Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/8501 Дата решения 23.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SIRD RY SUV QURILIS INV S Ответчик / Подсудимый R K QURILIS S RVIS
Source ID 18934504-4f09-44db-8083-934aa888e93c Claim ID PDF Hash d643e3ea4548b816... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 333-моддаси ФК 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/8501-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 23 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили И.Хаитов (2025 йил 25 июндаги 31-01/267-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “SIRD RY SUV QURILIS INV S ” давлат муассасасининг жавобгар “ R K QURILIS S RVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 99 869 119 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “SIRD RY SUV QURILIS INV S ” давлат муассасаси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “ R K QURILIS S RVIS” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан даъвогар фойдасига 99 869 119 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 9 июндаги ажрими билан Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришлари эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 666-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 14 мартда ПШ-16-сонли пудрат шартномаси (шартнома) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида пудратчи (жавобгар) шартнома шартларига кўра лойиҳада кўзда тутилган Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Йўлдошобод МФЙ ҳудудидаги аҳоли томорқа ерларини суғоришни яхшилаш учун лоток тармоғини реконструкция қилиш ишларини бажариш мажбуриятини олиши, буюртмачи (даъвогар) эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни ўз вақтида қабул қилиш ва тўловни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олиши белгиланган. Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг 2025 йил 23 июндаги 02-09/35-281-сонли маъуломотига кўра, пудрат шартномаси ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилганлиги аниқланган. Шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ мазкур шартнома бўйича пудратчи томонидан бажариладиган ишларнинг умумий қиймати қиймат солиғи билан (100 фоизи) 1 073 861 505 сўм қилиб белгиланган. Шартноманинг 3.1-бандида пудратчи (жавобгар) барча ишларни мазкур шартноманинг 1-бўлимида назарда тутилган ишларни мазкур шартнома, ишларни бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда ўзининг кучлари (бош пудратчининг иш ҳажми 60 фоиздан кам бўлмаслиги керак) ёки жалб қилинган кучлар билан бажариш ҳамда ишни “буюртмачи”га мазкур шартнома шартларига мувофиқ топшириш, шартномада назарда тутилган барча мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 6.1-бандига мувофиқ, буюртмачи пудратчига шартнома бўйича бажариладиган ишлар қийматининг 30 фоизида бўнак ўтказиши, бу 322 158 451 сўмни ташкил этиши белгиланган. Даъвогар шартнома шартларига муовфиқ, 2025 йил 17 мартдаги 0106900415-сонли тўлов топшириқномасига асосан 322 158 451 сўм, 2025 йил 21 апрелдаги 0106900559-сонли тўлов топшириқномасига асосан 488 606 985 сўм маблағни жавобгарнинг ҳисобига ўтказиб берган. Тарафлар ўртасида тасдиқланган шартноманинг 1-иловаси бўлган 2025 йил учун молиялаштириш жадвалига мувофиқ, жавобгар томонидан 2025 йил март ойи учун бажариладиган ишлар қиймати 1 073 861 505 сўмни ташкил қилган. Бироқ, мазкур жадвалда мувофиқ март ойи учун белгиланган ишлар жавобгар томонидан 751 703 054 сўм қисми бажарилиб, 322 158 451 сўмлик қисми бажарилмаган. Даъвогар 2025 йилнинг 26 майда жавобгарга жадвалга мувофиқ иш ҳажмини тўлиқ бажариш юзасидан талабнома юборган. Шундай бўлса-да, жавобгар томонидан 2025 йил март ойидаги 322 158 451 сўмлик иш ҳажмлари бажарилганлиги бўйича белгиланган тартибда ҳисобот (Ф-3) топширилмаган. Шартноманинг 12.4-бандига кўра, пудратчи (жавобгар) объектни ўз вақтида ишга тушириш ва ишларни бажариш жадвали бўйича мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий миқдори шартномавий жорий қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган. Шунга мувофиқ, даъвогар жавобгардан март ойи учун (322 158 451 * 0,5% = 1 610 792 * 62 кун (2025 йил 1 апрелдан 2025 йил 2 июнгача) = 99 869 119) 99 869 119 сўм пеня ҳисобланган. Бироқ, 5.1-бандига кўра, пудратчи мазкур шартномага илова қилинадиган молиялаштириш жадвалига мувофиқ биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга кириши, 5.2-бандига кўра, танлов савдолари натижаси бўйича аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан 30 кунни ташкил этиши белгиланган. Аниқланишича, биринчи аванс тўлови 2025 йил 17 март куни амалга оширилган. Бундан кўринадики, шартнома шартларига мувофиқ пудрат ишларини якунлаш муддати 2025 йил 17 апрель ҳисобланади. Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан шартнома талабларига асосан 2025 йил 18 апрель кунидан пеня ҳисобланиши лозим бўлган. Бунда, жавобгар томонидан ишларни бажаришни кечиктириш 2025 йил 18 апрелдан 2025 йил 2 июнга қадар бўлиб, 46 кунни ташкил қилади. Шу сабабли, суд пенянинг 74 096 432 сўм (322 158 451 * 0,5% = 1 610 792 * 46 кун (2025 йил 18 апрелдан 2025 йил 2 июнгача) = 74 096 432) қисмини шартнома ва Қонун талабларига кўра асосли деб топишни, қолган 25 772 687 сўм қисмини нотўғри ҳисобланганлиги боис рад этишни лозим топади. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Суд, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини, шунингдек тарафларнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, асосли деб ҳисобланган 74 096 432 сўм пеня суммасини камайтириб, 30 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 17-бандида иқтисодий судларда давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари — етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, даъво талаблари қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига асосли деб топилган жами даъво баҳоси 74 096 432 сўмнинг 2 фоизи яъни 1 481 928,64 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг рад этилган пеня ундириш талаби бўйича эса давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ R K QURILIS S RVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “SIRD RY SUV QURILIS INV S ” давлат муассасаси фойдасига 30 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 1 481 928,64 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков