← Назад
Решение #2896663 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 216 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуннинг | 42 | — | law | |
| онуннинг | 46 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| онуннинг | 29 | — | law | |
| онунинг | 42 | — | law | |
| онун | 42 | — | law | |
| онуни | 42 | — | law | |
| онуни | 46 | — | law | |
| ИПКнинг | 114 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3167-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 25 июнь
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
иқтисодий
суди,
судья
Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг Сайхунобод туман йўллардан фойдаланиш давлат
муассасасига нисбатан қўлланилган 213 183 688,05 сўм молиявий жариманинг
тўланмай қолган 24 183 688 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва
қўлланилган молиявий жаримани Ўзбекистон Республикаси давлат
бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ғазначилигининг ягона
23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш тўғрисидагидаъво
аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Хусанова
(10.01.2025 йилдаги 01-04/60-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
А.Рустамов (12.06.2025 йилдаги 216-сонли ишончнома асосида), Сирдарё
туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар, аризачи деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, Сайхунобод туман йўллардан фойдаланиш давлат
муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан қўлланилган 213 183 688,05 сўм молиявий жариманинг тўланмай
қолган 24 183 688 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган
молиявий жаримани Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон
Республикаси
молия
вазирлиги
ғазначилигининг
ягона
23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза талабларини
қувватлаб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, ариза талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз кўрсатмаларини
бериб, қўлланилган молиявий жаримани тез кунларда бартараф этилишини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
ИПКнинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
ИПК 216-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур
бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир
этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари
бор-йўқлигини;
мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги 684сонли Қонуннинг 42-моддасида иштирокчини харид қилиш тартибтаомилларида иштирок этишдан четлаштириш шартлари келтирилган бўлиб
унга кўра иштирокчи харид қилиш ҳужжатларнинг малака, техник ва тижорат
талабларига жавоб бермаса танловдан четлаштирилиши керак. Ушбу
қонуннинг 46-моддасига кўра, давлат харидлари жараёнида иштирокчиларни
камситишга, бошқа иштирокчиларга зарар етказган ҳолда бир иштирокчига
имтиёзлар ёки преференциялар тақдим этишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги 684сонли Қонуннинг 46-моддасида давлат харидлари жараёнида йўл
қўйилмайдиган бир қатор ҳолатлар келтирилган бўлиб, давлат харидларини
амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда
танлашга йўл қўйилмаслиги, давлат харидларини амалга оширишнинг
рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари
ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Ушбу қонуннинг 49-моддасида электрон дўкон воситасида давлат
харидларини амалга ошириш мезонлари белгиланган бўлиб,унга кўра, бир
шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача)
қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг
29-моддасида, савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб
келиши мумкин бўлган ҳаракатлар савдоларнинг битта ёки бир нечта
иштирокчисига савдоларда иштирок этиш учун имтиёзли шарт-шароитлар
яратиш, шу жумладан ахборотдан фойдаланиш орқали имтиёзли шартшароитлар яратиш савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб
келиши мумкин бўлган ҳаракатлар қаторига киритилган
Иш ҳужжатларидан кўринишича,Ховос транспорт прокуратурасининг
01.07.2024 йилдаги 10/5-10/24-сонли хатига асосан, Сирдарё вилояти
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ҳудудий бошқармасининг 02.07.2024 йилдаги 111-СБ сонли буйруғига
мувофиқ, Сайхунобод тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат
муассасасида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни
ва Ўзбекистон Республикасининг 22.04.2021 йилдаги “Давлат харидлари
тўғрисида”ги ЎРҚ-684-сонли Қонуни талабларига риоя қилиниши юзасидан
ўрганиш ўтказилган.
Ушбу ўрганишда электрон дўкон орқали ўтказилган савдоларда,
“ZUF R I R N” МЧЖ билан 06.11.2023 йилда жами 37.488.000 сўмлик
давлат хариди 3 га бўлиб, “
R KUL V ULUG K UK
VI ” ХТ
билан 06.11.2023 йилда жами 34.998.400,02 сўмлик давлат хариди 2 га
бўлиниб, “ L-NUR
IR ” МЧЖ билан 10.11.2023 йилда жами
79.200.000,03 сўмлик давлат хариди 4 га бўлиб,“
R KUL V ULUG K
UK
VI ” ХТ билан 01.12.2023 йилда жами 35000.000 сўмлик харид 2
га бўлиниб, “
R KUL V ULUG K UK
VI ” ХТ билан
03.12.2023 йилда жами 85.008.001,54 сўмлик харидлар бўйича шартномалар
4 га бўлиниб, “R D S ND R
S ” МЧЖ билан 05.12.2023 йилда жами
49.750.000 сўмлик харид 2 га бўлиниб, “ L-NUR
IR ” МЧЖ билан
09.12.2023 йилда жами 121.900.000,01 сўмлик шартнома 5 га бўлиниб,
“ R ND IZN S S RVI ” МЧЖ билан 09.12.2023 йилда жами 57.599.988
сўмлик шартнома бўйича давлат хариди 3 га бўлиниб, “ L-NUR
IR ”
МЧЖ билан 13.12.2023 йилда жами 59.939.975 сўмлик шартнома 3 га
бўлиниб, жами 560 884 364,60 сўмлик давлат хариди билан боғлиқ
шартномалар 28 га бўлиб тузилган.
Шунингдек,энг яхши таклифларни танлаш платформаси орқали
ўтказилган савдолар ўрганилганда, танлов комиссиясининг 03.10.2023 йилда
Лот №23120012303877 бўйича 75 600 000,00 сўм таклифи билан танлов
ғолиби деб топилган “N RGIZ J V IR Z RIN " МЧЖ танловнинг
“Солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича қарзларнинг йўқлиги тўғрисида
маълумот”га оид мезони бўйича “СТИР гувоҳномасига оид маълумот
қўйилганлиги учун баҳоланмасдан танловдан четлатилиши керак бўлгани
ҳолда асоссиз балл берилганлиги аниқланган. “N RGIZ J V IR Z RIN "
МЧЖ билан 18.10.2023 йилда 105-сонли шартнома 75 600 000 сўмга тузилган.
Танлов комиссиясининг 12.10.2023 йилда Лот №23120012307566 бўйича
танлов натижаларига кўра " Z D
LIK Y ‘L QURILIS " МЧЖ
256 005 012,48 сўм таклифи билан танлов ғолиби деб топилган, бироқ,
танловнинг “Устав ва ҚҚС гувоҳномаси”га доир мезони " Z D
LIK
Y ‘L QURILIS " МЧЖ томонидан фақат Устав қўйилганлиги учун
баҳоланмасдан танловдан четлатилиши керак бўлгани ҳолда асоссиз балл
берилган. “ Z D
LIK Y ‘L QURILIS " МЧЖ билан 12.10.2023
йилда 20-сонли шартнома 256 005 012,5 сўмга тузилган.
Танлов комиссиясининг 08.11.2023 йилда Лот №23120012315533 бўйича
танловда 2 та иштирокчи, яъни "NЕW GULIS N R NS IL" МЧЖ
қатнашганлиги, танлов натижаларига кўра "NЕW GULIS N R NS IL"
МЧЖ 1.158.000.000,00 сўм таклифи билан танлов ғолиби деб топилганлиги
қайд этилган. Танловнинг “Танлов иштирокчисининг давлат солиқ
инспекциясидан мажбурий тўловлардан қарздорлиги бўлмаслиги шарт”лигига
доир мезони бўйича “UNI GR U SIRD RY ” ХК томонидан бошқа
маълумот яъни “Коррупцион холатларга йўл қўймаслик бўйича кафолат хати”
қўйилган бўлсада, танловдан четлатилиши лозим бўлган ҳолатда, асоссиз балл
берилган. “NЕW GULIS N R NS IL” МЧЖ билан 15.11.2023 йилда 21сонли шартнома 1.158.000.000 сўмга тузилган.
Танлов комиссиясининг 20.11.2023 йилда Лот №23120012319352 бўйича
танловда 2 та иштирокчи, яъни "NЕW GULIS N R NS IL" МЧЖ ва
“UNI GR U SIRD RY ” ХК қатнашганлиги, танлов натижаларига кўра
"NЕW GULIS N R NS IL" МЧЖ 710.000.000,00 сўм таклифи билан
танлов ғолиби деб топилганлиги қайд этилган. Танловнинг “Солиқлар ва
йиғимларни тўлаш бўйича қарзларнинг йўқлиги тўғрисида маълумот”га оид
мезони бўйича “UNI GR U SIRD RY ” ХК томонидан 05.10.2023 йил
ҳолатига бўлган яъни муддати ўтган маълумот қўйилган, иштирокчи
томонидан қўйилган маълумот муддати ўтганлиги учун баҳоланмасдан
танловдан четлатилиши керак бўлгани ҳолда асоссиз балл берилган. “NЕW
GULIS N R NS IL” МЧЖ билан 27.11.2023 йилда 23-сонли шартнома
710.000.000 сўмга тузилган. Ҳудди шу ҳолат танлов комиссиясининг
20.11.2023 йилда Лот №23120012319763 бўйича танловда, 20.11.2023 йилда
Лот
№23120012320580
бўйича
танловда,
08.12.2023 йилда
Лот
№23120012327242 бўйича танловда, 21.12.2023 йилда №23120012331219
–сонли лот бўйича танловда такрорланган ва “NЕW GULIS N R NS IL”
МЧЖ билан 27.11.2023 йилда 24-сонли шартнома 685.000.000 сўмга,
27.11.2023 йилда 22-сонли шартнома 700.000.000 сўмга, 13.12.2023 йилда 85сонли шартнома 487.404.800 сўмга, 25.12.2023 йилда 96-сонли шартнома
9 744 000 сўмга тузилган.
Танлов комиссиясининг 28.11.2023 йилда Лот №23120012322381 бўйича
2 та иштирокчи, яъни " N RGY KU " МЧЖ ва "NЕW GULIS N R NS
IL" МЧЖ қатнашганлиги, танлов натижаларига кўра " N RGY KU "
J" 319.319.114,00 сўм таклифи билан танлов ғолиби деб топилганлиги
қайд этилган. Танловнинг “Солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича
қарзларнинг йўқлиги тўғрисида маълумот”га оид мезони бўйича “Nеw Gulist n
r ns il" МЧЖ томонидан 05.11.2023 йил ҳолатига бўлган яъни муддати ўтган
маълумот қўйилган, иштирокчи томонидан қўйилган маълумот муддати
ўтганлиги учун баҳоланмасдан танловдан четлатилиши керак бўлгани ҳолда
асоссиз балл берилган. “ N RGY KU ” МЧЖ билан 30.11.2023 йилда 11сонли шартнома 319.319.114 сўмга тузилган. Ҳудди шу ҳолат танлов
комиссиясининг 28.11.2023 йилда Лот №23120012322383 бўйича танловда,
28.11.2023 йилда Лот №23120012322384 ўйича танловда ҳамда такрорланиб,
“ N RGY KU ” МЧЖ билан 30.11.2023 йилда12-сонли шартнома
467 510 833 сўмга, 13-сонли шартнома 400.936.754 сўмга тузилган.
Танлов комиссиясининг 06.12.2023 йилда Лот №23120012326332 бўйича
танловда 2 та иштирокчи, яъни " RUS R D
I YЕL"
J ва ЯТТ
“Каримов Аброр Акмал ўғли” қатнашганлиги, танлов натижаларига кўра
“ RUS R D
I Y L"
J 198.202.033,12 сўм таклифи билан танлов
ғолиби деб топилганлиги қайд этилган.Танловнинг “банкдан, солиқдан қарзи
йўқлиги тўғрисида маълумотнома”га оид мезони банкдан қарзи йўқлигига оид
маълумотнома қўйилган бўлиб, ҳар икки иштирокчи томонидан солиқдан
қарзи йўқлигига оид маълумотлар қўйилмаганлиги учун танловдан
четлатилиши керак бўлгани ҳолда асоссиз балл берилган. “ RUS R D
I YЕL”
J билан 13.12.2023 йилда 14/1-сонли шартнома 198.202.033,1
сўмга тузилган.
Юқорида қайд қилинган электрон дўкон орқали ўтказилган савдоларда,
энг яхши таклифларни танлаш платформаси орқали ўтказилган умумий
қиймати 7 106 122 935,12 сўмлик савдоларда “Давлат харидлари тўғрисида”ги
қонун талаблари (42,46,49-моддалари) “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29моддаси 2-қисми талаблари бузилишига қўл қўйилган.
“Рақобат тўғрисида”ги қонунинг 42-моддаси биринчи қисми бешинчи
бандида рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг савдоларга оид
қисмини бузганлик учун — савдоларнинг хўжалик юритувчи субъект бўлган
иштирокчиларига,
давлат
харидлари
доирасидаги
корпоратив
буюртмачиларга, электрон савдолар операторларига, ташкилотчиларга —
савдолар предмети бошланғич нархининг 3 фоизи миқдорида молиявий
жарималар солинишига сабаб бўлиши белгиланган.
Юқоридаги аниқланган ҳолат бўйича бошқарма томонидан ВМҚ
225-сонли қарорга асосан 1-12-2024/81-сонли иш қўзғатилган.
Махсус комиссия томонидан 2024 йилнинг 11 июль санасида
1-12-2024/81-сонли Қарор ва ушбу қарор ижроси бўйича кўрсатма берилган.
Қарорга кўра “Сайхунобод туман йўллардан фойдаланиш” Давлат муассасаси
томонидан жами 21 та ҳолатда 7 106 122 935,12 сўмлик шартномаларда
“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси 2-қисми талаблари бузилган
деб топилган ва ушбу қонун 42-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан
7 106 122 935,12 х 3% = 213 183 688,05 сўм миқдорида молиявий жарима
ҳисобланган.
Жавобгар ихтиёрий равишда 189 000 000 сўм миқдорида молиявий
жаримани тўлаган.
Бироқ, жавобгар томонидан жариманинг қолган 24 183 688 сўм
миқдорини тўлаш учун ҳеч қандай ҳаракат амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг
42-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида Рақобат тўғрисидаги
қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар пул ундириш
(жарималар) тарзида қўлланилиши, рақобат тўғрисидаги қонунчилик
талабларининг савдоларга оид қисмини бузганлик учун — савдоларнинг
хўжалик юритувчи субъект бўлган иштирокчиларига, давлат харидлари
доирасидаги корпоратив буюртмачиларга, электрон савдолар операторларига,
ташкилотчиларга — савдолар предмети бошланғич нархининг 3 фоизи
миқдоридажарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган.
Жавобгар томонидан электрон дўкон орқали ўтказилган савдоларда
“Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунининг 46-моддаси ва 49-моддаси,
“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси, энг яхши таклифларни танлаш
платформаси орқали ўтказилган савдоларда ушбу қонуннинг 42, 46, 61моддалари, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари
бузилганлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг кўрсатмалари билан ўз
тасдиғини топди.
Юқоридагиларга
асосан,
суд
даъвогарнинг
жавобгарга
нисбатан тўланмай қолган 24 183 688 сўм молиявий жарима қўллаш талабини
асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгарга қўлланилган молиявий жаримани
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия
вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағи (СТИР 201122919,
Тошкент
шаҳри,
Марказий
банк,
МФО
00014,
ШҲР
4014228608242203430458278)га ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 4126-сон қарори билан
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
қўмитаси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари
Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда
жамғарма деб юритилади) ташкил этилган бўлиб, рақобат тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Давлат бюджетига йўналтирилган
молиявий жарималар суммасининг Жамғармага қайтариладиган 50 фоизи
жамғармани молиялаштириш манбаларидан бири сифатида кўрсатилган.
Юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг
жавобгарга нисбатан қўлланилган молиявий жаримани Ўзбекистон
Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди ва мазкур даъво талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.12.2020 йилдаги
“Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида”ги 36-сонли пленум қарорининг 6-бандига кўра, тўланиши лозим
бўлган давлат божи миқдори даъвогар (аризачи) судга мурожаат қилаётган
талабининг турига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича
аниқланади. Давлат божи миқдори аризачи судга мурожаат қилаётган талабга
боғлиқ бўлади ва белгиланган ставкалар бўйича аниқланади. Бир нечта
мустақил талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи ҳар бир талаб
бўйича алоҳида, аризалар учун белгиланган тегишли ставкалар бўйича
ундирилади.
ИПКнинг 114-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, пул
маблағларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича даъво баҳоси
ундириладиган суммадан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд, суд харажатлари масаласини муҳокама
қилиб, даъво талабининг молиявий жарима қўллаш талаби бўйича давлат
божини ундирувсиз қолдиришни, қўлланилган молиявий жаримани
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия
вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш талаби
бўйича жавобгардан республика бюджетига 483 673,76 сўм давлат божини,
олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар
ҳисобига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 114, 118, 215, 221, 222-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Сайхунобод туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасига
нисбатан 24 183 688 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима Ўзбекистон Республикаси давлат
бюджетига
Ўзбекистон
Республикаси
молия
вазирлиги
ягона
23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига (СТИР 201122919, Тошкент
шаҳри,
Марказий
банк,
МФО
00014,
ШҲ/Р
4014228608242203430458278) ғазна ҳисобварағига ундирилсин.
Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасасидан:
- Ўзбекистон
Республикаси
Рақобатни
ривожлантириш
ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси фойдасига 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 483 673,76 сўм давлат божи ундирилсин
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда
кассация тартибида шикоят (протест келтириш) қилиш мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова