← Назад
Решение #2896729 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| амда | 734 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2671-сонли иш
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 23 май
Боёвуттуманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ
манфаатида
жавобгар
«Малоҳат
Раҳмановна»
хусусий
корхонасидан
100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 4 457 000 сўм муддати ўтган фоиз,
448 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
даъвогар вакили З.Сатторова (27.11.2024 йилдаги №01-08/846-сонли ишончнома
асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармаси «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ (кейинги матнларда “даъвогар”
деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«Малоҳат Раҳмановна» хусусий корхонасидан 100 000 000 сўм муддатли асосий
қарз, 4 457 000 сўм муддат иўтган фоиз, 448 000 сўм пеня ундиришнисўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб, қарздорлик
07.05.2025 йил ҳолатига вужудга келгани, фоизларни хам тўлиқ тўламаганлиги
сабабли қарздорлик вужудга келганлиги, ўтказилган мониторинг маълумотида
кредит эвазига ускуна харид қилинмасдан кредит мақсадсиз ишлатилганлиги
аниқланганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида палата ва жавобгар иштирок этмади ва иштирок этмаслик
сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига
асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 09 июлда №3393-сонли
кредит шартномаси имзоланиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга шлакоблок
ишлаб чиқариш ускунасини харид қилиш мақсадида, йиллик 18% фоиз тўлаш шарти
билан жами 100 000 000 кредит бериш, жавобгар ўз навбатида кредит ва ҳисобланган
фоизларни тасдиқланган график асосида қайтариш мажбуриятини олиб, 2024 йил
10 июлдаги тўлов ҳужжатлари билан 100 000 000 сўм кредит ажратилган.
Палата судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар кредитни қайтариш
мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли кредитдан вужудга келган
қарздорлик ва пеняни жавобгардан ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли
эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 736-моддаси иккинчи
қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш
назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори
чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага
нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка
ҳисобланиши тўхтатилади.
ФК 7461-моддасига асосан кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилиш, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун
судга мурожаат қилади, бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ
тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан
олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Судга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, жавобгарга 100 000 000 сўм кредит
берилган.
Муқаддам кредит мажбурияти бўйича судга мурожаат қилинмаган ва суд
ҳужжати асосида қарздорликлар ундирилмаган.
Даъво ариза важларига кўра, 2024 йил июнь ойидан 2025 йил май ойига қадар
4 457 000 сўм муддати ўтган фоиз тўланмаган натижада кечиктирилган кунларга
448 000 сўм пеня ҳисобланган.
Кредит қарздорлигини ундириш бўйича кўрилган чоралар оқибатсиз
қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган.
Бундан ташқари банк ходимлари томонидан ўтказилган мониторинг
ҳужжатларида шлакблок ишлаб чиқариш ускунаси жойида мавжуд бўлмаган, харид
қилинмагани ва/ёки мавжуд эмаслиги аниқланган.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг кредит мақсадсиз ишлатилгани,
жавобгар кредит ҳамда фоизларни қайтариш графигига амал қилмаганлиги сабабли
қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисидаги важлари ҳужжатлар асосида ўз
тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Кредит шартномасининг 5.1.3.-бандида кредит ва фоизларни қайтариш
мажбуриятини бажармаганда ҳамда кредит мақсадсиз ишлатилганда банкнинг
кредитни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқи белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд, кредит ва фоизларни қайтариш мажбурияти
бажарилмагани, кредит мақсадсиз ишлатилганлиги сабабли, кредитни муддатидан
олдин ва фоизларни ундириш талабларни асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабларни
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъвода жавобгардан 448 000 сўм пеня ундириш сўралган бўлиб,
ушбу талабга шартноманинг 8.3.-банди асос қилинган.
ФК 261 ва 333-моддаларида қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини
кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни
учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган
неустойка пеня ҳисобланиши, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради деб кўрсатилган.
Суд, даъвонинг пеня ундириш талаби бўйича пенянинг ҳисоб-китоби тақдим
этилмаган бўлсада, пеня ундириш талабини асосли, лекин пеняни тўлиқ ундириш
жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб,
талабни қисман қаноатлантириб, жавобгардан 100 000 сўм пеня ундиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
муддатидан олдин 100 000 000 сўм асосий кредит, 4 457 000 сўм фоиз қарзи ва
100 000 сўм пеня ундиришни ва даъвонинг қолган қисмини қаноталантиришни рад
этишни лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
ИПК 118-моддасига мувофиқ даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб
равишда 2 098 100 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати тўловини жавобгар
зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан хамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ манфаатида жавобгар «Малоҳат
Раҳмановна» хусусий корхонасидан 100 000 000 сўм муддатли асосий кредит,
4 457 000 сўм фоиз ва 448 000 сўм пеня ундириштўғрисидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Малоҳат Раҳмановна» хусусий корхонасидан даъвогар «Бизнесни
ривожлантириш банки» АТБ фойдасига муддатидан олдин 100 000 000 сўм асосий
кредит, 4 457 000 сўм фоиз қарзи, 100 000 сўм пенява 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «Малоҳат Раҳмановна» хусусий корхонасидан Республика
Бюджетига 2 098 100 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев