Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2448 Дата решения 24.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сирдарё сув таъминоти Ответчик / Подсудимый
Source ID e889b8dd-8938-4b39-ac72-7d6d56b5136f Claim ID PDF Hash 415e7e4962e40dfb... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олинади ва 55-моддаси зсиз тан олинади ва 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2448-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Ховос тумани 2025йил 24 июнь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «Сирдарё сув таъминоти»акциядорликжамиятинингжавобгар Ховос туман маданият бўлимидан 17 992 800 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Ф.Шахрамов (05.05.2025 йилдаги №/04-154-сонли ишончнома асосида), жавобгар рахбари Ғ.Каримов, молия органи вакили З.Турсунбоев (ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Ховос туман маданият бўлими (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 17 992 800 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 30 майдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Ғазначилиги ҳамда Ховос туман иқтисодиёт ва молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахси сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг фаолиятида ичимлик сув тармоқлари хатловдан ўтказилиб натижаси бўйича далолатнома расмийлаштирилгани, хатловда жавобгар ҳисоблагич ўрнатмасдан шунингдек ПҚ 257-сонли қарорига асосан масофадан маълумот олувчи ҳисоблагич ўрнатмаганлиги аниқланиб, холат бўйича 17 992 800 сўм қайта ҳисоб қилинганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноалантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар рахбари ичимлик сув истеъмоли учун даъвогарга мурожаат қилмагани, 25-сонли Қахрамон маданият марказига ичимлик сув тармоғи маҳалла аҳолиси томонидан ўрнатилгани, хозирги кунда тармоқдан узилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида молия органи вакили жавобгарнинг йиллик сметасида ичимлик сув учун маблағ ажратилганлиги лекин айнан қайси бўлими учунлиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди. Суд мажлисида прокурор даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида Ғазначилик органи вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 26 февралда №26/2025-сонли ичимлик сув етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. 2025 йил 30 январда жавобгарнинг ичимлик сувидан фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, унда 25-сонли Қахрамон маданият маркази сув ҳисоблагич ўрнатилмагани хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2022 йилдаги ПҚ-257-сонли қарори талабига риоя қилмасдан, масофадан маълумот олувчи ҳисоблагич ўрнатмагани ҳолати аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги №194-сонли қарорининг 87 “б”-бандига асосан жами 17 992 800 сўм тўлов ҳисобланиб, ушбу тўловни тўлаб беришни сўраб талабнома юборилсада, жавобгар томонидан қўшимча ҳисобланган тўлов тўлаб берилмага. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2022 йилдаги ПҚ-257сонли қарорининг 4-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилади деб белгиланган. Ўтказилган мониторинг натижасида расмийлаштирилган давлолатномада ПҚ 257-сонли қарор талабига риоя қилиниб, жавобгарга 30 кун муддатда масофадан маълумот олувчи ҳисоблагич ўрнатиш талаб этилган. Лекин жавобгар 25-сонли Қахрамон маданият марказинингичимлик сув истеъмоли учун даъвгарга мурожаат қилмаган ва буюртма бермаган, даъвогар эса айнан жавобгарга тегишли ушбу обьктнинг ичимлик сув истеъмоли учун техник шарт ёки рухсат бермаган. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги №194-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (2-илова) 23-37-бандларида 25бандида ИСКХ ташкилоти, буюртманома ва унга тегишли иловалар топширилгандан сўнг, 2 иш куни мобайнида техник шартларни истеъмолчига бепул тақдим этиши, қолверса қоиданинг 119-бандида техник шарт бериш даъвогарнинг мажбурияти этиб белгиланган. Қоидаларда ичимлик сув тизимига ўзбошимчалик ва ноқонуний тартибда уланиш ҳолати бўйича хам қайта ҳисоб қилиниши назарда тутилган. Лекин Ховос туман “Қахрамон” маҳалла фуқаролар йиғини тақдим этган далолатномада хам маҳалла аҳолисининг сувга бўлган эҳтиёжи ва шароит инобатга олиниб, жавобгарга тегишли бўлган 25-сонли Қахрамон маданият маркази ҳудудига ичимлик сув тармоғи ўтказилганлиги маълум қилинган. Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза важларини ҳужжатлар асосида тасдиқланмади деб ҳисоблаб, жавобгардан масофадан маълумот олувчи ҳисоблагич ўрнатмаганлиги натижасида ҳисобланган 17 992 800 сўм ундириш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек суд, ИПК 118-модасига асосан даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича давлат божи ва почта харажати тўловини даъвогар зиммасига юклашни ҳамда тўланганлигини инобатга олишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг жавобгар Ховос туман маданият бўлимидан 17 992 800 сўм ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти зиммасидаги давлат божи ва почта харажати тўлангани инобатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев