← Назад
Решение #2896700 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 295 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/8349-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2024 йил 23 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамичиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар
вакили палата вакили Ш.Худайкулов (2025 йил 14 апрелдаги 02-187-сонли
ишончнома асосида), даъвогар вакили О.Чоршанбаев (ишончномасиз)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ VR NK N
ID GI S
RQ ND VIN
K
IN I” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “GULIS N
S
R D Q N
Z RI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
200 000 000 сўм асосий қарз, 132 000 000 сўм фоиз ва олдиндан тўланган почта
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а ни қ ла д и:
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Сирдарё минтақавий филиали (етакчи
банк), “Агробанк” АТБ Сирдарё вилоят ҳудудий филиали (қатнашувчи банк1) ва “Ипотекабанк” АТИБ Сирдарё вилоят филиали (қатнашувчи банк-2)
ҳамда “GULIS N S
R D Q N
Z RI” масъулияти чекланган
жамияти (қарздор/жавобгар) ўртасида 2016 йил 23 августда 2016/57-сонли
узоқ муддатли синдициялашган кредитлаш шартномаси тузилиб, унга кўра,
етакчи ва қатнашувчи банклар қарздорга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган
миқдорда ва шартлар асосида тенг тақсимланган ҳолда қарз бериш, қарз
олувчи эса банкка олинган кредит маблағларини фақат белгиланган
мақсадларда фойдаланиш, кўрсатилган муддатларда қайтариш ва кредит
маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти, асосий қарзни қайтариш учун
2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 2 900 000 000 сўмга тузилган.
Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида етакчи банк, қатнашувчи банк1, қатнашувчи банк-2, қарздор ва “ VR NK N
ID GI S
RQ ND
VIN
K
IN I” акциядорлик жамияти (даъвогар/кафил) ўртасида
2016 йил 19 сентябрда 2016/57-4-сонли кафиллик шартномаси тузилиб,
даъвогарнинг (даъвогар/кафил) 300 000 000 сўм миқдорида кафиллиги тақдим
этилган.
Кафиллик шартномасига кўра, етакчи банк кафилнинг ҳисоб-рақамига
акцептсиз талабнома қўйган ҳолда, кафилнинг 2019 йил 30 ноябрда
87 676 387,77 сўм, 2020 йил 10 февралда 12 323 612 сўм, жами
99 999 999,77 сўм, қатнашувчи банк-1 эса 2025 йил 7 январда 100 000 000 сўм
пул маблағини жавобгарнинг банклар олдидаги муддати ўтган қарздорлиги
учун ундириб олган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 200 000 000 сўм асосий қарз,
132 000 000 сўм фоизни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 5 июндаги ажрими билан “Агробанк” АТБ ҳамда
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга
жалб қилинсин.
Суд мажлисида видеоконференцалоқа режими орқали иштирок этган
Палата ва даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни
такрорлаб, 132 000 000 фоиз суммаси банклар томонидан кредит
шартномаларига мувофиқ ажратилган маблағга нисбатан ундирилаётган
фоизлар, яъни 20-28 фоизнинг ўртача кўрсаткичидан келиб чиқиб 22 фоиз
миқдорда устама сифатида ҳисобланганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар, “Агробанк” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда —ИПК) 127-моддасиига биноан ишда иштирок этувчи шахслар суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор
қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали
юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини
юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд
чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа
воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади.
ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига биноан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин,
шунингдек учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
ва“Агробанк” АТБ иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларнинг тушунтиришларини
тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни ишдаги ва тақдим қилинган
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
—ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар 2016 йил 19 сентябрда 2016/57-4-сонли
шартномасидан (кафиллик шартномаси) келиб чиққан.
ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа
шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори
олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Кафиллик шартномасининг 2.1-бандига кўра, кафиллик билан
таъминланган мажбуриятлар асоси тарафлар ўртасида тузилган 2016 йил
23 августдаги 2016/57-сонли кредит шартномаси ҳисобланиши, кафил фақат
асосий қарз, яъни кредит суммасига кафиллик мажбуриятини олиши,
2.2-бандига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил, кредитор олдида
кредитнинг асосий қисми бўйича қарздорлигини тўлаш юзасидан қарздор
билан баравар ҳажмда солидар жавоб бериши, кафиллик суммаси
300 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Кафил кредитор олдида
қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди,
қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор
кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Аниқланишича, жавобгар томонидан кредит қарзи ўз вақтида
тўланмаганлиги сабабли, етакчи банк кафилнинг ҳисоб-рақамига акцептсиз
талабнома қўйган ҳолда, кафилнинг 2019 йил 30 ноябрда 87 676 387,77 сўм,
2020 йил 10 февралда 12 323 612 сўм, жами 99 999 999,77 сўм, қатнашувчи
банк-1 эса 2025 йил 7 январда 100 000 000 сўм пул маблағини жавобгарнинг
банклар олдидаги муддати ўтган қарздорлиги учун ундириб олган.
Бунда, ундириб олинган жами маблағ миқдори 199 999 999,77 сўмни
ташкил этади.
ФК 295-моддасига асосан, мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг
ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида
кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча
ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга
тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати
билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
Қарорининг 32-бандига кўра,судларнинг эътибори қаратилсинки, ФКнинг
295-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки кафил билан
қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича
ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган
ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса,
шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни
ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарларини
тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақлилигибелгиланган.
Бундай ҳолларда, суд палатанинг даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 200 000 000 сўм асосй қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
талабининг ҳақиқатда ундириб олинган 199 999 999,77 сўм асосий қарз
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги кафиллик шартномаси, тўлов
топшириқномалари, огоҳлантириш хати, тарафлар вакилларининг берган
тушунтиришлари, банк маълумотномалари ва бошқа ишга алоқадор далиллар
билан ўз тасдиғини топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар томонидан
199 999 999,77 сўм қарздорликни тўлаб берилганлигини фактини тасдиқловчи
далиллар тақдим этилмади.
Шу сабабли суд, палатанинг 200 000 000 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабининг 199 999 999,77 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб,
уни қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
199 999 999,77 сўм асосий қарзни ундиришни, ушбу талабнинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвода жавобгар ҳисобидан 132 000 000 сўм фоиз ундириш
сўралган.
Палата вакили тушунтиришларидан ва даъво аризадан кўринишича,
132 000 000 фоиз суммаси банклар томонидан кредит шартномаларига
мувофиқ ажратилган маблағга нисбатан ундирилаётган фоизлар, яъни 20-28
фоизнинг ўртача кўрсаткичидан келиб чиқиб, 22 фоиз миқдорда устама
сифатида ҳисобланганлиги аниқланди.
Гарчи, даъвогар кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва
қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарларини
тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли бўлса-да, бироқ кредит шартномаси
ёки кафиллик шартномаси ёхуд қонунчилиликда ундирилган суммага
нисбатан банклар томонидан кредит шартномаларига мувофиқ ажратилган
маблағга нисбатан ундирилаётган фоизлар, яъни 20-28 фоизнинг ўртача
кўрсаткичидан келиб чиқиб 22 фоиз миқдорда устама ундириши назарда
тутилмаган.
Мазкур ҳолатда, палата томонидан кафиллик шартномасга мувофиқ
ундирилган 199 999 999,77 сўм маблағга нисбатан 22 фоиз устама сифатида
132 000 000 сўм ҳисобланганлиги асоси исботланмади.
Шартноманинг 7.2-бандига кўра, кредит шартномаси бўйича қарздорнинг
мажбуриятларини бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича
ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган
ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса,
шунча ҳажмда ўтиши белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, суд кредит шартномаси ёки кафиллик шартномаси
ёхуд қонунчилиликда ундирилган суммага нисбатан банклар томонидан
кредит шартномаларига мувофиқ ажратилган маблағга нисбатан
ундирилаётган фоизларнинг ўртача кўрсаткичидан келиб чиқиб, 22 фоиз
миқдорда устама ундириши назарда тутилмаганлиги сабабли, даъвонинг
132 000 000 сўм фоиз ундириш қисмини қаноатлантиршни рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Шу боис суд, палатанинг даъво талаблари қисман асосли деб
топилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи
тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар
ҳисобидан давлат бюджетига даъвонинг қаноатлантириган қисми бўйича
199 999 999,77 сўмнинг 2 фоизи, яъни 4 000 000 сўм миқдорида давлат божи
ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни, шунингдек даъвогар ҳисобидан давлат
бюджетига даъвонинг рад этилган қисми бўйича 132 000 000,23 сўмнинг
2 фоизи, яъни 2 640 000 сўм миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 68, 74, 118, 170,176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “GULIS N S
R D Q N
Z RI” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар “ VR NK
N
ID GI S
RQ ND VIN
K
IN I” акциядорлик жамияти фойдасига 199 999 999,77 сўм асосий
қарз ва 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 4 000 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жаъвогар
“ VR NK
N
ID GI
S
RQ ND
VIN
K
IN I” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига
2 640 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков