← Назад
Решение #2896651 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 26 | — | law | |
| Божхона Кодекси | 28 | — | code_article | |
| Божхона кодекси | 201 | — | code_article | |
| Божхона кодекси | 347 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3166-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025йил25 июнь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида,даъвогар
Сирдарё вилоят божхона бошқармасининг жавобгар “WANYANG”
масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан 267 963 098,61 сўм
божхона тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризасива унга илова қилинган
ҳужжатларни, даъвогар вакили Ж.Тохиров (2025 йил 11 июндаги 20/03-252467-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Нарзуллаев (2024 йил 12
июндаги W/12-06-25ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё вилоят божхона бошқармаси (кейинги ўринларда “даъвогар”
деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “WANYANG”
масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси (кейинги ўринларда
“жавобгар” деб аталади)дан 2022-2024 йилларда “Эркин муомалага чиқариш”
(ИМ40) божхона режимига расмийлаштирилган 24010/07.10.2022/0005939,
24010/20.10.2022/0006235, 24010/23.12.2022/0007926, 24010/31.03.2023/0001987,
24010/04.07.2023/0004809, 24010/14.11.2023/0008093, 24010/30.01.2024/0000681,
24010/30.05.2024/0005084, 24010/23.09.2024/0009043 ва 24010/22.10.2024/0009794рақамли БЮДлар бўйича ҳисобланган 267 963 098,61 сўм божхона
тўловлариниундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини
бериб, “WANYANG” МЧЖ ҚК томонидан Хитой давлатидан олиб келинган
“цветная плёнка из ПВХ” номли товарининг ТИФ ТН коди мавжуд хулосалар
асосида таҳлил қилинганда 2022-2024 йилларда 24010/07.10.2022/0005939,
24010/20.10.2022/0006235, 24010/23.12.2022/0007926, 24010/31.03.2023/0001987,
24010/04.07.2023/0004809, 24010/14.11.2023/0008093, 24010/30.01.2024/0000681,
24010/30.05.2024/0005084, 24010/23.09.2024/0009043 ва 24010/22.10.2024/0009794рақамли БЮДларда “цветная плёнка из ПВХ” номли товар ТИФ ТНнинг
3920992800,
3920491009
кодларида
таснифланган
ҳолда
расмийлаштирилганлиги,28.02.2025/0001260-сонли БЮДдаги товарнинг ТИФ
ТН коди ўрганилиши натижасида “цветная плёнка из ПВХ” номли товар 2025
йил 11 мартдаги Q-SIR-25/010089 рақамли таснифлаш қарорида “цветная плёнка
из ПВХ” номли товар ТИФ ТНнинг 3921 90 600 0 коди билан таснифланиши
аниқланганлиги, ТИФ ТН коди ўзгариши натижасида жавобгарга ўша даврда амалда
бўлган тарифларда 267 963 098,61 сўм божхона тўлови қайта-ҳисоб
қилинганлигини, мазкур қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгарга талабнома
юборилганлигини, бироқ талабномага жавобгар эътироз билдирганини, шу сабабли,
божхона тўловини ундириш бўйича судга даъво киритилганлигини, судга даъво
киритилгандан кейин жавобгар томонидан бошқармага қарздорликни бўлиб тўлаш
ва келишувга эришиш юзасидан мурожаат келиб тушганлигини, бироқ айрим
сабабларга кўра, келишувга эришилмаганлигини билдириб, божхона тўлови
ҳисобланиши ҳақидаги маълумотни судга тақдим қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга ўз
кўрсатмаларини бериб, жавобгар томонидан олиб келинган “цветная плёнка из
ПВХ” номли товар цветная плёнка из ПВХ” номли товар3921 90 600 0 коди билан
таснифланишини билмаганлигини, билганида, айни шу код рақами бўйича божхона
тўловларини тўлаган бўлишлигини, орадан салкам уч йил вақт ўтиб, божхона
тўловларидаги фарқлар юзага келганлигини билганлигини,
бирданига
267 963 098,61 сўм божхона тўловини ундирилиши тадбиркорлик субъектининг
молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатишини, шу сабабли даъвогар билан
қарздорликни олти ойга бўлиб тўлаш тўғрисида келишув тузмоқчи бўлганлигини,
бироқ, келишувга эришилмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Ўтган суд муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвони
қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқийбаҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодекси (кейинги ўринларда
“Божхона кодекси”, БК деб аталади)нинг 26-моддаси биринчи қисмига кўра,
товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши ваколатли шахсларнинг
товарларни божхона режимларидан бирига жойлаштириш ва мазкур божхона
режими талаблари ҳамда шартларига риоя этиш мажбуриятини келтириб
чиқаради.
Божхона Кодексининг 28-моддаси биринчи қисмига кўра, божхона
режими талаблари ва шартларига риоя этилиши учун жавобгарлик товарни
тегишли божхона режимига жойлаштирган шахснинг зиммасида бўлади.
Божхона кодексининг 201-моддаси биринчи қисмига кўра, товарлар
чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари, агар божхона тўғрисидаги
қонунчилик бузилишлари мавжуд деб тахмин қилиш учун етарли ва
тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга,
шу жумладан божхона аудити усуллари асосида амалга оширишга ҳақли.
Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, товарлар чиқариб юборилганидан
кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш
товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан уч
йил ичида амалга оширилиши мумкин.
Божхона кодексининг 347-моддасига иккинчи қисмига кўра, товарлар
чиқариб юборилганидан кейин божхона назоратини ўтказиш натижасида
божхона тўловлари қўшиб ҳисобланганда божхона тўловларини тўлаш бўйича
қарздорлик юзага келади. Агар тўловчининг божхона тўловлари қўшиб
ҳисобланишига эътирозлари бўлмаса, божхона тўловлари бўйича
қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома тақдим этилган кун, тўловчи
эътироз билдирган тақдирда эса, суднинг божхона тўловлари бўйича
қарздорликни ундириш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирган сана
қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида
фаолият юритувчи “WANYANG” масъулияти чекланган жамияти қўшма
корхонаси томонидан Хитой давлатидан олиб келинган “цветная плёнка из
ПВХ” номли товарининг ТИФ ТН коди бошқарманинг Товарларни
классификациялаш бўйича бош инспектори Божхона қўмитасининг Марказий
божхона лабораторияси билан ҳамкорликда ўрганилган ҳамда 2025 йил
11 мартдаги Q-SIR-25/010089 рақамли таснифлаш қарорида “цветная плёнка
из ПВХ” номли товар ТИФ ТНнинг 3921 90 600 0 коди билан таснифланиши
аниқланган ва шу код билан божхона режимига расмийлаштирилган.
Шундан
сўнг,
жавобгар
томонидан
2022-2024
йилларда
расмийлаштирилган 24010/07.10.2022/0005939, 24010/20.10.2022/0006235,
24010/23.12.2022/0007926,
24010/31.03.2023/0001987,
24010/04.07.2023/0004809,
24010/14.11.2023/0008093,
24010/30.01.2024/0000681,
24010/30.05.2024/0005084,
24010/23.09.2024/0009043 ва 24010/22.10.2024/0009794-рақамли БЮДларда
“цветная плёнка из ПВХ” номли товар ТИФ ТНнинг 3920992800, 3920491009
кодларида таснифланган ҳолда расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.
Натижада, юқоридаги БЮДларда “цветная плёнка из ПВХ” номли товар
3920992800, 3920491009 кодларида эмас, 3921 90 600 0 коди билан
таснифланиши лозимлигидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга
267 963 098,61 сўм божхона тўловини қайта ҳисоб-китоб қилган.
Жавобгарга 267 963 098,61 сўм божхона тўловларини тўлаш бўйича
қарздорлик суммасини ўз вақтида тўланиши юзасидан 2025 йил
24 мартдаги 18/04-25-01232-сонли талабнома берилган. Корхона томонидан
2025 йил 27 мартдаги 27/03-1-сонли жавоб хати берилган бўлиб, хатда
юқоридаги ТИФ ТН кодлари бўйича хатолик мавжуд эмаслиги маълум
қилинган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан 267 963 098,61 сўм божхона
тўловини ундириш бўйича судга даъво киритган.
Судга даъво киритилгандан кейин ҳам қарздорлик қопланмаган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Суд муҳокамаси бир неча маротаба қолдирилган бўлса-да, жавобгар
томонидан қарздорликнинг асоссизлигини тасдиқловчи далилларни судга
тақдим қилмади.
Даъво
талабининг
асослилиги
тарафларнинг
кўрсатмалари,
даъвогарнинг 2025 йил 11 мартдаги Q-SIR-25/010089 рақамли таснифлаш
қарори ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 267 963 098,61 сўм
божхона тўловини даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 5 359 261,97 сўм
давлат божини жавобгардан республика бюджетига, олдиндан тўланган
37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Сирдарё вилоят божхона бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
“WANYANG” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан
Сирдарё вилоят божхона бошқармаси фойдасига 2022-2024 йилларда “Эркин
муомалага чиқариш” (ИМ40) божхона режимига расмийлаштирилган
24010/07.10.2022/0005939, 24010/20.10.2022/0006235, 24010/23.12.2022/0007926,
24010/31.03.2023/0001987, 24010/04.07.2023/0004809, 24010/14.11.2023/0008093,
24010/30.01.2024/0000681, 24010/30.05.2024/0005084, 24010/23.09.2024/0009043 ва
24010/22.10.2024/0009794-рақамли БЮДлар бўйича ҳисобланган 267 963 098,61 сўм
божхона тўловлари ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
“WANYANG” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан
Республика бюджетига 5 359 261,97 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикочти ёки ҳал қилув қарори қонуний учга киргач, олти ойлик муддатда
кассация шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова