← Назад
Решение #2896691 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2009-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 24 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, аризачи Сирдарё вилоят солиқ
бошқармасининг жавобгар «En rg b l ns l us» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 6 961 763,08 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
электрон шаклдаги аризаси асосида иқтисодий ишни аризачи вакили
М.Игамназаров (03.01.2025 йилдаги №30-00002-сонли ишончнома асосида),
жавобгар рахбари Қ.Сохибовлар жавобгар иштирокида, ўз биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, куйидагиларни,
аниқлади:
Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси (кейинги матнларда “аризачи” деб
юритилади) судга электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилиб, «En rg
b l ns l us» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар”деб
юритилади) га нисбатан 6 961 763,08 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Божхона бошқармаси ва АТБ
Ўзсаноатқурилишбанк низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасида аризачи вакили жавобгар экспорт-импорт
шартномалари бўйича дебитор қарзларни ундириш чорасини кўрмасдан
муддатини ўтказиб юборганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар рахбари импорт шартнома бўйича дебитор
қарзларни тўлаб беришини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда почта ва
электрон шаклда хабардор қилинган Божхона ва банк вакиллари суд мажлисида
иштирок этмадилар, ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 220-моддасига асосан уларнинг
иштирокини мажбурий деб топмасдан, ишни уларниг иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тақдим
этилган ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига асосан, жавобгар чет эллик хамкорлари билан экспорт
ва импорт шартномалари асосида муносабатга киришиб, экспорт ва импорт
мажбуриятлари бўйича товарлар ҳақи (маблағлар)ни қайтариш ёки товарни олиб
кириш чораларини кўрмаганлиги натижасида жами 1 533 АҚШ доллари
миқдорида дебитор қарздорлик вужудга келган.
Хусусан 13.02.2023 йилда чет эллик Россиянинг ООО «Энсет» номли
хамкори билан ИДН рақами 200833707306111592230200001-сонли импорт
шартнома мажбурияти бўйича қарздорлик 1 533 АҚШ долларни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Муқаддам 4-1203-2401/2442-сонли иқтисодий иш бўйича суднинг
14.01.2025 йилдаги ҳал қилув қарори билан шартнома мажбурияти бўйича
1 533 АҚШ доллар қарзнинг 5% миқдорида, 4-1203-2501/2007-сонли иқтисодий
иш бўйича суднинг 24.06.2025 йилдаги ҳал қилув қарори билан 10% миқдорида
жарима қўлланилган.
Аризачи марказий банк маълумоти ва бошқа маълумотлар асосида,
жавобгарнинг экспорт ва импорт шартномалари бўйича муддати ўтказиб
юборилган жами 1 533 АҚШ доллар қарздорликнинг 35% фоизини Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 03 февраль ҳолатига доллар курси
12 975,05 сўмга кўпайтириш орқали жами 6 961 763,08 сўммиқдорида Бюджетга
қўшимча жарима тўлаш ёки 10 кунлик муддатда, асослантирилган эътироз ёки
муддати ўтган дебитор қарз ундирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни
тақдим этиш тўғрисидаги электрон талабномани жавобгарга юборган.
Жавобгар томонидан талабномага белгиланган муддатда асослантирилган
ёки ўз эътирозлари баён қилинган жавоб хати аризачига тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги №283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-24бандларига асосан импорт ва экспорт контрактлари бўйича тўлов амалга
оширилган ёки бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган
санадан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича чет элдан хорижий
валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини,
ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг
қайтарилишини Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар
тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун —
90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар, деб кўрсатилган.
Ишни кўриш кунига қадар дебитор қарздорлик ундирилмаган ва/ёки
товарлар импорт қилинмасдан қарорда назарда тутилган муддат ўтган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги №ПҚ192-сонли қарориниг 1-бандида ташқи савдо операциялари бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан
бошлаб янгидан ҳисобланади деб кўрсатилган.
Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
экспорт-импорт шартномалари бўйича дебитор қарзларнинг муддати
кечикканлиги сабабли 35% фоизига нисбатан, 6 961 763,08 сўм миқдорида
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ушбу ҳолатда суд, жавобгар экспорт-импорт шартномалари бўйича
дебитор қарзларини қарорда кўрсатилган муддатларда ундириш ёки товарларни
импорт қилиш чорасини кўрмаганлиги сабабли, ушбу муддати ўтган дебитор
суммасининг 35% фоизи миқдорида Республика Бюджети даромадига қўшимча
жарима тўлашини асосли деб ҳисоблаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатларига асосан аризани тўлиқ
қаноатлантириб, ариза электрон шаклда бўлганлиги ва почта харажати
тўланмаганлиги сабабли жавобгарга нисбатан Республика Бюджетига
6 961 763,08 сўм миқдорида жарима қўллашни, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан давлат божини жавобгар
зиммасига
юклашни,
Ўзбекистон
Республикасининг
2020
йил
6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги №600-сонли Қонуни 9-моддаси 1-қисми
19-бандига кўра,аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли
давлат божи ва почта харажати тўловини ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар «En rg b l ns l us»
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 6 961 763,08 сўм молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги электрон шаклдаги аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «En rg b l ns l us» масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 6 961 763,08 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Жаримани Республика Бюджетига ундириш Сирдарё вилоят солиқ
бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирувсиз қолдирилсин.
Суд ҳужжати ижроси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги №283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28банди асосида ижро этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев