← Назад
Решение #2896649 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 216 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуннинг | 42 | — | law | |
| онуннинг | 46 | — | law | |
| онуннинг | 29 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| онуни | 46 | — | law | |
| онуни | 42 | — | law | |
| ИПКнинг | 114 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3487-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 25 июнь
Оқолтин туманлараро иқтисодий иқтисодий суди судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг «Оқолтин
туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат муассасасига нисбатан
101,909,309,3 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган
молиявий жаримани Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон
Республикаси
молия
вазирлиги
ғазначилигининг
ягона
23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари М.Хусанова
(ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Исаев (ишончнома асосида) ва
Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси З.Сайдахмедовлар иштирокида,
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар, аризачи деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, «Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш корхонаси»
давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
101,909,309,3 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган
молиявий жаримани Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон
Республикаси
молия
вазирлиги
ғазначилигининг
ягона
23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундиришни сўраган.
Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё
вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда
иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза талабларини
қувватлаб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, ариза талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз кўрсатмаларини
бериб, қўлланилган молиявий жаримани тез кунларда бартараф этилишини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси аризани тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё
вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси иштирок этмади ва иштирок
этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
ИПКнинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
ИПК 216-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур
бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир
этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари
бор-йўқлигини;
мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги 684сонли Қонуннинг 42-моддасида иштирокчини харид қилиш тартибтаомилларида иштирок этишдан четлаштириш шартлари келтирилган бўлиб
унга кўра иштирокчи харид қилиш ҳужжатларнинг малака, техник ва тижорат
талабларига жавоб бермаса танловдан четлаштирилиши керак. Ушбу
қонуннинг 46-моддасига кўра, давлат харидлари жараёнида иштирокчиларни
камситишга, бошқа иштирокчиларга зарар етказган ҳолда бир иштирокчига
имтиёзлар ёки преференциялар тақдим этишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг
29-моддасида, савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб
келиши мумкин бўлган ҳаракатлар савдоларнинг битта ёки бир нечта
иштирокчисига савдоларда иштирок этиш учун имтиёзли шарт-шароитлар
яратиш, шу жумладан ахборотдан фойдаланиш орқали имтиёзли шартшароитлар яратиш савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб
келиши мумкин бўлган ҳаракатлар қаторига киритилган
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар муассасада Бюджет кодекси
талаблари ижроси, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг сарф
қилиниши юзасидан Ховос транспорт прокуратурасининг 2024 йил 26октябрдаги 10/5-145606/24-сонли хатига асосан ўрганиш ишлари олиб
борилган.
Сирдарё вилоят Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан жавобгар муассаса
фаолиятида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни ва бошқа соҳага оид қонуности ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш
юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш натижасида муассаса томонидан “ t nd r.uz .uz платформаси
орқали бир қатор давлат харидларини ўтказиш билан боғлиқ қонун бузилиш
ҳолатлари аниқланган. Хусусан:
“ t nd r.uz .uz платформаси орқали транспорт воситасига газ
ускунасини ўрнатиш хизмати бўйича 2024 йил 06 апрелда “G z qui m nt
s rvis ” МЧЖ билан, “Im ks f z s rvis ” МЧЖ билан умумий суммаси
71.589.998 сўмлик 6 та шартномалар тузилган
Аммо, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 684сонли Қонуннинг 49-моддаси талаблари бузилиб, электрон дўконда бир
шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача
қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши
мумкинлиги тўғрисидаги талабларга риоя қилинмаган.
Шунингдек, бу билан “Давлат харидлари тўғрисида”ги 684-сонли
Қонуни 46-моддаси биринчи қисми 8-хатбошиси талабига кўра давлат
харидларини амалга ошириш жараёнида давлат харидларини амалга
оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат
харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга йўл қўйилмаслиги билан
боғлиқ талаблар бузилган.
“Еt nd r.uz .uz платформаси орқали 2363216-лот билан автомобил
йўллари юкларини ташиб бериш хизмати бўйича энг яхши таклифларни
танлашга 2024 йил 21 майда 213.514.127,04 сўмга эълон берилган.
Мазкур танлов заҳира ғолиби “L gm ” МЧЖнинг платформага
жойлаштирилган ҳужжатлари ўрганилганда, техник талабларнинг 2-мезон
бўйича ва 4-мезон бўйича талаб ҳужжатлар ўрнига 2024 йил 23 апрелдаги 25сонли банкротлик ёки тугатиш жараёнида эмаслигини тасдиқловчи кафолат
хати жойлаштирилган бўлсада, комиссия томонидан иштирокчини
четлаштириш ўрнига ҳар бир мезон бўйича 24 балдан баҳоланган.
Шунингдек, “Еt nd r.uz .uz платформаси орқали 2365587-сонли лот
билан жавобгарга юк ташиш хизмати бўйича энг яхши таклифларни танлашга
2024 йил 28 майда 99.999.852 сўмга эълон берилган.
Мазкур танлов ғолиби “Нурли тўлқин сервис” МЧЖнинг платформага
жойлаштирилган ҳужжатлари ўрганилганда, техник талабларнинг 1-мезон
бўйича талаб қилинган ҳужжат ўрнига умуман бошқа лот электрон ворд
кўринишидаги кафолат хати тақдим этилган бўлсада, комиссия томонидан 25
бал билан баҳоланган.
Техник талабларнинг 4-мезон бўйича (банк ҳолати бўйича маълумот)
талаб қилинган бўлиб, иштирокчи томонидан хизмат кўрсатувчи миллий
банкнинг 2024 йил 01 апрелдаги ХМ-1293/22-сонли 2024 йил 01 апрель
ҳолатига кўра картотека қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида банк
маълумотномаси тақдим қилинган бўлсада, комиссия томонидан иштирокчига
максимал 25 бал билан баҳоланган.
Мазкур ҳолатларда жавобгар масъуллари томонидан “Давлат харидлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 42-моддаси биринчи
қисми тўртинчи хатбошисида белгиланган харид комиссияси ёки давлат
харидлари электрон тизимининг оператори иштирокчини харид қилиш
тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатилиши билан боғлиқ
талабларга риоя қилинмаган.
Яъни, иштирокчининг харид қилиш ҳужжатлари малака, техник ва
тижорат талабларига жавоб беришини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим
қилинмаган бўлса-да, танлов иштирокчиси харид комиссияси томонидан
харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлаштирилмаган.
Қолаверса, мазкур қонуннинг 46-моддасига кўра харидлар жараёнида
иштирокчиларни камситишга, бошқа иштирокчиларга зарар етказган ҳолда
бир иштирокчига имтиёзлар ёки преференциялар тақдим этиш билан боғлиқ
талабларга риоя этилмаган.
Ушбу ҳолатда жавобгар “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси
2-қисми талабларини бузиб, савдоларни қонунчиликда белгиланган
тартибини бузиш, савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб
келиши мумкин бўлган ҳаракатни содир этган.
Юқоридаги аниқланган ҳолат бўйича даъвогар томонидан ваколатли
органнинг ажримига асосан 2025 йилнинг 26 март санасида 1-12-2025/38сонли иш қўзғатилган.
Махсус комиссия томонидан 2025 йилнинг 25 март санасида
1-12-2025/38-сонли Қарор ва ушбу қарор ижроси бўйича кўрсатма берилган.
Қарорга кўра «Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат
муассасаси томонидан даъво ариза ва ёзма кўрсатмаларда қайд қилинган
шартномаларда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси 2-қисми
талаблари бузилган деб топилган ва 29-модда биринчи қисмининг 5-бандига
асосан мазкур шартномалар бўйича 101.909.309,3 сўм миқдорида молиявий
жарима ҳисобланган. Ушбу кўрсатма ижросини таъминланиши учун 1 ой
муддат этиб белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан қўлланилган молиявий жаримани тўлаш
учун ҳеч қандай ҳаракат амалга оширилмаган ва оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг
42-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида Рақобат тўғрисидаги
қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар пул ундириш
(жарималар) тарзида қўлланилиши, рақобат тўғрисидаги қонунчилик
талабларининг савдоларга оид қисмини бузганлик учун — савдоларнинг
хўжалик юритувчи субъект бўлган иштирокчиларига, давлат харидлари
доирасидаги корпоратив буюртмачиларга, электрон савдолар операторларига,
ташкилотчиларга — савдолар предмети бошланғич нархининг 3 фоизи
миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган.
Жавобгар томонидан тендерларда “Давлат харидлари тўғрисида”ги
қонунининг 42-моддаси ва 46-моддаси, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29моддаси талаблари бузилганлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Юқоридагиларга
асосан,
суд
даъвогарнинг
жавобгарга
нисбатан 101.909.309,3 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талабини
асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгарга қўлланилган молиявий жаримани
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия
вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағи (СТИР 201122919,
Тошкент
шаҳри,
Марказий
банк,
МФО
00014,
ШҲР
4014228608242203430458278)га ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 4126-сон қарори билан
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
қўмитаси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари
Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда
жамғарма деб юритилади) ташкил этилган бўлиб, рақобат тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Давлат бюджетига йўналтирилган
молиявий жарималар суммасининг Жамғармага қайтариладиган 50 фоизи
жамғармани молиялаштириш манбаларидан бири сифатида кўрсатилган.
Юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг
жавобгарга нисбатан қўлланилган молиявий жаримани Ўзбекистон
Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди ва мазкур даъво талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19
декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида”ги 36-сонли Пленум қарорининг 6-бандига кўра, тўланиши лозим
бўлган давлат божи миқдори даъвогар (аризачи) судга мурожаат қилаётган
талабининг турига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича
аниқланади. Давлат божи миқдори аризачи судга мурожаат қилаётган талабга
боғлиқ бўлади ва белгиланган ставкалар бўйича аниқланади. Бир нечта
мустақил талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи ҳар бир талаб
бўйича алоҳида, аризалар учун белгиланган тегишли ставкалар бўйича
ундирилади.
ИПКнинг 114-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, пул
маблағларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича даъво баҳоси
ундириладиган суммадан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд, суд харажатлари масаласини муҳокама
қилиб, даъво талабининг молиявий жарима қўллаш талаби бўйича давлат
божини ундирувсиз қолдиришни, қўлланилган молиявий жаримани
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия
вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш талаби
бўйича жавобгардан республика бюджетига 2.038.186,19 сўм давлат божини,
олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар
ҳисобига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 114, 118, 215, 221, 222-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
«Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат
муассасасига нисбатан 101.909.309,3 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима Ўзбекистон Республикаси давлат
бюджетига
Ўзбекистон
Республикаси
молия
вазирлиги
ягона
23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига (СТИР 201122919, Тошкент
шаҳри, Марказий банк, МФО 00014, ШҲ/Р 4014228608242203430458278)
ғазна ҳисобварағига ундирилсин.
«Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат
муассасасидан:
- Ўзбекистон
Республикаси
Рақобатни
ривожлантириш
ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси фойдасига 37.500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 2.038.186,19 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик
муддатда кассация тартибида шикоят (протест келтириш) қилиш мумкин.
Судья
А.Я. Олламов