← Назад
Решение #2896660 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| Кодекс | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2744-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025йил 25 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят
Боёвут туман Кенгашининг «Носиржон Атхамбек Санжарбек» фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар «B
vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
282 089 555 сўм асосий қарз ва 141 044 777 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида иқтисодий ишни кенгаш рахбари Б.Холмухаммедова иштирокида
ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Боёвут туман Кенгаши, «Носиржон
Атхамбек Санжарбек» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар «B
vut d n lust r» масъулияти чекланган
жамиятидан 282 089 555 сўм асосий қарз ва 141 044 777 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамасида кенгаш рахбари даъво талабларини қувватлаб қувватлаб,
қарздорлик 2024 йил ғалла мавсумида вужудга келгани, жавобгар минерал ўғит,
ёқилғи ва уруғлик бергани, якуний тўловдан қисман маблағ тўлангани ва қолган
маҳсулот ҳақи тўлаб берилмагани, ушбу қарзга пеня ҳисобланганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади, жавобгар судга
илтимоснома тақдим қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни ва даъвонинг пеня
ундириш қисмини рад этишни сўраган, шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128, 170-моддларига асосан
жавобгар иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди.
Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2023 йил 24 ноябрда №24-42719/G-259724-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномасини имзолаб,
шартноманинг 1.1-бандида даъвогар 2024 йил ғалла мавсумида шартномада
кўрсатилган ғалла маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида уруғлик
билан таъминлаш, маҳсулотни қабул қилиш ва хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4.-бандида харид қилинган ғалла хом ашёси учун якуний
ҳисоб-китоб ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, 2024 йил ғалла
мавсумида шартномада кўрсатилган маҳсулот етказиб берилган, лекин жавобгар
ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан маҳсулот ҳақи тўлиқ тўлаб
берилмаган.
Натижада кенгаш даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгардан
вужудга келган қарздорлик ва ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақлилиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 465-моддасига
асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда
топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Суд мажлисида даъвогарлар маҳсулот ҳақидан қисман тўлов
тўланганлигини билдирдилар.
Иш ҳужжатларига кўра, , жавобгарнинг 2024 йил ғалла ҳосили учун жами
харажати 367 100 000 сўмни, даъвогарнинг топширган маҳсулот ҳақи
1 187 698 116 сўмни ташкил этган.
Даъво аризада жавобгардан 282 089 555 сўм асосий қарз ундириш сўралиб,
солиштирма далолатномада хам айнан ушбу қарздорлик тан олинган.
Шу сабабли суд, жавобгардан 282 089 555 сўм асосий қарз ундириш қисмини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан асосий қарз муддати ўтган кунларга
ҳисобланган 141 044 777 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг 4.2.-бандида топширилган маҳсулот ҳақи тўланмаган
тақдирда тайёрловчи муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун 0,4% фоиз
миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50% фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши келишиб олинган.
Пеня маҳсулот ҳақидан вужудга келган қарздорлик бўйича шартномага
асосан 2023 йил 25 ноябрдан 2025 йил июнгача бўлган даврга ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада
бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у
айбсиз деб топилади.
Кодекснинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4бандида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш
жавобгарнинг кейинги фаолятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб,
пеня ундириш талабини 18 400 000 сўм миқдорида қаноталантиришни лозим
топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини қисман қаноталантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 282 089 555 сўм асосий қарз, 18 400 000 сўм пеня ва
37 500 сўм почта харажати ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда 8 462 686,64 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига
юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Боёвут туман Кенгашининг
«Носиржон Атхамбек Санжарбек» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар
«B
vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 282 089 555 сўм асосий
қарз ва 141 044 777 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «B
vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар
«Носиржон
Атхамбек
Санжарбек»
фермер
хўжалиги
фойдасига
282 089 555 сўм асосий қарз, 18 400 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «B
vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 8 462 686,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев