← Назад
Решение #2896723 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 587 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3382-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 23 июнь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова
раислигида, С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “DONOBOY KARIMOV” фермер хўжалигидан
16 563 738 сўм асосий қарз ва 6 661 498 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
М.Аликулова (03.01.2025 йилдаги №11-06/0-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “DONOBOY
KARIMOV” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 16 563 738 сўм асосий қарз ва 6 661 498 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата ҳамда жавобгар судда
вакиллари иштирокини
таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата
ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
жавобгар билан ўрталарида 10.04.2023 йилда 23/10-4-018УФ-сонли лизинг
шартномаси тузилганлигини, шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 1 дона
“КХУ-4В” русумли культиваторни лизингга берганлигини, бироқ жавобгар
томонидан тўлов графигига лозим даражада амал қилинмаганлиги сабабли
2025 йил 31 март ҳолатига жавобгарнинг 16 563 738 сўм қарздорлиги юзага
келганлигини, бугунга қадар мазкур қарздорлик қопланмаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади)нинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
тарафлар
ўртасида
10.04.2023 йилда 22/10-4-018 УФ-сонли лизинг шартомаси имзоланган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати
43 056 962 сўм бўлган бир дона “КХУ-4В” русумли культиваторни лизингга
бериш, жавобгар эса тўлов графигига мувофиқ тўлавларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини
бажариб, жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик
техникасини олиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўлов графигига лозим даражада амал
қилинмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 31 март
ҳолатига 16 563 738 сўм қарздорлиги юзага келган.
Мавжуд қарздорлик шартнома, маълумотнома, даъвогар вакилининг
тушунтиришлар ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди.Ушбу
ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 16 563 738 сўм қарздорликни ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди ва жавобгардан ушбу миқдордаги асосий
қарздорликни ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномаларига асосан тўлов
муддатининг кечиктирилган кунлари учун 6 661 498 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Лизинг шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови кўрсатилган
миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 6 661 498 сўм
пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня тўлиқ ундирилиши унинг
иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб,
пеня ундириш даъво талабини қисман қаноатлантиришни, яъни 933 000 сўм
пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-бандида иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
ҳисобланган 464 504,72 сўм давлат божини жавобгардан давлат бюджетига
ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят худудий
бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатидаги даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “DONOBOY KARIMOV” фермер хўжалигидан даъвогар
“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 16 563 738 сўм асосий
қарздорлик, 933 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар “DONOBOY KARIMOV” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 464 504,72 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова