Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/8140 Дата решения 24.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение UNIV RSI Y F INN V I N N L GI S Ответчик / Подсудимый GULIS N GR ND R D
Source ID 6bc3b0ad-cdc7-4a08-aa26-634d10b8f2b4 Claim ID PDF Hash 54d3a5f0a60bc6fc... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/8140-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 24 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Н.Қурбонов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “UNIV RSI Y F INN V I N N L GI S” МЧЖнинг жавобгар “GULIS N GR ND R D ” МЧЖ ҳисобидан 328 710 000 сўм асосий қарз ва 164 355 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “UNIV RSI Y F INN V I N N L GI S” МЧЖ (даъвогар ёки МЧЖ) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “GULIS N GR ND R D ” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 328 710 000 сўм асосий қарз ва 164 355 000 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради ҳамда жавобгар вакиллари даъвогар рахбарига алоқага чиққан ҳолда тўлаб беришини билдирганлигини маълум қилди. Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 7.06.2024 йил тузилган 01/24-сонли шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ва 7.06.2024 йилдаги 799-сонли тўлов топшириқномаси билан 150 000 000 сўм, 27.06.2024 йилдаги 55-сонли тўлов топшириқномаси билан 50 000 000 сўм ва 27.06.2024 йилдаги 54сонли тўлов топшириқномаси билан 400 000 000 сўм жами 600 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, қисман маҳсулот етказиб берган натижада 328 710 000 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд юқоридагиларга асосан 328 710 000 сўм асосий қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 164 355 000 сўм миқдорида пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талбларидан келиб чиққан ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини ҳамда даъвогар томонидан пул маблағларини талаб қилган муддатларни инобатга олиб пеня суммасини 32 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “GULIS N GR ND R D ” МЧЖ МЧЖ ҳисобидан даъвогар “UNIV RSI Y F INN V I N N L GI S” МЧЖ фойдасига 328 710 000 сўм асосий қарз, 32 000 000 сўм пеня ва 9 898 800 сўм суд харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.А. Юсупов