Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/8347 Дата решения 24.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение I K - NK Ответчик / Подсудимый S rd b b liq hi x `j ligi
Source ID 14b93f11-da14-410a-a7e5-f4fc3340479c Claim ID PDF Hash f10f001a726f0ffe... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/8347-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 24 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили юрисконсульт Д.Мирзакулов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “I K - NK” акциядорлик тижорат ипотека банкининг жавобгар “S rd b b liq hi x `j ligi” масъулияти чекланган жамияти ва “ ’zb kist n mir ’ll ri” акциядорлик жамияти ҳисобидан солидар тартибда 788 234 557 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “I K - NK” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда — даъвогар)нинг Сирдарё вилоят филиали ва “S rd b b liq hi x `j ligi” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — жавобгар) ўртасида 2019 йил 27 ноябрда 2596-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда — кредит шартномаси) тузилган бўлиб, кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга балиқчиликни ривожлантириш учун 60 ой муддатга йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 590 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган. Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида 2019 йил 27 ноябрдаги 2596-9-сонли кафиллик шартномасига “ ’zb kist n mir ’ll ri” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — қўшимча жавобгар)нинг кафиллиги тақдим этилган. Кредит шартномасининг 6.1.7-бандига кўра, жавобгар кредитни қайтариш графигига риоя этмаганда, ўз мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда, ноликвид балансга эга бўлганда, бухгалтерия ҳисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда, даъвогар берилган кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланган. Кафиллик шартномасининг 3.2-бандига мувофиқ, кафиллик билан таъминланган мажбуриятлар қарздор томонидан бажарилмаганида ёки лозим даражада бажрилмаганида, кредиторнинг биринчи талабига асосан кредит тўловларини, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни кредит шартномасида белгиланган муддат ва миқдорда тўлаши белгиланган. Бироқ, жавобгарлар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли суднинг 16.08.2023 йилдаги ҳамда 1.12.2023 йилдаги ҳал қилув қарорларига асосан кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоизлар ундирилган бўлса-да, аммо судга охирги даъво аризаси билан мурожаат қилинган ва охирги ҳал қилув қарори қабул қилинган шунингдек, қонунчиликка киритилган ўзгартириш киритлган санага бўлган вақт давомида яъни 5.10.2023 йилдан 30.12.2023 йилгача бўлган муддат давомида ҳисобланган фоиз қарздорлиги судга мурожаат қилинмаганлиги сабабли 788 234 557 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар ва қўшимча жавобгарлар томонидан кредит шартномаси ва кафиллик шартномасида назарда тутилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги, даъво талабларида сўралган қарздорлик бугунги кунгача тўланмаганлигини тушунтириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар суднинг 4-1201-2403/1643-сонли ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилган ва бугунги кунда тугатиш ишлари олиб борилмоқда. ИПК 107-моддасининг биринчи қисми 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши кўрсатиб ўтилган. Қарздорлик банкротлик иши бошланишидан аввал вужудга келганлигини инобатга олиб суд, даъво аризасининг жавобгарга нисбатан қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасидан, шунингдек даъвогар, жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар ўртасида 2019 йил 27 ноябрда тузилган 2596+9-сонли кафиллик шартномаси (кейинги ўринларда — кафиллик шартномаси)дан келиб чиққан. ФК 744-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредит шартномасининг 2-бўлимига асосан даъвогар жавобгарга тўлиқ тизимли балиқчилик мажмуасини ташкил қилиш учун 2019 йил 27 ноябрдан 2024 йил 26 ноябргача бўлган муддатда йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан 5 000 000 АҚШ доллари, шундан 2 200 000 АҚШ долларини миллий валюта ажратиш, жавобгар эса асосий қарзни ушбу шартноманинг 1-иловасига асосан қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга 2021 йил 4 майдаги тўлов топшириқномаси билан 6 945 000 000 сўм, 2021 йил 17 сентябрдаги тўлов топшириқномаси билан 4 700 000 000 сўм, 2021 йил 23 ноябрдаги тўлов топшириқномасига асосан 6 945 000 000 сўм, жами 18 590 000 000 сўм кредит маблағларини ажратган. Кредит шартномасининг 4.10-бандига асосан кредитни қайтариш бўйича барча тўловлар ва фоизлар кредит валютасида амалга оширилиши белгиланган Кредит шартномасининг 5.2.1-бандида жавобгар кредитни, у бўйича ҳисобланган фоизлар, кредитни ташкиллаштириш комиссияси ҳамда кредитга хизмат кўрсатиш комиссияларини ушбу шартномада белгиланган муддатларда тўлиқ тўланишини таъминлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 6.1.7-бандига асосан кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар ўз вақтида тўланмаганда даъвогар жавобгарни кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эга бўлган. ФК 734-моддасининг учинчи қисмига кўра, фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли дастлаб банкнинг берган даъво аризаси бўйича Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2303/2352-сонли ҳамда 4-1201-2303/2928сонли иқтисодий ишлари бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда кредит қарздорлиги ҳамда фоиз қарздорликлари ундирилган. Ҳал қилув қарорлари бугунги кунда қонуний кучда.(ўзгартирилмаган ва(ёки) бекор қилинмаган). ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамаси жараёнида даъвогарнинг даъво талаблари ўрганилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида ажратилган кредит маблағларига нисбатан 2023 йил 5 октябрь кунидан 2023 йил 30 декабрь ҳолатига 788 234 557 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Даъвогар жавобгар ва қўшимча жавобгарни кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, аммо ушбу мурожаатлар жавобгар томонидан натижасиз қолдирилган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, тўлов топшириқномалари, мемориал ордерлар, огоҳлантириш хати, тарафлар вакилларининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 292-моддасининг биринчи қисмига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФКнинг 293-моддасига биноан қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, қўшимча жавобгар даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг барча мажбуриятлари, яъни ҳозирда мавжуд бўлган ва кейинчалик келажакда вужудга келиши мумкин бўлган мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан даъвогар олдида чақириб олинмайдиган тарзда ва сўзсиз жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлар. Кафиллик шартномасининг 2.4-бандига биноан кафиллик суммаси 6 250 000 АҚШ долларини ташкил этган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг қўшимча жавобгарга нисбатан жавобгарнинг 788 234 557 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг ушбу даъво талаблари қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатлари қўшимча жавобгар зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 73,118, 172,176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: “I K - NK” акциядорлик тижорат ипотека банкининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъво талабининг “S rd b b liq hi x `j ligi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 788 234 557 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш талаби кўрмасдан қолдирилсин. Қўшимча жавобгар “ ’zb kist n mir ’ll ri” акциядорлик жамияти ҳисобидан: “I K - NK” акциядорлик тижорат ипотека банки фойдасига 788 234 557 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари; Республика бюджетига 15 764 691,14 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.А. Юсупов