Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/7700 Дата решения 24.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение D S N K S RZ D K R Ответчик / Подсудимый GULIS N LUS R
Source ID bce53737-c76a-4a79-a989-ecac1c8fb763 Claim ID PDF Hash 17dd098e15bbe83c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/7700-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 24 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоевнинг котиблигида, жавобгар раҳбари А.Ибодуллаев ҳамда вакили Ғ.Нурматов (ишончнома асосида) иштирокида, Гулистон туман фермерлар кенгашининг даъвогар “D S N K S RZ D K R” МЧЖ манфаатида жавобгар “GULIS N LUS R” МЧЖ ҳисобидан 32 357 700 сўм қарздорлик ҳамда 16 178 685 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Гулистон туман фермерлар кенгаши (Кенгаш) даъвогар “D S N K S RZ D K R” МЧЖ (даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар “GULIS N LUS R” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 32 357 700 сўм қарздорлик ҳамда 16 178 685 сўм пеняни ундиришни сўраган. Кенгаш ва жавобгар вакили иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни кенгаш ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Жавобгар вакиллари аввалги суд муҳокамасини айнан ҳисоб-китобга ойдинлик киритиш учун қолдирилганлигини, даъвогар билан бир неча бор ҳисоб-китоб қилинганлигини, ҳозирги судга тақдим этилган ҳисоб-китобда ҳам икки хил шаклда ҳисоб-китоб тақдим этилганлигини, айнан даъвогар ҳоҳлаган шартнома суммасида ҳисоб-китоб қилиб берилганлигини, шундан сўнг ҳам 22 161 013,53 сўм жавобгардан қарздорлик мавжудлигини, аввалги суд муҳокамасида ҳам ҳар бир ҳисобварақ фактураси бўйича бирма-бир ўрганилди ва ФХ раҳбари ва кенгаш вакили томонидан асосли ҳеч қандай эътироз билдирилмади, бугунги кунда мавсумий ишлар кетаётганлигини, жавобгар ҳам узоқ масофадан келиб кетишини, даъво асоссиз эканлигини инобатга олиб даъво аризасини рад этишни сўради. Аввалги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок этган Кенгаш вакили С.Милтиқбоева ва жавобгар вакили Ш.Тушалов аввалги суд муҳокамасини ҳисобварақ фактураларни яна бир бор ўрганиб, ҳисоб-китобга ойдинлик киритиб олиш учун муддат сўраган. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, тарафлар вакилининг даъво аризаси бўйича важларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб қўйидаги асосларга кўра даъво талабини рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 68-моддаси биринчи қисми талабларига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Иш ҳужжатлари ҳамда даъво аризасида баён этилишига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2023 йил 29 декабрда 24-39776/G-19721-24-сонли фъючерс шартномаси имзоланган. Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида имзоланган ҳисобварақ-фактурага кўра 125,6 тонна маҳсулот етказиб берилган (ҳисобварақ-фактураси жавобгар томонидан тасдиқлаш рад этилган). Даъвогарнинг даъво аризасида баён этган ҳисоб-китобига кўра, жавобгарга етказиб берилган 125,6 тонна маҳсулот шартномага мувофиқ ҳисоб-китоб қилинганда 2 994 000 сўмдан 376 046 400 сўмни ташкил этади. Лекин даъвогар томонидан жавобгардан қабул қилиб олинган бўнак ҳисобида топширилган ҳамда жавобгар томонидан қабул қилиб олинган 398 207 416,53 сўмлик маҳсулотни ўзаро ҳисоб-китоб қилинган вақтда 22 161 013,53 сўмлик қарздорлик қолдиқ бўлиб қолганлигини асос қилиб келтириб ушбу суммани шунингдек, қарздорлик ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли унга ҳисобланган 16 178 685 сўм миқдорида пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Шунингдек, жавобгар томонидан ишга тақдим этган ҳисобварақ фактураларига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга бўнак тўловлари учун 398 207 413,53 сўмлик маҳсулот берилганлигини ҳамда шундан сўнг шартнома асосида даъвогар томонидан тақдим этилган 125,6 тонна бошоқлик донни айнан даъвогар ҳоҳлаган нархда 376 046 400 сўмдан ҳисоб-китоб қилинган ҳолатда ҳам даъвогарнинг жавобгар олдида 22 161 013,53 сўм қарздорлиги мавжуд эканлигини баён этган. Бугунги суд муҳокамасида кенгаш ва даъвогар вакили иштирок этмади ҳамда судга асосли ҳисоб-китобларини ва ҳужжатларини тақдим этмади. Суд юқоридагиларга асосан асосий қарздорлик исботлаб берилмаганлиги сабабли уни рад этишни ҳамда асосий қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда унга ҳисобланган пеня суммаси ҳам асоссиз эканлигини инобатга олиб, Кенгашнинг даъво аризасини тўлиқ рад этишни лозим топади. Шунингдек, ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари даъвогар зиммасига юклашни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарори 17-бандининг 6-хат бошида берилган тушунтиришдан келиб чиқиб даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзланиб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни, лекин почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-177-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов