← Назад
Решение #2896703 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2668-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 23 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Ўзагролизинг»
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Z m n t ks» масъулияти
чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар «Z m nt ks gr » масъулияти
чекланган жамиятларидан солидар тартибда 15 033 505 сўм асосий қарз ва
2 946 567 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво аризаси асосида иқтисодий
ишни даъвогар вакили О.Турдиев (03.01.2025 йилдаги №11-06/09-сонли
ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, «Z m n t ks» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“жавобгар”деб юритилади) ва «Z m nt ks gr » масъулияти чекланган
жамиятлари(кейинги матнларда “қўшимча жавобгар”деб юритилади)дан
солидар тартибда15 033 505 сўм асосий қарз ва 2 946 567 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан лизинг
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаётганлиги сабабли 2025 йил
31 март ҳолатига жами 15 033 505сўмлик қарздорлиги вужудга келганлигини,
қарздорликни ундириш юзасидан талабномалар оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, лекин судга даъво киритилгандан кейин
асосий қарз тўлиқ тўланганлигини билдириб, тасдиқловчи ҳужжатларни
тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган палата, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар суд мажлисида иштирок
этмади, палата даъвода ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган, ушбу
ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд
ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қисманқаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 587-моддасига
кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф
лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан
сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш
ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг
берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, лизинга берувчи «Ўзагролизинг»
акциядорлик жамияти лизинга олувчи «Z m n t ks» масъулияти чекланган
жамиятига 2022 йил 18 апрелдаги 22/10-5-046 УФ-сонли лизинг шартномасига
асосан 10 дона Беларус-80Х русумли трактор лизинга берган.
Лизинг шартномаларига асосан қишлоқ хўжалик техникалари қабул
қилиш топшириш далолатномаларига асосан жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Шунингдек «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти,«Z m n t ks» ва
қўшимча жавобгар кафил «Z m nt ks gr » МЧЖ ўртасида 2022 йил
18 апрелдаги 22/10-5-046 УФ-сонли лизинг шартномаси мажбурияти бўйича
6 000 000 000 сўм қийматдаги кафиллик шартномаси имзоланиб, унда лизинг
олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил лизинг берувчи олдида лизинг олувчи билан биргаликда
солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги
сабабли лизинг тўловларидан қарздорлик вужудга келган ва даъво ариза
важлари илова қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Суд, даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантириб, жавобгардан
15 033 505 сўм асосий қарз ундиришни лозим топди.
Шунингдек, даъво аризада лизинг тўлови муддатининг кечиктирилган
кунлари учун жами 2 946 567 сўм пеня ундириш сўралган.
Лизинг шартномасида лизинг тўлови кўрсатилган миқдор ва
муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги ва бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолияти ва иқтисодий аҳволига
салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва 400 000 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Шунингдек даъво аризада лизинг тўловлари бўйича асосий қарз ва
ҳисобланган пеняни жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда
ундириш сўралган.
ФК 252-моддасига кўра, қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида
кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам,
уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга
қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли.
Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор
ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига
эга.
ФК 255-моддасига кўра, талаб солидар бўлиб қўйилганида ҳар қандай
солидар кредитор қарздорга тўла ҳажмда талаб қўйишга ҳақли бўлади.
Иш ҳужжатларига кўра, қўшимча жавобгар «Z m nt ks gr »
масъулияти чекланган жамияти, жавобгар «Z m n t ks» масъулияти чекланган
жамиятининг лизинг мажбуриятлари юзасидан кафиллик шартномасига
асосан солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Ушбу ҳолатда суд, даъво аризанинг лизинг қарзи ва ҳисобланган
пеняларни жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш
талабини ҳам асосли ва ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб,
кафиллик шартномасида белгиланган миқдорда қаноатлантиришни лозим
топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва иш
ҳужжатларига асосан, даъво талабларини кафиллик шартномаларида
белгиланган миқдор инобатга олинган ҳолда қаноатлантириб, жавобгар ва
қўшимча жавобгардан солидар тартибда 15 033 505 сўм асосий қарз,
400 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, ИПК 118моддасига мувофиқ 375 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар ва қўшимча
жавобгардан солидар тартибда ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда 15 033 505 сўм
асосий қарз ва 2 946 567 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Z m n t ks» масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча
жавобгар «Z m nt ks gr » масъулияти чекланган жамиятиларидан даъвогар
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти фойдасига солидар тартибда
15 033 505 сўм асосий қарз, 400 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «Z m n t ks» масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча
жавобгар «Z m nt ks gr » масъулияти чекланган жамиятикларидан солидар
тартибда Республика Бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда, шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида
шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев