← Назад
Решение #2896724 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/7471-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 23 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – ҳуқуқшунос
А.Исаков (03.02.2025 йилдаги 03/01-01-сон ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “А.Исаков” МЧЖ (СТИР А.Исаков) манфаатида жавобгар “А.Исаков
МЧЖ
(СТИР А.Исаков)
ҳисобидан
9 600 000 сўм
асосий
қарз
ундириштўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) даъвогар “А.Исаков” МЧЖ
(кейинги ўринларда - даъвогар ёки ижрочи) манфаатида Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар А.Исаков МЧЖ (кейинги ўринларда – жавобгар ёки буюртмачи)
ҳисобидан 9 600 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Шу сабабли ҳамда даъвогар вакили судда иштирок этаётганлиги сабабли
суд, ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризаси судда кўрилаётган
вақтда жавобгар томонидан шартнома бўйича қарздорлик тўлиқ тўлаб
берилганлиги, 2025 йил 23 июнь ҳолатига жавобгарнинг қарздорлиги мавжуд
эмаслигини билдирди ва суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил 03 октябрда
давлат харидлари электрон тизимида (электрон дўкон) ўтказилган электрон
давлат харидлари (лот рақами 241210083153827) натижаси бўйича товар
етказиб бериш тўғрисидаги 2024 йил 05 октябрда тузилган 2678230-сон
шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси
бўйича маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи товарни бошқа тарафга
топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 1-бўлими 1-бандига кўра, буюртмачи товар “жидкость
охлаждающая (антифриз)” учун жами тўловни амалга оширади ва товарни
қабул қилиб олади, ижрочи шартноманинг 1-бандида кўрсатилган товарларни
етказиб беради.
Даъвогар шартномага асосан жавобгарга 12% ҚҚС билан жами
9 600 000 сўмлик товарларни етказиб берган.
Шартноманинг 2.1-бандида буюртмачи шартнома бўйича тўловларни
тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома давлат харидларининг
электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида
ўзларининг ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги (ҲККП) ҳисобварағига
маблағларни ўтказадилар деб белгиланган.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Даъвогарнинг маҳсулотларни топширганлиги ҳақидаги 2024 йил
14 октябрда электрон тарзда расмийлаштирилган 14/102-сон ҳисобварақфактураси жавобгар томонидан тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун
тўловлар амалга оширилмаган.
Товарлар ҳақини тўлаш ҳақидаги огоҳлантиришлар жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган ва қабул қилиб олинган товарлар учун тўловлар амалга
оширилмаган.
Шундан сўнг, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 9 600 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим этган 2025 йил 23 июндаги
14/102-01-сонли солиштирома далолатномасига кўра, жавобгарнинг 2025 йил
23 июнь ҳолатига даъвогар олдида шартнома бўйича қарздорлиги мавжуд
эмас.
Шу боис суд, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли
палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига кўра,
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади. Бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса,, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги боис, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига биноан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори ойига 2024 йил 01
октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасининг даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда 375 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб
чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “А.Исаков” МЧЖ манфаатида киритган даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар А.Исаков МЧЖҳисобидан даъвогар “А.Исаков” МЧЖ
фойдасига 37 500 сўм почта харажати ва республика бюджетига 375 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлариберилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов