Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/7697 Дата решения 24.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение А.Исаков Ответчик / Подсудимый А.Исаков
Source ID 782669b9-9472-4626-8074-7f08e2a3e26a Claim ID PDF Hash c79ab68a6ae7134d... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 55 law
Конституция 65-моддаси Конституция 65 law
Конституция 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/7697-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 24 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили А.Исаков (раҳбар), жавобгар вакили А.Ибодуллаев (раҳбар) ва Ғ.Намуратов (ишончнома асосида) иштирокида,даъвогар “А.Исаков” фермер хўжалиги манфаатида Сирдарё вилояти Гулистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жавобгар “А.Исаков” МЧЖдан 1 932 462,08 сўм асосий қарз ва 966 231,04 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Сирдарё вилояти Гулистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда —кенгаш) даъвогар “А.Исаков” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда — даъвогар ва/ёки фермер хўжалиги) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “А.Исаков” МЧЖ (кейинги ўринларда — жавобгар) ҳисобидан 1 932 462,08 сўм асосий қарз ва 966 231,04 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили судга даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, жавобгардан 19 324 624 сўм асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган 9 662 312 сўм пеня ундиришнисўраган. Кенгаш иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни кенгаш вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгарга шартномада келишилган нархлар бўйича бошоқли дон етказиб берилганлигини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдириб, фермер хўжалиги томонидан топширилган бошоқли дон вақтинчалик сақлаш учун олинганлигини, буғдой етиштириш учун жами 86 021 244,09 сўмлик моддий ресурслар берилганлиги, бу ҳақида ҳисобварақфактуралар тасдиқланганлиги, даъво аризани қисман қаноатлантиришни сўради. Аввалги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок этган Кенгаш вакили С.Милтиқбоева даъво ариза талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво ариза хулоса қисмида хатолик бўлгани, даъво талабидаги қарздорлик ва пеня қисмида биттадан рақамлар тушиб қолганлиги, шу сабабли жавобгардан 19 324 624 сўм асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган 9 662 312 сўм пеня ундиришни ва судга даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисида ариза тақдим қилган ҳамда жавобгарга шартномада келишилган нархлар бўйича бошоқли дон етказиб берилганлиги, лекин ҳақдорлик тўлаб берилмаганлиги, аризани инобатга олишни, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кенгашнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституция 65-моддасининг биринчи қисмига биноан фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Конституция 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2023 йил 29 декабрда тузилган ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 24-39776/G-19773-24-сонли фьючерс шартномаси (кейинги ўринларда —шартнома)дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1.-банди талабларига кўра, мазкур шартнома билан хўжалик тайёрловчи 2024 йил ҳосилидан 14,97 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларига кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, тайёрловчи эса хўжаликни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига кўра, шартноманинг умумий қиймати қабул қилинган маҳсулотнинг 1 тоннаси учун 2 994 000 сўмдан жами 142 526 376 сўмни ташкил қилган. Даъво аризада даъвогар жавобгарга 32,344 тонна ғалла топширганлиги, жавобгардан 77 381 575 сўмлик моддий ресурслар олганлиги, берилган аванс пул маблағлари таъминот учун чегирганда, қолдиқ 19 324 624 сўмни ташкил қилишини баён қилиб, ушбу суммани ундиришни сўраган. Иш ҳужжатлари ва суд мажлисида иштирок этган тараф вакилларининг тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга 32,344 тонна ғалла топширганлиги, 1 кг ғалла учун 2 668,24 сўм нархда ҚҚС солиғи билан 2 988,43 сўм ҳисобланганлиги ҳақида 2024 йил 30 ноябрда 79 954 770 сўмлик 2-сонли ҳисобварақ-фактура юборилган, жавобгар томонидан ҳисобварақ-фактурани тасдиқлаш рад этилган. 2024 йил 30 ноябрда 16 754 267,08 сўмлик 2-сонли ҳисобварақ-фактура юборилган, ҳисобварақфактура жавобгар томонидан тасдиқланган. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди.Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 3.4-бандига асосан жавобгар томонидан даъвогардан харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1 сентябрь кунига қадар тўлиқ амалга оширилиши лозим бўлган. Жавобгарнинг фермер хўжалиги томонидан топширилган бошоқли дон вақтинчалик сақлаш учун олинганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги 325-сонли қарори бўйича вақтинча сақловга олинган товар буғдойни биржа савдолари орқали сотиш ҳисобидан тушган маблағлардан тўлаб берилиши белгиланганлигини, шунинг учун фермер хўжалигига 1 тонна буғдой учун 2 994 000 сўм нархда тўланмаслиги, буғдой биржа савдолари орқали нархда сотилганлиги ҳақидаги важлари қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад этиш асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги “2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли Қарори (кейинги ўринларда — қарор) 2-бандида 2024 йил ғалла ҳосилидан бошлаб буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) номидан буғдой етиштирувчилардан товар буғдойни харид қилиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили (кейинги ўринларда — Жамғарманинг тижорат вакили) ҳисобланади. Бунда Жамғарманинг тижорат вакили: товар буғдойни харид қилиш ва сотиш бўйича буғдой етиштирувчилар ҳамда Жамғарма билан белгиланган шаклдаги электрон ҳисобварақфактурани расмийлаштиради ва ҳисобини алоҳида юритади; буғдойни қабул қилиш ва омбордан чиқариш жараёнида “d- rid.uz” ахборот тизимига киритиладиган молиявий ҳисоб-китоблар ва маълумотларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади. Қарорнинг 4-бандига кўра, 2024 йил ҳосилидан вақтинчалик сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қилиш омборлари дислокацияси 1-иловага мувофиқ тасдиқланган. Мазкур 1-илова билан тасдиқланган 2024 йил ҳосилидан вақтинчалик сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қилиш омборлари дислокациясида Сирдарё вилоят ҳудуди бўйича “Оқолтиндонмаҳсулотлари” АЖ, “Ховосдонмаҳсулотлари” АЖ, “Индорама агро” МЧЖ, “ li t Sird r ” МЧЖ, “Бобур қишлоқ хўжалиги” МЧЖ, “Сардоба ғалла кластер” МЧЖ, “ q ltin b st-s ds” МЧЖ (“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси), жами 7 та корхоналар номи кўрсатилган бўлиб, бироқ унда жавобгар номи қайд этилмаган. Қолаверса, жавобгар томонидан жавобгар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллабқувватлаш жамғармаси номидан буғдой етиштирувчилардан товар буғдойни харид қилиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили, яъни Жамғарманинг тижорат вакили эканлиги тасдиқловчи далилларни судга тақдим қилмади. Қарорнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган товар буғдойни сақлаш харажатлари Жамғарманинг тижорат вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ 2025 йил 1 январга қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда ушбу буғдойни ташиб келтириш учун транспорт, қабул қилиш ва харидорларга юклаб жўнатиш харажатлари буғдой етиштирувчилар (фермер хўжаликлари ҳамда бошқа буғдой етиштирувчилар) ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар Жамғарманинг тижорат вакили сифатида даъвогар билан товар буғдойни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш ҳақида шартнома тузилганлигини тасдиқловчи далилни тақдим қилмади. Ўз навбатида, тарафлар ўртасидаги фьючерс шартномасида даъвогарнинг жавобгарга товар буғдойни вақтинча сақлаш учун топшириши ҳақида шартлар мавжуд эмас. Суд, жавобгар вакилининг суд мажлисида келтирилган важлари хусусан, фермер хўжалигидан бошоқли дон(буғдой) вақтинчалик сақлаш учун олинганлиги, даъвогардан олинган буғдойга 1 тоннага 2 994 000 сўмдан эмас, 2300 сўмдан тўланиши (нархлар ўзгарганлиги) ҳақидаги важларини инобатга олиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-боб 3.1-банди 3-хатбошига кўра, 1.2-бандига асосан бир тонна маҳсулот учун томонлар ўртасида келишилган ягона харид нархда тўланиши бўйича ҳисоб китоб қилиниши белгиланган. Шартноманинг 1.2-бандида жавобгар даъвогарга етказиб берилган маҳсулотга 1 тоннаси учун 2 994 000 сўм нархлар бўйича маблағларни тўлаш мажбуриятини олган. Шу билан бирга, шартноманинг 3 боб 3.1-қисми биринчи банди бешинчи хатбошига кўра белгиланган тартибда 2024 йил ҳосилга харид нархлари келишилгандан кейин ёки маҳсулотнинг нархи бошқача тарзда ўзгарган ҳолларда, ушбу шартнома бўйича маҳсулот нархлари тегишли равишда ўзгартирилиши белгиланган. ФК 432-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, сотиб олувчи товар ҳақини чакана олди-сотди шартномаси тузилган пайтда сотувчи томонидан эълон қилинган баҳода тўлаши лозим. Гарчи, жавобгар вакилининг важи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги 325-сонли қарорида буғдой нархлар бўйича тўланиши, нархлар ўзгарганлигини келтириб ўтаётган бўлса-да, бироқ тарафлар шартномага қўшимча равишда вақтинчалик сақлаш ва маҳсулот нархига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритилиши ҳақида қўшимча равишда келишувлар тузилмаган. ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бундан ташқари, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисобварақфактураларга кўра, даъвогарга жавобгар 86 021 244,09 сўмлик аванс (моддий ресурслар ва хизматлар) берган. Даъвогар жавобгар томонидан бажарилган иш(хизмат)ларни эътирозларсиз қабул қилиб олган ва электрон ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқлаган. Гарчи, даъвогар даъвода 96 706 200 сўмлик 32,344 тонна ғалла топширганлиги, 77 381 575 сўмлик аванс ва моддий ресурслар олганлиги ҳақида асос келтирган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларга тақдим қилганлигини инобатга олиб, даъвогарга жавобгар 86 021 244,09 сўмлик аванс (моддий ресурслар ва хизматлар) берганлиги тасдиғини топганлиги учун, суд даъвонинг 19 324 625 сўм асосий қарз ундириш қисмининг (32,3 тонна х 2994 сўм=96 706 200 - 86 021 244,09=) 10 816 691,91 сўм қисмини асосли деб ҳисоблашни лозим деб топади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, кенгашнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 19 324 625 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблаб, ушбу даъво талабининг 10 816 691,91 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни, қолган 6 480 741,04 сўм қисмни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари кенгаш жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9 662 312 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Маълумки, ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида мазкур шартномага мувофиқ топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлагани учун жавобгар ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоиз миқдорида жавобгарга жарима тўлаши, жаримадан ташқари жавобгар даъвогарга тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъво аризанинг асосий қарз ундириш талабининг 10 816 691,91 сўм қисми асосли деб топилганлиги, жавобгар тўловни кечиктирганлигини ҳисобга олиб, суд кенгашнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини асосий қарзнинг 50 фоизи миқдорида, яъни 5 408 345,96 сўм қисмини асосли деб топишни, қолган 4 253 966,05 сўм қисмини рад қилишни лозим топади. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бироқ, суд тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, асосли деб ҳисобланган 5 408 345,96 сўм пеня суммасини камайтириб, 2 500 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори ойига 2024 йил 01 октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли Қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқлар берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд, кенгашнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан кам эканлиги (асосли деб топилган жами даъво баҳоси 10 816 691,91 сўм қарз+5 408 345,96 сўм пеня=жами 16 225 037,87 сўм) боис, ундириладиган 375 000 сўм давлат божини даъвогар ва жавобгар ўртасида мутаносиб тақсимлаб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 209 893,83 сўм ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг рад этилган асосий қарз ва пеня ундириш талаби бўйича эса давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий қўллаб, суд процессуал кодекси 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини ҚАРОР ҚИЛДИ: Сирдарё вилояти Гулистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъво талабига аниқлик киритиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “А.Исаков” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “А.Исаков” фермер хўжалиги фойдасига 10 816 691,91 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеня ва 37 500 сўмпочта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “А.Исаков” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 209 893,83сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ҳисобидан давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.Т. Раджабов