 3 июлда берилган UZ118433-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан “Гулистон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 D 194, двигатель 920B022512, кузов шасси рақами № UG18034VLDB00129, GR-180 бўлган сариқ рангли GREYDER махсус техникаси; Мирзаобод туман, Наврўз шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг 2019 йил 30 июлдаги буйруғи ҳамда Сирдарё вилоят автомати йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 5 сентябрдаги №77-сонли буйруғига асосан “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли, 2019 йил Хитой давлатида “ uzh u n tru ti n hin r Gr u Im & E Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, завод рақами № UG 1630VKDF00026 бўлган 160, (160tn/s t) русумли “Асфальт бетон заводи” ускуналар тўплами гаровга қўйилган. Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида 125 725 838 сўм ҳисобланган фоиз, 48 594 652 сўм пенядан иборатлиги қайд этилган. Бироқ судга даъво киритилгандан кейин кредит шартномаси бўйича қарздорлик қопланган ва даъвогар вакили томонидан кредит шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома ва банк айланмаси тақдим қилинган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги қопланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 125 725 838 сўм кредитга ҳисобланган фоиз, 48 594 652 сўм пеня, жами 174 320 490 сўм қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ва қўшимча жавобгар “Гулистон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига қарашли гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Суд давлат божи ва почта харажати масаласини ҳал қилиб, ҳисобланган 3 486 409,80 сўм миқдоридаги давлат божи ҳамда почта харажати жавобгар томонидан қопланганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р ҚИ Л Д И: “ mk rb nk”АТБ нинг жавобгар “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш”унитар корхонасидан 125 725 838 сўмкредитга ҳисобланган фоиз ва 48 594 652 сўм пеняни ундириш, ундирувни жавобгар-“Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳамда қўшимча жавобгар“Гулистон туман йўллардан фойдаланиш”унитар корхонасига тегишли бўлган гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар томонидан давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова