Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/7470 Дата решения 23.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 79c9bf3a-fe4f-434a-ae29-063cc301ae86 Claim ID PDF Hash df79e7e230d219f3... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/7470 - сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 23 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида,даъвогар вакили – бош юрисконсульт rm ql ri (03.01.2025 йилдаги 20-27/07-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили rm ql ri (ишончномасиз) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ rm ql ri” АЖ манфаатида жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ ҳисобидан 53 463 800,01 сўм муддати ўтган асосий қарз, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 212 073,73 сўм фоиз, 1 174 657,49 сўм ҳисобланган фоиз ва 5 384 973,62 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “ rm ql ri” АЖ (кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки банк) манфаатида жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки қарздор) ҳисобидан 53 463 800,01 сўм муддати ўтган асосий қарз, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 212 073,73 сўм фоиз, 1 174 657,49 сўм ҳисобланган фоиз ва 5 384 973,62 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни сўраган. Палата иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Палата даъво аризасида суд мажлисини ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризаси судда кўрилаётган вақтда жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўлаб берилганлиги, 2025 йил 01 июнь ҳолатига жавобгарнинг кредитдан муддати ўтган қарздорликлари мавжуд эмаслигини билдирди ва судга банк маълумотномаларини тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, кредит шартномаси бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўлаб берилганлиги, 2025 йил 01 июнь ҳолатига кредитдан муддати ўтган қарздорликлари мавжуд эмаслигини билдирди ва даъво аризасини рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабаблидаъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 18 февралда тузилган 2022-6-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда – кредит шартномаси) дан келиб чиққан. Кредит шартномасининг 3-бўлимига кўра, банк томонидан қарздорга 60 ой муддатга, йиллик 14 фоиз ставкада, юк ташиш автомашинаси ва тиркамаси сотиб олиш учун 1 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Тўловлар кредит шартномасининг 1-иловасида келтирилган қарзни қайтариш жадвалига таъсир қилмаслиги керак. Кредит шартномасининг 6.1-бандига кўра, муддати ўтган асосий қарзга йиллик 23 фоиз ставкада фоиз ҳисобланади. Шартнома шартларига асосан банк қарздорга кредит маблағларини ажратган ва мажбуриятларини бажарган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли 2025 йилнинг 13 май ҳолатига 53 463 800,01 сўм муддати ўтган асосий қарз, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 212 073,73 сўм фоиз, 1 174 657,49 сўм ҳисобланган фоиз ва 5 384 973,62 сўм муддати ўтган фоиз қарзи вужудга келган. Даъвогарнинг кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига 53 463 800,01 сўм муддати ўтган асосий қарз, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 212 073,73 сўм фоиз, 1 174 657,49 сўм ҳисобланган фоиз ва 5 384 973,62 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим этган 2025 йил 23 июндаги 18N n -05/1721-сонли банк маълумотномаси, жавобгарнинг банк ҳисобварақларидан олинган кўчирма ва мемориал ордерга кўра, 2025 йил 01 июнь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида кредит шартномаси бўйича муддати ўтган кредит қарздорликлари мавжуд эмас. Шу боис суд, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Бешинчи қисмига биноан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг талабларини у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабаблидаъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида 1 204 710,10 сўм давлат божи ҳамда даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ rm ql ri” АЖ фойдасига 37 500 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 1 204 710,10 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов