Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2667 Дата решения 23.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Оқчангал арена
Source ID fba796cb-ad86-426e-b375-dffaaac43b82 Claim ID PDF Hash 75d864c17c07d5d4... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2667-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 23 июнь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Оқчангал арена» масъулияти чекланган жамиятидан 3 487 358 сўм асосий қарз ва 265 039 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти манфаатида (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Оқчангал арена» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади) дан3 487 358 сўм асосий қарз ва 265 039 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Иш ҳужжатларига илова қилинган почта алоқа бўлимининг хабарномасига кўра даъво ариза нусхаси жавобгарга юборилган, даъво аризасининг судга юборилиши тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган, жавобгар ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Шунингдек даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этмаган. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 08.01.2018 йилда имзоланган №18/10-5-004-сонли лизинг шартномаси бўйича лизинг обьектини олиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни учинчи шахсга ўтказиш тўғрисида 27.03.2023 йилда шартнома имзоланиб, техникани қабул қилиб олиштопшириш далолатномаси билан жавобгарга 2 дона N w H ll nd TD 5.1104WD русмли трактор топширилган. Даъво аризада жавобгар лизинг тўловлари бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли 3 487 358 сўм қарздорлик вужудга келгани баён қилиниб, тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган. Суд даъво ариза важлари иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жавобгардан асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек даъвода лизинг мажбурияти бўйича тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун 265 039 сўм пеня ундириш сўралган. Лизинг шартномасида лизинг тўлови кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Баён этилганларга асосланиб суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб хисоблаб, жавобгардан 100 000 сўм пеня ундиришни лозим топди. Қайд этилганларга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига мувофиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4, 203-5,118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Оқчангал арена» масъулияти чекланган жамиятидан 3 487 358 сўм асосий қарз ва 265 039 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Оқчангал арена» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти манфаатида фойдасига 3 487 358 сўм асосий қарз, 100 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда, тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилсин. Жавобгар «Оқчангал арена» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев