← Назад
Решение #2896735 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/8504-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 23 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили С.Мирзақулов (2025 йил 20 июндаги G -06/0632-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ ududi
l ktr t rm ql ri”
акциядорлик жамиятининг жавобгар Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг
Гулистон туман бўлими ҳисобидан 25 417 134 сўм асосий қарздорлик ва
1 617 819 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“ ududi l ktr t rm ql ri” АЖ (даъвогар) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг
Гулистон туман бўлими (жавобгар) ҳисобидан унга етказиб берилган электрэнергия учун 25 417 134 сўм асосий қарз ва 1 617 819 сўмпеня ундиришни
сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогарнинг Гулистон туман электр таъминоти
корхонаси ва жавобгар ўртасида 2022 йил 4 январдаги 050342/3-сонли электр
энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома) тузилганлиги,
жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси орқали истеъмол
қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб қилинганда 2025 йил 1 июнь ҳолатига
25 417 134 сўм асосий қарздорлик ва тўловини вақтида амалга оширмаганлиги
учун 1 617 819 сўм пеняни ташкил қилиши, даъвогарнинг Гулистон тумани
электр тармоқлари корхонаси жавобгарга 2025 йил 29 майда қарздорликни
бартараф қилиш борасида талабнома берган бўлишига қарамасдан жавобгар
мавжуд қарздорликни бартараф қилмаганлиги кўрсатилган.
Суднинг 2025 йил 9 июндаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасидаги тузилган шартномага асосан жавобгарга
электр энергияси етказиб берилганлиги, 2025 йил 1 апрель ҳолатига
25 417 134 сўм асосий қарз ва 1 617 819 сўмпеня ҳисобланганлигини, судга
даъво ариза тақдим қилингандан сўнг жавобгар томонидан 2025 йил 17 июнь
куни 60 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги, даъво ариза бўйича
қарздорлик мавжуд эмаслигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисига келмади, шунингдек
вакиллари иштирокини таъминламади, даъво юзасидан ўз фикр-
мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Бинобарин, суд ажрими жавобгар ва учинчи шахслар манзилига “Гибрид
почта” орқали етказилган.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг
иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан
аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга электр
энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 июнь ҳолатига муддати ўтган
25 417 134 сўм асосий қарзи ватўловини вақтида амалга оширмаганлиги учун
1 617 819 сўм пеня вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган
қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда
огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини
оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловни бугунги
кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган.
Шу сабабли даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида
талаб билдирилган.
Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича
25 417 134 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ҳамда тўловини вақтида амалга
оширмаганлиги учун 1 617 819 сўм пеня ҳисобланганлиги ишдаги мавжуд
шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, ишда иштирок этувчи шахс
вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа
ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, судга даъво ариза тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан
2025 йил 17 июндаги 3815200392-сонли тўлов топшириқномасига асосан
60 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги, асосий қарз ва пеня тўлиқ
сўндирилганлиги аниқланди.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг даъво аризасини асосли
деб ҳисоблаб, судга даъво ариза тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан
тўлов амалга оширилганлиги, асосий қарз ва пеня тўлиқ сўндирилганлиги
инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари асосли
киритилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи
тўламаганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган
суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига даъво баҳоси 27 088 953 сўмнинг 2 фоизи, яъни
541 779,06 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 127-128, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг Гулистон туман
бўлими ҳисобидан:
- “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан
тўланган 37 500 сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 541 779,06 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков