← Назад
Решение #2896730 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2310-сонли иқтисодий иш
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 23 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ Агробанк манфаатида жавобгар
«Хамза пахта» фермер хўжалигидан муддати келмаган 930 851 064 сўм асосий
кредит, 30 650 860 сўм фоиз, 8 723 528 сўм пеня ва 232 712 766 сўм жарима
ундириш ҳамда 11.03.2024 йилдаги №15-сонли кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
даъвогар вакили Н.Жавбасаров (13.03.2025 йилдаги №/70-25-сонли ишончнома
асосида), жавобгар рахбари Ш.Дусбеков, Ховос туман “Сув етказиб бериш
хизмати” давлат муассасаси вакили А.Абдумажитов (11.06.2025 йилдаги
ишончнома асосида)лар лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармаси АТ Агробанк (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Хамза пахта»
фермер хўжалиги(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан муддати
келмаган 930 851 064 сўм асосий кредит, 30 650 860 сўм фоиз, 8 723 528 сўм пеня
ва 232 712 766 сўм жарима ундириш ҳамда 11.03.2024 йилдаги №15-сонли кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилишнисўраган.
Суднинг 2025 йил 02 июндаги ажрими билан ишга Ховос туман қишлоқ
хўжалик бўлими, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ховос туман
бўлими ва пудратчи «O zis
nstru t r» масъулияти чекланган жамияти ва
2025 йил 11 июндаги ажрими билан Ховос туман “Сув етказиб бериш хизмати”
давлат муассасаси вакили мутахассис сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили, жавобгарга томчилатиб суғориш
технологиясини жорий қилиш учун кредит берилгани, ўтказилган текширишда
кредит мақсадсиз ишлатилгани аниклангани, кредит фоизидан қарздорлик
вужудга келгани сабабли, шартноманинг 10.3. ва 10.4-бандларига асосан пеня ва
жарима ҳамда 6.7.-бандига асосан берилган кредитни муддатидан олдин ундириш,
шунингдек кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
сўралганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ва вакили даъво аризага нисбатан эътироз
билдириб, суғориш технологияси ўрнатилиб, кредит мақсадли ишлатилганлиги,
қарзни тўлаш имкони мавжудлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида Ховос туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат
муассасаси вакили А.Абдумажитов, жавобгарда ёмғирлатиб суғориш
технологияси ўрнатилганлигини билдириб, тасдиқлвочи ҳужжатларни тақдим
этди.
Суд мажлисида Ховос туман қишлоқ хўжалик бўлими, Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси Ховос туман бўлими ва пудратчи «O zis
nstru t r» масъулияти чекланган жамияти вакиллари иштирок этмади ва
иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни
лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 мартда №15-сонли
35 гектар майдонга ёмғирлатиб-томчилатиб суғориш технологиясини жорий
қилиш мақсадида кредит шартномаси имзоланиб, 2024 йил 14 март ва
13 августдаги тўлов ҳужжатлари билан суғурта ва пудратчи ҳисоб рақамига жами
930 851 064 сўм кредит чиқарилган.
Технологияни жорий қилиш мақсадида жавобгар ва пудратчи «O zis
nstru t r» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 11.03.2024 йилда №1/68/1сонли пудрат шартномаси имзоланган.
Суд қуйидаги асослар билан даъвонинг муддати келмаган 930 851 064 сўм
асосий кредит, 30 650 860 сўм фоиз ундириш ва 11.03.2024 йилдаги №15-сонли
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талабларини асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 736-моддаси
иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 7461-моддасига асосан кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилиш, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун
судга мурожаат қилади, бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ
тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан
олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Кредитни қайтариш графигида ишни кўриш кунига асосий кредитни
қайтариш муддати келмаган ва фақат фоизлар тўланиши лозим, лекин судга
тақдим этилган банк айланма ҳужжатларида жавобгар 21.02.2025-16.05.2025 йил
ҳолатига жами 30 650 860 сўм фоизларни тўламаган.
Бундан ташқари Ховос туман прокуратурасининг 2024 йил 05 декабрдаги
хати ва Давлат молиявий назорати инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармасининг
2025 йил 13 январдаги №25-хс-сонли буйруғига асосан ёмғирлатиб ва томчилатиб
суғориш технологияни жорий қилиш учун берилган кредитни мақсадли
ишлатилиши юзасидан ўрганиш ўтказилиб, натижаси бўйича 2025 йил 31 январда
далолатнома расмийлаштирилиб, далолатномада технологияни жорий қилишда
пудрат ишлари бўйича тартибга риоя қилинмаганлиги ва кредит мақсадсиз
ишлатилганлиги баён қилинган.
Кредит шартномасининг 6.7.-бандида кредит қарздорлиги тўлов графигида
белгиланган санадан бошлаб 5 кундан ортиқ муддат давомида тўланмаганда ва
кредит мақсадсиз ишлатилганда, даъвогарга кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш ёки кредит қарзини муддатидан олдин ундириш чораларини
кўриш ҳуқуқи берилган.
Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби ФК 382-384-моддаларида
кўрсатилган, унга кўраиккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ёки
ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши
ёки бекор қилиниши мумкин.
Кредит қарздорлигини ундириш ва шартномани бекор қилиш мақсадида
кўрилган чоралар натижа бермаган, хусусан огоҳлантириш хатлари ва таклиф
хатлари оқибатсиз қолдирилган ёки жавобгар томонидан ушбу мурожаатларга
асосли муносабат билдирилмаган.
Юқоридаги асослар билан суд, даъвонинг ушбу важлари иш ҳужжатлари
билан қисман ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвонинг муддати
келмаган 930 851 064 сўм асосий кредит, 30 650 860 сўм фоиз ундириш ва
11.03.2024 йилдаги №15-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек даъвода жавобгардан 8 723 528 сўм пеня ва 232 712 766 сўм
жарима ундириш сўралган бўлиб, ушбу талабга кредит шартномасининг тегишли
бандлари асос қилинган.
Хусусан шартноманинг 10.3.-бандида кредит ва фоизлар ўз муддатида
қайтарилмаганда кечиктирилган хар бир кун учун 0,5% миқдорида лекин
кечиктирилган сумманинг 10% дан ошиб кетмаган миқдорда пеня тўлаш назарда
тутилган.
Шартноманинг 10.4.-бандида эса кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганда
мақсадсиз ишлатилган кредитнинг 25% миқдорида жарима тўлаш белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 3-бандида агар шартномада айнан
битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня
кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари
лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар
фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Шартномада пеня тўлаш кредит ва фоизлар тўловини кечиктирганлик учун
белгиланган бўлса, жарима эса кредитни мақсадсиз ишлатилганлиги учун
қўлланиши назарда тутилган, шу сабабли суд, шартнома шартларидан келиб
чиқиб, айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун ҳам неустойка ҳам жарима
ундириш сўралмаган деб ҳисоблаб, хар икки талабни алоҳида муҳокама қилишни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд, даъвонинг кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги тўғрисидаги
важларга қўшила олмайди, чунки технологияни ўрнатиш учун дастлаб 50%
кредит ажратилиб, қолган қисми пудрат ишлари якунланиб, бажарилган ишлар
электрон имзо асосида қабул қилингандан кейин қолган қисми чиқарилиш лозим
бўлиб, айнан ушбу талабга амал қилинганлиги натижасида кредит маблағи тўлиқ
чиқарилган.
Бундан ташқари ишга мутаҳассис сифатида жалб қилинган Ховос туман
“Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан тақдим этилган
маълумотда жавобгарга юқоридаги ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий
қилингани кўрсатилган.
Ушбу асос билан суд, даъвонинг жарима ундириш қисмини асоссиз деб
ҳисоблаб, ушбу талабни рад этишни лозим топди.
Даъвонинг фоиз тўловлари муддати кечиктирилган кунларга 8 723 528 сўм
пеня ундириш сўралган бўлиб, ушбу талабга шартноманинг 10.3.-банди асос
қилинган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб
беради.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
15.06.2007
йилдаги
163-сон
қарорининг
4-бандида
ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги тўғрисида тушугнтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши
мукин деб ҳисоблаб, ушбу талабни қисман қаноатлантириб, 1 200 000 сўм пеня
ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабалрини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан муддати келмаган 930 851 064 сўм асосий кредит, 30 650 860 сўм
фоиз қарзи, 1 200 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни хамда
11.03.2024 йилдаги №15-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилишни, даъвонинг жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Суд, ИПК 118-моддасига мувофиқ даъвонинг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда 23 154 509,04 сўм давлат божи тўловини жавобгар, рад
этилган қисми бўйича 4 654 255,32 сўм қисмини даъвогар зиммасига юклашни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан хамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг АТ Агробанк манфаатида жавобгар «Хамза пахта» фермер
хўжалигидан муддати келмаган 930 851 064 сўм асосий кредит, 30 650 860 сўм
фоиз, 8 723 528 сўм пеня ва 232 712 766 сўм жарима ундириш ҳамда
11.03.2024 йилдаги №15-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Хамза пахта» фермер хўжалигидан даъвогар «Агробанк»
АТБ фойдасига муддати келмаган 930 851 064 сўм асосий кредит,
30 650 860 сўм фоиз, 1 200 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Тарафлар ўртасида 11.03.2024 йилда имзоланган №15-сонли кредит
шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар «Хамза пахта» фермер хўжалигидан Республика Бюджетига
23 154 509,04 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «Агробанк» АТБ дан Республика Бюджетига 4 654 255,32 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Суд ҳужжатидан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё
вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев