← Назад
Решение #2896709 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| арлик кодекси | 333 | — | code_article | |
| Мазкур кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3383-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 23 июнь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова
раислигида, С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “Оламий” фермер хўжалигидан 14 511 438 сўм
асосий қарз ва 928 432 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Аликулова (03.01.2025
йилдаги №11-06/02-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Оламий” фермер
хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) дан 14 511 438 сўм
асосий қарз ва 928 432 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата ҳамда жавобгар судда
вакиллари иштирокини
таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата
ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
жавобгар билан ўрталарида 15.06.2018 йилдаги №18/10-4-096-сонли ва
15.06.2018
йилдаги
№18/10-4-097-сонли
лизинг
шартномалари
тузилганлигини, шартномаларга кўра, 2025 йил 30 апрель ҳолатига
жавобгарнинг 14 511 438 сўм қарздорлиги юзага келганлигини, судга даъво
киритилгандан кейин 7 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини, шу
сабабли асосий қарздорликнинг қолган 7 511 438 сўм қисмини ва
пеняни ундириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилинингтушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК/ Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 587-моддасига кўра, лизинг
шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг
олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи
учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида
келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг
берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 15.06.2018 йилда
№18/10-4-096-сонли ва 15.06.2018 йилда №18/10-4-097-сонли лизинг
шартомаси имзоланган.
Техникани қабул қилиб олиш-топшириш далолатномасига кўра
жавобгарга 2 дона трактор топширилган.
ФКнингнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини
бажариб, жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик
техникасини олиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўлов графигига лозим даражада амал
қилинмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 30 апрель
ҳолатига 14 511 438 сўм қарздорлиги юзага келган.
Мавжуд қарздорлик шартнома, маълумотнома, даъвогар вакилининг
тушунтиришлар ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди.Ушбу
ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 14 511 438 сўм қарздорликни ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан
қарздорлик қисман қопланиб, 7 000 000 сўм миқдорда тўлов амалга
оширилган.
Шу боис, суд асосий қарздорликни ундириш даъво талабини қисман,
яъни 7 511 438 сўм миқдорида қаноатлантиришни, асосий қарздорликни
ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномаларига асосан тўлов
муддатининг кечиктирилган кунлари учун 928 737 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Лизинг шартномаларида лизинг тўлови кўрсатилган миқдор ва
муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган.
Фуқарлик кодексининг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада
бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа,
у айбсиз деб топилади.
Мазкур кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня тўлиқ ундирилиши унинг
иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини, тўлов
муддатлари бузилиши ҳолатлари ва шу кунгача бажарилган мажбуриятларни
ўрганиб, пеня ундириш даъво талабини қисман қаноатлантиришни, яъни
200 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, Суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг
бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан
сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига кўра,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-бандида иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб 375 000 сўм давлат божини жавобгардан давлат бюджетига
ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатидаги даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Оламий” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти фойдасига 7 511 438 сўм асосий қарздорлик, 200 000
сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар “Оламий” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова