Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2973 Дата решения 20.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый RO’ZIMUROD MURODOVI H
Source ID 18312907-d1f5-46b6-b13b-aa7929ac3a5e Claim ID PDF Hash 75c12fc1d5faab8b... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 2 code_article
ини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддаси ини тугатиш ушбу Кодекс 24 code_article
ЕКнинг 24-моддаси ЕКнинг 24 law
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 6 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
рисидаги кодексининг 65-моддаси рисидаги кодекси 65 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 24 code_article
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2973-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 20 июнь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “RO’ZIMUROD MURODOVI H” фермер хўжалиги билан тузилган 2020 йил 17 августдаги 93-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Тиллабеков (2025 йил 12 июндаги 1/01-11/1439-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Э.Содиқов, жавобгар вакили Т.Хусанов (2025 йил 15 апрелдаги 4-сонли ишончнома асосида), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов, туман ҳокими ўринбосари Ш.Султонов, Агроинспекция” Сирдарё туман бўлими бошлиғи Б.Қаршибоев, Давлат Кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси вакили М.Маъмиров (2025 йил 27 майдаги 04/3508-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаровлар иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво киритиб, “RO‘ZIMUROD MURODOVI H” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 2020 йил 17 августдаги 93-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини бекор қилишни сўраган. Даъво аризада баён этилишича, Сирдарё туман ҳокимининг 2020 йил 01 июндаги 613-сонли қарори билан жами 25,6 гектар, шундан 24,6 гектар экин майдони пахта-ғаллачилик йўналишида 49 йил муддатга ажратиб берилган ва даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 17 августда 93-сонли фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси расмийлаштирилган. Сирдарё тумани ишчи гуруҳи томонидан тумандаги фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномалари бўйича фермер хўжаликларининг мажбуриятлари бажарилиши юзасидан ўрганиш ўтказилганда, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, жавобгарга тегишли 60-62-контурлардаги 24,6 гектар ер майдонига чигит экилиши режалаштирилган бўлсада, жавобгар ердан мақсадсиз фойдаланиб, шоли экиб олганлиги, ер ижара шартномасининг 17-бандида “Ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалик экинлари экилганда, ер ижара шартномасини бекор қилиш мумкин”лиги кўзда тутилганлиги, жавобгарга ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги баён қилинган. Суднинг 2025 йил 14 майдаги ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Сирдарё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, суднинг 2025 йил 04 июндаги ажрими билан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисининг манзили ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ажрим орқали хабардор қилинган Сирдарё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни Сирдарё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, жавобгарга қарашли фермер хўжалигининг 60-62 контурларидаги 24,6 гектар ер майдонига чигит экилиши режалаштирилган бўлсада, ердан мақсадсиз фойдаланиб, шоли экиб олганлигини бу ҳақида ўтган йили ёзда далолатнома тузилганлигини, ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича жавобгарга 2024 йил июль ойида ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича таклиф хати юборилганлиги, таклифга муносабат билдирилмаганлиги, 2024 йил 2 августда жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг қарори билан жавобгар фермер хўжалиги раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, бироқ жавогар бу йил ҳам ер ижара шартномаси ихтисослигини бузиб, ерни шоли экишга тайёрлаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага ўз эътирозларини билдириб, атрофидаги барча фермер хўжаликлари ер майдонига шоли экканлиги учун жавобгар ҳам ер майдонига шоли экканлигини, дастлаб ғалла экиб кўрганлигини, бироқ ғалла униб чиқмаганлиги боис, туман ҳокимлиги, прокуратура, адлия, қишлоқ хўжалиги бўлими ва бошқа ташкилотларга мурожаат қилганлигини, мурожаатлари ўрганиб чиқилмаганлигини, ер ижара шартномасида пахтачилик ва ғаллачилик ихтисослиги кўрсатилганлиги, шоли ғалла ҳисобланганлиги учун шоли экиш шартнома ихтисослигини бузиш ҳисобланмаслигини, фақат ўтган йили шоли экканлигини, унгача ҳар доим буғдой экиб келганлигини, бироқ бу йил ҳам буғдой униб чиқмаганлигини, бу ҳолатни тасдиқловчи фотолавҳалар мавжудлигини, агар фермер хўжалигига туташган ҳудудларда пахта экилганда, жавобгар ҳам ер майдонига пахта эккан бўлишлигини, бироқ, ер, тупроқ ҳолати пахта экишга мос эмаслигини, шуни била туриб, мутасаддилар фермер хўжалигида пахта экишни режалаштиришганлигини, асосий мақсад ерини олиб қўйиш бўлганлигини, “Агрогроп” дастурида фермер хўжалиги томонидан чигит экиш тўғрисидаги таклифга розилик билдирганлиги даъвогар вакили томонидан айтилган бўлсада, жавобгарнинг электрон калити орқали “Агроинспекция” туман бўлими масъулларининг ўзи дастур орқали экин турини тасдиқлаб юборганлигини, шартномадаги ихтисосликни бузмаганлигини, ўтган йили шоли маҳсулоти олди-сотдиси бўйича биронта кластер билан шартнома тузмаганлигини, шу сабабли олинган шоли ҳосилини бозорда нақд пулга сотиб, ушбу олинган даромаддан солиқ тўлаганлигини, шоли ҳам озиқ-овқат маҳсулоти эканлигини, шоли экиш орқали ер майдони бўш қолишининг олдини олганлигини, ер ижара шартномаси шартлари бузилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. 2025 йил 27 май кунидаги суд мажлисида иштирок этган Сирдарё туман деҳқон, фермер, томорқа ер эгалари Кенгаши вакили жавобгар ва даъвогар ўртасида тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича Кенгаш томонидан ижобий хулоса берилганлигини билдирган. Суд мажлисида иштирок этган кадастр бошқармаси вакили туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида тузилган 2020 йил 17 августдаги 93-сонли ер ижара шартномаси асосида жавобгарнинг ерга бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлигини билдириб қонуний қарор қабул қилишни сўради Суд мажлисида иштирок этган қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, жавобгар ердан мақсадсиз фойдаланганлигини билдириб даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими раҳбари, жавобгар томонидан ер ижара шартномаси ихтисослиги бузилганлиги, жавобгар ердан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судда қатнашган прокурор катта ёрдамчиси ер ижара шартномаси шартлари жавобгар томонидан қўпол равишда бузилганлиги сабабли суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор катта ёрдамчисининг жавобгар томонидан шартнома шартлари қўпол равишда бузилганлиги сабабли даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Ер кодекси (бундан кейинги матнларда “ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарори нинг 1-банди “б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ушбу қарор билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат органларининг вазифалари қайд қилинган бўлиб, мазкур бобнинг 12-банди ўнинчи хатбошида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини тўлиқ ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш ҳуқуқи белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 17 августда 93-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Соҳил массивида жойлашган 25,6 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган. Шартноманинг 2-бандида ер участкаси пахта-ғаллачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган. Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 4,6 гектарни ташкил қилиши қайд қилинган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири ҳисобланади. Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг вакиллари иштирокида 2024 йил 14 июнда жавобгарнинг ер майдонидан мақсадли ва унумли фойдаланиш аҳволи мониторинг ўрганиш ўтказилган. Ўрганишда, туман ҳокимининг 15.04.2024 йилдаги экинларни жойлаштириш ҳақидаги 110-9-128-Q/ 24-сонли қарорида жавобгар фермер хўжалигига қарашли 24,6 гектар ер майдонида чигит экилиши белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан 24,6 гектар ер майдонига шоли экканлик ҳолати аниқланган ва тегишли тартибда далолатнома тузилган. Сирдарё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинмаганда жавобгар фермер хўжалигига ижарага берилган ер участкасини олиб қўйиш ҳақида хулоса қилинган. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармасининг 2024 йил 4-июлдаги тақдимномаси, Сирдарё туман ҳокимининг 2024 йил 9 июлдаги хатига асоссан, 9-11 июль кунлари Халқ депутатлари ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш олиб борилиб, 2024 йил 19 июлда “Рўзимурод Муродович” фермер хўжалиги чигит экилиши белгиланган ер майдонига шоли экиб олганлиги учун фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олишнинг шартномасини суд орқали бекор қилиниши юзасидан хулоса берилган. Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашининг 2024 йил 25 июлдаги қарорида туман ҳудудидаги фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер майдонини мувофиқлаштириш бўйича туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда тузилган ишчи гуруҳнинг ҳар бир фермер хўжалигига берилган хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси биринчи бўлими 6-7 бандларига мувофиқ 1-иловада келтирилган (иловада жавобгар номи ҳам келтирилган) фермер хўжаликлари ва қишлоқ корхоналари ер майдонларини туман ҳокимлиги ер фондига қайтариб олмш учун узоқ муддатга ажратилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича тегишли судга даъво ариза киритишга Сирдарё туман ҳокимлигига розилик берилган. Даъвогар 2024 йил 30 июлдаги 1/11/1932-сонли таклиф хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф хати жавобгарга почта орқали юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан таклиф хати жавобсиз ва ижросиз қолдирилган. Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво талаби билан судга мурожаат қилган. Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг 2024 йил 2 августдаги қарори билан жавобгар фермер хўжалиги раҳбари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 65-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли қарорининг 26-бандида судлар фермер хўжаликлари билан ер участкаси ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўришда Фуқаролик кодексининг 384-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган «Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талабларига риоя қилинганлигини текширишлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан судга даъво тақдим қилишда Фуқаролик кодексининг 384-моддаси ҳамда Низом талабларига риоя қилинган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори, Комиссиянинг хулосаси, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси, далолатнома, туман ҳокимининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклифи, бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган, худди шундай қоида шартноманинг 16-бандида ҳам назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Шартноманинг 20-бандида томонлардан бири шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни бекор қилиниш сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилиши лозимлиги белгиланган. Даъвогар жавобгарга шартномани бекор қилиш истаги ҳақида 2024 йил 30 июлдаги 1/11/1932-сонли таклиф хати билан жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш таклифини берган. Тарафлар ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасининг 17-бандида, ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда, самарасиз фойдаланилганда, ер участкасини ижарага бериш шартномаси бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер майдонидан белгилангандан бошқа мақсадларда фойдаланганлиги исботини топганлиги боис суд даъво талабини қаноатлантириб, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Суд, даъво талаби асосли деб топилганлиги боис суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан бюджетга 3 750 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 37 500 сўм почта ҳаражати ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “RO'ZIMUROD MURODOVI H” фермер хўжалиги билан тузилган 2020 йил 17 августдаги 93-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Сирдарё туман ҳокимлиги ва “RO'ZIMUROD MURODOVI H” фермер хўжалиги билан тузилган 2020 йил 17 августдаги 93-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилинсин. “RO'ZIMUROD MURODOVI H” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи, Сирдарё туман ҳокимлиги фойдасига эса 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова