← Назад
Решение #2896763 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| Кодекс | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2373-сонли иш
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
2025йил 19 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон фермерлари Сирдарё
вилоят Кенгашининг«Асадбек» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар
«Z m n-t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 229 905 804 сўм асосий
қарз ва 47 130 689 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
иқтисодий ишни кенгаш вакили Ф.Соатов (01.04.2025 йилдаги №01/52-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Қаршиев (10.06.2025 йилдаги №17сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон фермерлари Сирдарё вилоят Кенгаши, «Асадбек» фермер
хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«Z m n-t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 229 905 804 сўм асосий
қарз ва 47 130 689 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида кенгаш вакили даъво талабларини қувватлаб, қарздорлик
2024 йил пахта мавсумида якуний тўлов ва харид нархидан вужудга
келганлигини билдириб, ушбу қарзга пеня ҳисобланганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади, шу сабабли суд, ишни
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддларига асосан жавобгар иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни
лозим топди.
Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 09.10.2024 йилда Ўзбекистон
товар хом ашё биржасида №20241009-сонли пахта хом ашёсини харид қилиш
бўйича фьючерс шартномаси имзоланиб, шартномада даъвогар 2024 йил пахта
мавсумида шартномада кўрсатилган пахта маҳсулотини етказиб бериш,
жавобгар ўз навбатида маҳсулотни қабул қилиш ва хақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 3.2.-бандида харид қилинган пахта хом ашёси учун якуний
ҳисоб-китоб ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ амалга оширилиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, 2024 йил пахта
мавсумида шартномада кўрсатилган маҳсулот етказиб берилган, лекин жавобгар
ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан маҳсулот ҳақи тўлиқ тўлаб
берилмаган.
Натижада кенгаш даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб,
жавобгардан вужудга келган қарздорлик ва ҳисобланган пеняни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақлилиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 465-моддасига
асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун
бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса
бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган
муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2024 йилдаги
№574-сонли қарорида 2024 йилда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар
ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув
тузиш, бунда пахта хом ашёсининг сотиш нархи бир тоннаси учун
6 800 000 сўмдан кам бўлмаслиги белгиланган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
25.12.2023 йилдаги №680-сонли қарорининг 1-иловасида пахта хом ашёсининг
нав ва синфлар бўйича нархини ҳисоблаш коэффицентлари белгиланган.
Даъвогарнинг топширган пахта хом ашёси ва бошқа харажатлари
электрон шаклдаги ҳисоб-фактура асосида қабул қилиниб, харид қилишда
юқоридаги қарорда кўрсатилган нархларга амал қилинмаган.
Натижада кенгаш топширилган маҳсулот ҳақини қарорда кўрсатилган
нарх бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиб, вужудга келган қарзни ундиришни сўраб
судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг юқоридаги қарорларда белгиланган нарх асосида
топширган пахта хом ашёси ва бошқа харажатлари электрон шаклдаги ҳисобфактура
асосида
тасдиқлангани
инобатга
олинганда,
қиймати
329 352 461 сўмни, жавобгарнинг маҳсулот ҳақидан якуний тўлов ва бошқа
харажатлари 103 962 500 сўмни ташкил қилиб, маҳсулот ҳақидан
229 905 804 сўм маблағ тўланмасдан қолган ва ушбу қарздорлик электрон ҳисобфактура, банк айланмаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, жавобгардан 229 905 804 сўм асосий қарз ундириш
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан маҳсулот ҳаққи кечиктирилган
кунларга ҳисобланган 47 130 689 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг 5.6.-бандида топширилган маҳсулот ҳақи тўланмаган
тақдирда тайёрловчи муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун 0,5% фоиз
миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Пеня маҳсулот ҳақидан вужудга келган қарздорлик бўйича шартномага
асосан 2025 йил 25 мартдан 2025 йил 05 майгача бўлган кунларга ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим
даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини
исботласа, у айбсиз деб топилади.
Кодекснинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон
қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш
жавобгарнинг кейинги фаолятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб
ҳисоблаб, пеня ундириш талабини 6 200 000 сўм миқдорида қаноталантиришни
лозим топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини қисман қаноталантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 229 905 804 сўм асосий қарз, 6 200 000 сўм пеня ва 37 500 сўм
почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 5 540 729,86 сўм давлат божи
тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон фермерлари Сирдарё вилоят Кенгашининг «Асадбек» фермер
хўжалиги манфаатида жавобгар «Z m n-t ks lust r» масъулияти чекланган
жамиятидан 229 905 804 сўм асосий қарз ва 47 130 689 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Z m n-t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан,
даъвогар «Асадбек» фермер хўжалиги фойдасига 229 905 804 сўм асосий қарз,
6 200 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Z m n-t ks
lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 5 540 729,86сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев