← Назад
Решение #2896673 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| олатда суд ИПК | 220 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2008-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 24 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, аризачи Сирдарё вилоят солиқ
бошқармасининг жавобгар «K l j k imk n m d 7777» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 14 315 281,55 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
электрон шаклдаги аризаси асосида иқтисодий ишни аризачи вакили
М.Игамназаров (03.01.2025 йилдаги №30-00002-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
куйидагиларни,
аниқлади:
Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси (кейинги матнларда “аризачи” деб
юритилади) судга электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилиб, «K l j k
imk n m d 7777» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“жавобгар”деб юритилади) га нисбатан 14 315 281,55 сўм молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Божхона бошқармаси ва
АТИБ Ипотекабанк низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасида аризачи вакили жавобгар экспорт-импорт
шартномалари бўйича дебитор қарзларни ундириш чорасини кўрмасдан
муддатини ўтказиб юборганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда почта ва
электрон шаклда хабардор қилинган жавобгар, Божхона ва банк вакиллари суд
мажлисида иштирок этмадилар, ушбу ҳолатда суд ИПК 220-моддасига асосан
уларнинг келишини мажбурий деб топмасдан, ишни уларниг иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тақдим
этилган ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Сирдарё вилоят Божхона бошқармаси тақдим этган қўшимча ҳужжатларга
асосан, жавобгар чет эллик хамкорлари билан экспорт шартномалари асосида
муносабатга киришиб, экспорт қилинган товарлар ҳақини (маблағлар) қайтариш
чораларини
кўрмаганлиги
натижасида
жами
27 593,6 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик вужудга келган.
Хусусан 2023 йил 07 апрелда чет эллик хамкори (Тожикистон) «Бозори
сафариён» ООО (МЧЖ) билан 200462647310031755230100005-сонли экспорт
шартномаси бўйича 1 956 АҚШ доллар;
2023 йил 04 августда чет эллик хамкори (Тожикистон) «Коттон импекс»
ООО (МЧЖ) билан 200462647310031755230100010-сонли экспорт шартномаси
бўйича 1 197,6 АҚШ долларни ташкил этган.
Аризачи марказий банк маълумоти ва бошқа маълумотлар асосида,
жавобгарнинг экспорт шартномалари бўйича муддати ўтказиб юборилган жами
27 593,6 АҚШ доллар қарздорликнинг, айнан қўлланилмаган 1 956 АҚШ доллар
ва 1 197,6 АҚШ доллар қисми бўйича 35% фоизини Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг 2025 йил 15 апрель ҳолатига доллар курсини 12 969,56
сўмга кўпайтириб, жами 14 315 281,55 сўммиқдорида Бюджетга қўшимча жарима
тўлаш ёки 10 кунлик муддатда, асослантирилган эътироз ёки муддати ўтган
дебитор қарз ундирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш
тўғрисидаги электрон талабномани жавобгарга юборган.
Жавобгар томонидан талабномага белгиланган муддатда асослантирилган
ёки ўз эътирозлари баён қилинган жавоб хати аризачига тақдим этилмаган.
Муқаддам айни бир асос, предмет ва иштирокчилар ўртасида 4-12032401/2019-сонли, 4-1203-2501/983-сонли ва 4-1203-2501/1527-сонли иқтисодий
ишлар кўрилиб, 23 657 АҚШ доллари ва 783 АҚШ доллар қисмлари бўйича
жавобгарга 5%, 10% ва 35% миқдорида молиявий жарима қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги №283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-24-бандларига
асосан импорт ва экспорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган ёки
бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб
180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича чет элдан хорижий
валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини,
ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг
қайтарилишини Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар
тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун —
90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар, деб кўрсатилган.
Ишни кўриш кунига қадар дебитор қарздорлик ундирилмаган ва қарорда
назарда тутилган муддат ўтган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги №ПҚ192-сонли қарориниг 1-бандида ташқи савдо операциялари бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан
бошлаб янгидан ҳисобланади деб кўрсатилиб, қарор билан ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган қарздорликнинг вужудга келиш муддати
2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланиши ва айнан муддати ўтказиб
юборилгани учун жарима қўллаш асослидир.
Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан экспорт
(импорт) шартномалари бўйича дебитор қарзларнинг муддати ўтказиб
юборилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарзнинг 35% фоизи
14 315 281,55 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ишга жалб қилинган Божхона органи томонидан тақдим этилган
маълумотларда, жавобгарга нисбатан жарима қўлламасликка асос бўлувчи
ҳолатлар тасдиқланмади.
Ушбу ҳолатда суд, жавобгар экспорт (импорт) шартномалари бўйича
дебитор қарзларини қарорда кўрсатилган муддатларда ундириш чорасини
кўрмаганлиги сабабли, ушбу муддати ўтган дебитор суммасининг 35% фоизи
миқдорида Республика Бюджети даромадига қўшимча жарима тўлашини асосли
деб ҳисоблайди.
Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатларига асосан аризани тўлиқ
қаноатлантириб, ариза электрон шаклда бўлганлиги ва почта харажати
тўланмаганлиги сабабли жавобгарга нисбатан Республика Бюджетига
14 315 281,55 сўм миқдорида жарима қўллашни, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги
“Давлат божи тўғрисида”ги №600-сонли Қонуни 9-моддаси 1-қисми 19-бандига
кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли давлат божи ва
почта харажати тўловини ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар «K l j k imk n m d
7777» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 14 315 281,55 сўм молиявий
жарима
қўллаш
тўғрисидаги
электрон
шаклдаги
аризаси
тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «K l j k imk n m d 7777» масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 14 315 281,55 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Жаримани Республика Бюджетига ундириш Сирдарё вилоят солиқ
бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирувсиз қолдирилсин.
Суд ҳужжати ижроси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги №283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28банди асосида ижро этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судига апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев