← Назад
Решение #2896715 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 13 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/6716-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 23 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар
вакили З.Жамолиддинова (2025 йил 9 июндаги 01/06-01-01-965-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Нажмиддинов (2025 йил
3 февралдаги 36/01/14/437-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатасининг
даъвогар
“ `Z KIS N
LLURGIY K
IN I”акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
“ UDUDG Z ` IN ” акциядорлик жамияти ҳисобидан 2 157 188 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (Палата) даъвогар “ `Z KIS N
LLURGIY
K
IN I” акциядорлик жамияти манфаатида
(даъвогар/банк) Гулистон туманлараро иқтисодий судигадаъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар “ UDUDG Z ` IN ” акциядорлик
жамияти (жавобгар) ҳисобидан 2 157 188 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палатавакиллари суд мажлисида иштирок этишмади. Палата ишни
унинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра,
Палатаиштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2022 йил 6 июнь
санасида табиий газ етказиб бериш шартномаси тузилганлиги, ушбу шартнома
бекор бўлмаганлиги, жавобгар томонидан паст босимда табиий газ етказиб
берилганлиги, табиий газ етиб келмаганлиги, шу сабабли табиий газ истеъмол
қилинмаганлиги, 2024 йил 5 сентябрда талабнома юборилганлиги, бироқ
жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирганлиги, 2025 йил 20 июнь
ҳолатига ўрганилганда, газ қувурлари носоз эканлиги аниқланганлиги, бу
ҳақида далолатнома расмийлаштирилганлиги, 2022 йил 8 июнда тузилган
02/05-0759-сонли шартнома бекор бўлмаганлиги, жавобгар билан 2023 йилда
табиий газ етказиб бериш ҳақида шартнома тузилмаганлиги, даъвогар
ходимлари томонидан янглиш даъво аризага шартнома илова қилинганлиги
ҳақида важлар келтириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, эътирознома тақдим этиб, 2025 йил 17 июнда даъвогар ҳудудида
ўрганиш ўтказилганлиги, бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилганлиги,
даъвогар тасарруфида бўлган газ қувурлари носоз эканлиги аниқланганлиги,
тармоқдан узилмаганлиги, даъвогар 2025 йил 18 июнда газ тармоғидан узиш
ҳақида ариза берганлиги, 2022 йил 8 июнда тузилган 02/05-0759-сонли
шартнома бекор бўлмаганлиги, қоидалар ва шартнома талабларига кўра,
истеъмолчилар томонидан шартномада кўрсатилган ҳажмдан кам табиий газ
фойдаланилган тақдирда, улар томонидан табиий газ учун аванс тарзида
тўланган маблағлар қайтарилмаслиги, ушбу маблағлар келгуси ойларда
табиий газдан фойдаланишда ҳисобга олиниши белгиланганлиги ҳақида
важлар келтириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра Палатанинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда —ИПК) нинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддаси
иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил
8 июнда тузилган 02/05-0759-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга
етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси (шартнома) келиб чиққан.
Иш ҳужжатларига кўра, шартномага мувофиқ даъвогар томонидан
жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2022 йил 30 декабрдаги 87662-сонли тўлов
топшириқномасига асосан табиий газ учун 4 930 000 сўм пул маблағи ўтказиб
берилган.
Аниқланишича, даъвогар томонидан 2 157 188 сўмлик газ истеъмол
қилинмаган.
Даъвогарнинг 2024 йил 5 сентябрдаги 2 157 188 сўм пул маблағини
қайтариш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Палата даъвогар
манфаатида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 157 188 сўм асосий
қарз ундириш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Табиий газдан
фойдаланиш Қоидалари”нинг (Қоидалар) 112-бандида истеъмолчилар
томонидан шартномада кўрсатилган ҳажмдан кам табиий газ фойдаланилган
тақдирда, улар томонидан табиий газ учун аванс тарзида тўланган маблағлар
қайтарилмаслиги ва ушбу маблағлар келгуси ойларда табиий газдан
фойдаланишда ҳисобга олиниши белгиланган.
Шартноманинг 4.8-бандига кўра, газдан фойдаланишда истемолчининг
айби билан газ етказиб беришга шартномада кўрсатилган ҳажмдан кам
фойдаланилган тақдирда, аванс тарзида тўланган маблағлар қайтарилмаслиги,
кўрсатиб ўтилган маблағлар эса келгусида газдан фойдаланишда ҳисобга
олиниши белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 12.3-бандига кўра, ушбу шартнома 2022 йил
31 декабргача бўлган муддатга тузилиши, шартномасининг амал қилиш
муддати тугаши муносабати билан томонлардан ҳеч бири уни бекор қилиш
ҳақида мурожаат қилмаган тақдирда, кейинги йилга узайтирилган деб
ҳисобланиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда газ учун 4 930 000 сўм тўлов 2022 йил 30 декабрда
амалга оширилган бўлиб, томонлардан шартномани бекор қилиш ҳақида
мурожаат қилинмаган.
Даъвогарнинг жавобгар томонидан хизмат тўлиқ кўрсатилмаганлиги,
газ етказиб берилмаганлиги, газ босими паст бўлганлиги, ҳозирда газ
қувурлари носоз эканлиги ҳақидаги важлари даъвони қаноатлантириш учун
асос бўлмайди.
Чунки, 2023 йил ва 2024 йилнинг 5 сентябрига қадар жавобгар
томонидан хизмат тўлиқ кўрсатилмаганлиги, газ етказиб берилмаганлиги, газ
босими паст бўлганлиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас.
Бу ҳақида, шартноманинг 7.3-бандида илтеъмолчи газ тармоқларига ёки
газдан фойдаланиш ускунасида вужудга келган табиий газ сизиб чиқиши
ҳолати ҳақида газ таъминоти ташкилоти диспетчерлик хизматларини зудлик
билан хабардор қилиш мажбуриятини олганлиги, шартноманинг 7.4-бандига
кўра, истеъмочи етказиб берувчидан табиий газнинг стандартлаштириш
бўйича норматив ҳужжатларда кўзда тутилган сифатда ва етказиб бериш
режимига риоя қилган ҳолда узатилишини, газни етказиб бериш
тўхтатилганда, зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.
Бироқ, даъвогар томонидан шартноманинг 7.3 ва 7.4-бандларига
мувофиқ жавобгарга тегишли тартибда мурожаат қилмаган ёхуд бу ҳақида
тарафлар ўртасида далолатномалар расмийлаштирилмаган.
Даъвогар 2024 йил 5 сентябрда жавобгар томонидан хизмат тўлиқ
кўрсатилмаганлиги важи билан 2 157 188 сўм пул маблағини қайтариш
ҳақидаги талабнома юборган бўлиб, бундай ҳолатларда Қоидалар ва шартнома
талабларига кўра жавобгар томонидан хизмат тўлиқ кўрсатилмаганлиги, газ
етказиб берилмаганлиги, газ босими паст бўлганлиги учун аванс тарзида
тўланган маблағлар қайтарилиши назарда тутилмаган.
ИПК 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд Қоидалар ва шартнома
талабларига кўра, истеъмолчилар томонидан шартномада кўрсатилган
ҳажмдан кам табиий газ фойдаланилган тақдирда, улар томонидан табиий газ
учун аванс тарзида тўланган маблағлар қайтарилмаслиги ва ушбу маблағлар
келгуси ойларда табиий газдан фойдаланишда ҳисобга олиниши
белгиланганлигини инобатга олиб, даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб,
даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, судга даъво
аризаси киритилишида давлат божи тўланмаганлиги, жами даъво баҳосининг
2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд иш бўйича
ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни,
даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм миқдорида давлат
божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни
ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 127-128, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар
“ `Z KIS N
LLURGIY
K
IN I”
акциядорлик жамияти ҳисобидан:
- Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат
ундирилсин.
Олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари “ `Z KIS N
LLURGIY
K
IN I” акциядорлик жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков