Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/576 Дата решения 24.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f9e94942-d629-452d-a505-667be900c0bf Claim ID PDF Hash 2c69f6172cb0c854... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олинади ва 55-моддаси зсиз тан олинади ва 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/576-сон иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Ховос тумани 2025йил 24 июнь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг жавобгар Ширин шахар спорт мактабидан 184 076 928 сўм ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни, Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Ф.Шахрамов (05.05.2025 йилдаги №/04-154-сонли ишончнома асосида), аризачи рахбари З.Тухтаровлар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Ширин шахар спорт мактаби (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 184 076 928 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 13 февралдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Ғазначилги ҳамда Ширин шахар иқтисодиёт ва молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти вакили аризачининг фикрига эътироз билдириб, Ширин шахар сув 12.02.2025 йилдаги маълумотидан, яъни судга даъво киритилгунга қадар камчилик бартараф этилганлигидан хабари йўқлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар рахбари почта алоқа бўлими суд мажлиси вақти ва жойи кўрсатилган хабарни тақдим этмагани, 2025 йил 8 январда текширишда замонавий ҳисоблагич ўрнатилмаган ҳолат аниқланиб, камчилик бартараф этилгани яъни замонавий ҳисоблагич 28 январда ўрнатилганлигини билдириб, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида ғазначилик вакиллари иштирок этмади ва иштиок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, прокурорнинг даъвони рад этиш тўғрисидаги фикрини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 09 январда ичимлик сув етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб, шартноманинг 1.1-бандида 1 м3 сув ҳақи миқдори 7840 сўм деб белгиланган. 2025 йил 08 январда жавобгарнинг фаолиятида ичимлик сув истеъмоли бўйича навбатдаги мониторинг ўтказилиб, мониторингда сув ҳисоблагич ўрнатилмаганлиги аниқланган. Натижада 2025 йил 10 январда жавобгарнинг ичимлк сув истеъмоли қайта ҳисоб-китоб қилиниб, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги №194-сонли қарорининг 87 “б”-бандига асосан жами 184 076 928 сўм тўлов ҳисобланиб, ушбу тўловни тўлаб беришни сўраб талабнома юборилган. Жавобгар томонидан қўшимча ҳисобланган тўлов тўлаб берилмаган ёки асослантирилган эътироз билдирилмаган, натижада даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 184 076 928 сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги №194-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (2-илова) 861-бандида юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ИСКХ ташкилотига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатиш талаб этилиши, ИСКХ ташкилоти томонидан камида 30 календарь кун аввал ёзма равишда огоҳлантиргандан сўнг масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун сувни ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2022 йилдаги ПҚ-257сонли қарорининг 4-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилади деб белгиланган. Лекин «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти Ширин шахар бўлимининг 12.02.2025 йилдаги маълумотида 29.01.2025 йилда спорт мактаби масофадан маълумот олувчи замонавий сув ҳисоблагич ўрнатганлиги баён қилинган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогар томонидан камида 30 календарь кун аввал ёзма равишда огоҳлантиргандан сўнг масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган истеъмолчиларга сув таъминоти ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилишини, лекин текширишда аниқланган камчилик судга даъво киритилгунга қадар бартараф этилиб, 29.01.2025 йилда жавобгар масофадан маълумот олишга мўлжалланган замонавий ҳисоблагич ўрнатганлигини инобатга олиб, даъвони рад этишни лозим топади. Шунингдек суд, ИПК 118-модасига асосан даъвонинг рад этилган қисми бўйича 3 681 538,56 сўм давлат божи тўлови ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни ва тўланганлигини инобатга олишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг жавобгар Ширин шахар спорт мактабидан 184 076 928 сўм ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар зиммасидаги давлат божи ва почта харажатитўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев