← Назад
Решение #2896699 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| аролик кодекси | 252 | — | code_article | |
| Кодекс | 255 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2669-сонли иш
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 23июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ўзагролизинг"
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Боёвут дон кластер» масъулияти
чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар «Боёвут техно кластер» масъулияти
чекланган жамиятларидан солидар тартибда 103 725 740 сўм асосий қарз ва
16 980 614 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво аризаси асосида иқтисодий
ишни даъвогар вакили О.Турдиев (03.01.2025 йилдаги №11-06/09-сонли
ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, «Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамияти (кейинги
матнларда “жавобгар”деб юритилади) ва «Боёвут техно кластер» масъулияти
чекланган жамиятлари(кейинги матнларда “қўшимча жавобгар”деб
юритилади)дан солидар тартибда103 725 740 сўм асосий қарз ва
16 980 614 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили жавобгар томонидан лизинг
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаётганлиги сабабли 2025 йил
31 март ҳолатига 103 725 740 сўмлик қарздорлиги вужудга келганлигини,
қарздорликни ундириш юзасидан талабномалар оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, шу сабабли лизинг тўловидан вужудга
келган асосий қарз ва унга ҳисобланган пеняларни жавобгардан
ундириш лозимлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар суд муҳокамасида иштирок
этмади, палата даъвода ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган, ушбу
ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (ИПК) 170-моддасига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд
ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 587-моддасига
кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф
лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан
сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш
ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг
берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, лизинга берувчи “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти лизинга олувчи «Боёвут дон кластер» масъулияти
чекланган жамиятига 2021 йил 12 майдаги 21/10-05-007-сонли, 21/10-05-008сонли, 21/10-05-009-сонли, 21/10-05-010-сонли ва 21/10-05-011-сонли лизинг
шартномаларига асосан 5 дона «D min t r-130» русумли ғалла ўриш
комбайнларни лизинга берган.
Лизинг шартномаларига асосан қишлоқ хўжалик техникалари қабул
қилиш топшириш далолатномаларига асосан жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Жавобгар 21/10-05-011-сонли лизинг шартномасига асосан 1 дона
«D min t r-130» русумли ғалла ўриш комбайн бўйича лизинг мажбуриятини
бажармаганлиги сабабли қарздорлик вужудга келган.
Шунингдек “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти, «Боёвут дон
кластер» масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар кафил
«Боёвут техно кластер» масъулияти чекланган жамиятиклари ўртасида 2021
йил 12 майда жами 5 та лизинг шартномалари мажбурияти бўйича
2 000 000 000 сўмдан жами 10 000 000 000 сўмлик кафиллик шартномалари
имзоланиб, унда лизинг олувчи лизинг мажбуриятларини бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда лизинг берувчи олдида лизинг олувчи
билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва иш
ҳужжатлари билан, лизинг шартномаси бўйича жавобгарнинг лизинг
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида лизинг
тўловларидан 2025 йил 31 март холатига 103 725 740 сўм қарздорлик вужудга
келганлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, ушбу
талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада лизинг тўлови муддатининг кечиктирилган
кунлари учун жами 16 980 614 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартномада лизинг мажбурияти бўйича тўлов кўрсатилган миқдор ва
муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги ва бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолияти ва иқтисодий аҳволига
салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва 2 300 000 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Шунингдек даъво аризада лизинг тўловлари бўйича асосий қарз ва
ҳисобланган пеняни жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда
ундириш сўралган.
Фуқаролик кодексининг 252-моддасига кўра, қарздорлар шерик бўлиб
мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар
бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу
билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб
қилишга ҳақли.
Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор
ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига
эга.
Кодекснинг 255-моддасига кўра, талаб солидар бўлиб қўйилганида ҳар
қандай солидар кредитор қарздорга тўла ҳажмда талаб қўйишга ҳақли бўлади.
Имзоланган кафиллик шартномаларида, қўшимча жавобгар «Боёвут
техно кластер» масъулияти чекланган жамияти, жавобгар «Боёвут дон
кластер» масъулияти чекланган жамиятининг лизинг мажбуриятлари
юзасидан кафиллик шартномасига асосан солидар жавобгарликни ўз
зиммасига олган.
Ушбу ҳолатда суд, даъво аризанинг лизинг қарзи ва ҳисобланган
пеняларни жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш
талабини ҳам асосли ва ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб,
кафиллик шартномасида белгиланган миқдорда қаноатлантиришни лозим
топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва иш
ҳужжатларига асосан, даъво талабларини кафиллик шартномаларида
белгиланган миқдор инобатга олинган ҳолда қаноатлантириб, жавобгар ва
қўшимча жавобгардан солидар тартибда 103 725 740 сўм лизинг тўловидан
қарзи, 2 300 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни,
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ 2 414 127,08 сўм
давлат божи тўловини жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда
ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қисманқаноатлантирилсин.
Жавобгар «Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамияти ва
қўшимча жавобгар «Боёвут техно кластер» масъулияти чекланган
жамиятиларидан даъвогар «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти фойдасига
солидар тартибда 103 725 740 сўм лизинг тўлови, 2 300 000 сўм пеня ва
37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Боёвут дон кластер» масъулияти чекланган жамияти ва
қўшимча жавобгар «Боёвут техно кластер» масъулияти чекланган
жамиятиларидан солидар тартибда Республика Бюджетига 2 414 127,08 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда, шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида
шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев