Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3633 Дата решения 25.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e6832a9e-3ed2-461f-8243-eae189aebc73 Claim ID PDF Hash 8fd54dc3ba5e62af... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3633-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025йил25 июнь Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг “AVESTO ZARDUSHT”фермер хўжалигидан 36 000 000 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ундириш юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Муталов (2025 йил 24 июндаги ишончнома асосида асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференция режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “AVESTO ZARDUSHT” фермер хўжалигидан (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 36 000 000 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмасдан қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд муҳокамасига келмади, ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 26 сентябрда умумий қиймати 81 000 000 сўм бўлган шартнома тузилиб, шартномага кўра даъвогар институтда янги яратилган ва давлат реестрига киритилган товарларни (юмшоқ буғдойнинг биринчи йил кўпайтириш “Эъзоз” навли уруғи, ) бериш, жавобгар эса, товарларни қабул қилиш, экиб парваришлаш, ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.3 бандига кўра буюртмачи бажарувчига 30% миқдорида олдиндан аванс тўловини ошириши, шартноманинг 3.4 бандига кўра, ҳисоб-варақ фактура тақдим қилинган кундан бошлаб 15 банк иш куни мобайнида қолган 70 фоизини тўлаб бериши лозим бўлган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, маҳсулотлар харидорга етказилган, бироқ, фермер хўжалиги томонидан 45 000 000 тўлов амалга оширилиб, қолган 36 000 000 сўм қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилмаган. Жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, даъвогар судга даъво ариза киритиб, қарздорликни ундиришни сўраган. Мавдуд қарздорлик ҳисоб фактура, шартнома, юк хати ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, даъвогарнинг жавобгардан 36 000 000 асосий қарздорликни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, жавобгардан 5 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Шартноманинг 4.1 бандида кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун буюртмачи бажарувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан келгусида ҳамкорлик қилиши мумкинлиги сабаб, пеняни 5 000 000 сўм миқдорда ундириш сўралганлигини баён қилди. Ушбу ҳолатда ҳисобланган пеняни суд асосли деб ҳисоблайди ва уни шу миқдорда қаноатлантиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган 820 000 сўм давлат божи, 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати, 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади. Шу билан биргаликда, суд даъвогар томонидан видеоконференцалоқа харажати учун ортиқча тўланган 250 сўм пул маблағини даъвогарнинг аризаси асосида қайтариб берилишини тушунтириб ўтишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг “AVESTO ZARDUSHT”фермер хўжалигидан 36 000 000 сўм асосий қарз,5 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “AVESTO ZARDUSHT”фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти фойдасига 36 000 000 сўм асосий қарздорлик, 5 000 000 сўм пеня, 820 000 сўм давлат божи, 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати, 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова