← Назад
Решение #2896653 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 33 | — | law | |
| исмига мутаносиб равишда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2452-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 25 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефт
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг,
жавобгар «Alish r» маъсулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 13 майдаги
№027371-сонли нефт, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган
углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда
реализация қилиш бўйича берилган лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги
аризаси асосида иқтисодий ишни аризачи вакиллари аризачи вакили
Ж.Алибеков (16.06.2025 йилдаги №12/5-сонли ишончнома асосида), аризачи
мутахассиси Н.Жўраев, жавобгар вакиллари К.Тагаев, Д.Нишанбаев ва
Р.Улдановлар (ишончнома асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (кейинги матнларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, «Alish r» маъсулияти чекланган жамияти (кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади)нинг 2022 йил 13 май даги №027371сонли нефт, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган
углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда
реализация қилиш бўйича берилган лицензиясини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакил ва мутахассиси аризада кўрсатилган
ҳолатларни қувватлаб, жавобгар фаолиятида текшириш ўтказилиб,
ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказилгани ҳолати аниқлангани, ташқи таъсир
айнан жавобгар томонидан таъсир қилинганлигини аниқлаш имкони йўқлиги,
унга электрон шаклда таъсир ўтказилгани ва жавобгарда бундай ваколат
йўқлиги, яъни электрон пароль ёки рухсат унда мавжуд эмаслиги, электрон
шаклда кириш газ ходими томонидан амалга оширилишини билдириб,
аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари ҳисоблагичга айнан ким
томонидан ташқи таъсир ўтказилгани номаълумлиги, жавобгарнинг айби
бирор бир ҳужжатда аниқ кўрсатилмагани, бундан ташқари хозирги кунда
ҳудудй газ органи томонидан фаолиятни олиб боришга рухсат бергани,
жавобгарнинг айби суд ҳукми билан исботланмагунча ҳолат бўйича
жавобгарни айбдор деб ҳисоблаш асоссиз эканлигини билдириб, аризани рад
этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, жавобгарга аризачи томонидан
2022 йил 13 майда №027371-сонли нефт, газни (шу жумладан сиқилган
табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб
олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича лицензия берилиб,
лицензияда жавобгариннг фаолияти сиқилган табиий газни реализация
қилиш деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги №319-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова)
129-банди олтинчи қисмида ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида
ҳисоблагичнинг ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган ички эҳтиёт
қисмларини
ўзбошимчалик
билан
ўзгартириш,
ҳисоблагичнинг
конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш, рухсат этилмаган модем ёки
бошқа алоқа воситаларини рухсатсиз улаш ёхуд бошқача тарзда ташқи таъсир
кўрсатиш, табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузиш (ноқонуний
фойдаланиш) деб ҳисобланади деб кўрсатилган.
134-банди тўққизинчи қисмида ҳисоблагичларда газ ҳажмларини
ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисоблагичнинг ишлаб
чиқарувчи томонидан ўрнатилган ички қисмларини ўзбошимчалик билан
ўзгартириш, ҳисоблагичнинг конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш,
рухсат этилмаган модем ёки бошқа алоқа воситаларини рухсатсиз уланганда
— рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб (аралашиш ҳолати ва санасини
тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотлар) мавжуд бўлганда), лекин охирги
қиёсловдан ўтказилган кундан ошмаган даврдан бошлаб, қайта ҳисоб-китоб
қилиниши белгиланган.
2025 йил 25 февралда жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Ширин
шахар ҳудудида жойлашган автомобилларга газни тўлдириш компрессор
шахобчаси (АГТКШ) да ўрганиш ўтказилиб, фаолиятида ноқонуний холат
аниқланиб, натижада етказилган зарар миқдори 936 000 м3 ни ва қиймати
2 433 600 000 сўмни ташкил этганлиги бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Хусусан ўрганишдатабиий газ ҳисобини юритиш мақсадида
ўрнатилган “Aut il t RO” русумли, завод рақами 60043811005 бўлган
электрон газ ҳисоблаш ускунасидан архив маълумотлари олиниб таҳлил
қилинганда, ускунага ўрнатилган “ d m” қурилмаси орқали супервайзер
ҳимоя коди орқали уланиб, газ ҳисоблагич ускунасининг созламаси
(настройка) га таъсир кўрсатганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 февралдаги
ПҚ-54-сонли қарори 2-бандида аризачига электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш
тармоқларига ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож
қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек,
уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш,
бартараф этиш ва олдини олиш ваколати берилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш,
рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни
14, 20, 33-моддаларига асосан лицензиялашга ваколатли органлар
лицензияларни бекор қилади ёки ушбу Қонуннинг 33-моддасида назарда
тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги
ариза билан судга мурожаат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
21 февралдаги №80-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 51-бандида
лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам
равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда
бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига
зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён
етказилишига олиб келган бўлса, лицензияловчи орган лицензиянинг амал
қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан аризачи аниқланган ҳолатни бир маротаба
қўпол равишда бузиш деб баҳолаб, судга ариза билан мурожаат қилиб,
2022 йил 13 май даги №027371-сонли нефт, газни (шу жумладан сиқилган
табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб
олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича берилган лицензияни
бекор қилишни сўраган.
Лекин иштирокчиларнинг тушунтиришлари ва иш ҳужжатларида газ
ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиш ҳолати аниқлансада, аммо ушбу таъсир
айнан жавобгар томонидан амалга оширилганлиги ёки жавобгарнинг айби
ҳужжатлар асосида тасдиқланмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
68-моддасига асосан юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари
деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти
назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд, ариза важлари ҳужжатлар асосида тасдиқланмаган
деб ҳисоблаб, аризани рад этишни ва рад этилган қисмига мутаносиб
равишда ИПК 118-моддасига асосан иш бўйича давлат божи тўловини
даъвогар зиммасига юклашни, лекин Ўзбекистон Республикасининг
06.01.2020 йилдаги “Давлат божи тўғрисида”ги №600-сонли Қонуни 9моддаси 1-қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
этилганлиги сабабли, давлат божи тўловини ундирувсиз қолдиришни мақсдга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқорида баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг, жавобгар «Alish r» маъсулияти чекланган жамиятининг
2022 йил 13 май даги №027371-сонли нефт, газни (шу жумладан сиқилган
табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб
олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича берилган лицензиясини
бекор қилиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи зиммасидаги почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Иш бўйича давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан 10 кун муддат ичида,
Сирдарё вилоят судига апелляция шикояти берилиши (протест
келтирилиши), биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида Кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев