← Назад
Решение #2896720 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 587 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3381-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 23 июнь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова
раислигида, С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти худудий бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “NURIDDIN NABIRASI DIYORBEK” фермер
хўжалигидан 8 657 408 сўм асосий қарз ва 2 454 317 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасиюзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили М.Аликулова (03.01.2025 йилдаги №11-06/02-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритиладт) “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “NURIDDIN NABIRASI
DIYORBEK” фермер хўжалиги(кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 8 657 408 сўм асосий қарз ва 2 454 317 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата ҳамда жавогар судда вакиллари иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата
ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар
билан ўрталарида 04.08.2022 йилда 22/10-4-013-сонли лизинг шартомаси
тузилганлигини, шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 1 дона “ТТЗ 811” русумли
тракторни етказиб берганлигини, бироқ жавобгар томонидан тўлов графигига лозим
даражада амал қилинмаганлиги сабабли 2025 йил 31 март ҳолатига жавобгарнинг
8 657 408 сўм қарздорлиги юзага келганлигини, судга даъво киритилгандан кейин
6 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини, шу сабабли асосий қарздорликнинг
қолган 2 657 408 сўм қисмини ва пеняни ундириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК/Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 587-моддасига кўра, лизинг
шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи
(ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф
билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш
мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг
тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
тарафлар
ўртасида
04.08.2022 йилда 22/10-4-013-сонли лизинг шартомаси имзоланган.
Техникани қабул қилиб олиш-топшириш далолатномасига кўра жавобгарга
1 дона “ Z 811” русумли трактор топширилган.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини бажариб,
жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик техникасини олиб
берган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўлов графигига лозим даражада амал
қилинмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 31 март ҳолатига
8 657 408 сўм қарздорлиги юзага келган.
Мавжуд қарздорлик шартнома, маълумотнома, даъвогар вакилининг
тушунтиришлар ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди.Ушбу ҳолатда
суд даъвогарнинг жавогардан 14 511 438 сўм қарздорликни ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ судга даъво киритилгандан кейин 13.06.2025 йилда жавогар
томонидан қарздорлик қисман қопланиб, 6 000 000 сўм миқдорда тўлов амалга
оширилган.
Шу боис, суд асосий қарздорликни ундириш даъво талабини қисман,
яъни 2 657 408 сўм миқдорида қаноатлантиришни, асосий қарздорликни
ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномаларига асосан тўлов
муддатининг кечиктирилган кунлари учун 2 454 317сўм пеня ундиришни сўраган.
Лизинг шартномасининг 8.3 -бандида лизинг тўлови кўрсатилган миқдор ва
муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлайди деб белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 2 454 317 сўм пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси мазмунига кўра, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида ҳам тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг
иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини, тўлов муддатлари
бузилиши ҳолатлари ва шу кунгача бажарилган мажбуриятларни ўрганиб, пеня
ундириш даъво талабини қисман қаноатлантиришни, яъни 400 000 сўм пеня
ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи
қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-бандида иқтисодий
судларга бериладиган мулкий ҳусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Шунга кўра, суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама
қилиб, ҳисобланган 375 000 сўм давлат божини жавобгардан давлат
бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят худудий
бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатидаги даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “NURIDDIN NABIRASI DIYORBEK” фермер хўжалигидан
даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 2 657 408 сўм
асосий қарздорлик, 400 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар “NURIDDIN NABIRASI DIYORBEK” фермер хўжалигидан
Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова