Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2006 Дата решения 19.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый K r tiv 997
Source ID 0c69d7dd-df01-4100-8d2b-59b443b01beb Claim ID PDF Hash 6d76f3280b2cdcb1... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2006-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 19 июнь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, аризачи Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар «K r tiv 997» ишлаб чиқариш кооперативига нисбатан 5 220 247,9 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги электрон шаклдаги аризаси асосида иқтисодий ишни аризачи вакили М.Игамназаров (03.01.2025 йилдаги №30-00002-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, куйидагиларни, аниқлади: Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси (кейинги матнларда “аризачи” деб юритилади) судга электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилиб, «K r tiv 997» ишлаб чиқариш кооперативи (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади) га нисбатан 5 220 247,9 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Божхона бошқармаси ва АТ Халқбанк низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасида аризачи вакили жавобгар экспорт ва импорт шартномалари бўйича вужудга келган қарздорликларни ундириш ва импорт қилиш бўйича чораларни кўрмасдан белгиланган муддатни ўтказиб юборганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда электрон шаклда хабардор қилинган жавобгар, Божхона ва банк вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар, ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 220-моддасига асосан уларнинг келишини мажбурий деб топмасдан, ишни уларниг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Сирдарё вилоят Божхона бошқармасининг берган маълумотида, жавобгар чет эллик хамкорлари билан экспорт (импорт) шартнома асосида муносабатга киришиб, экспорт (импорт) мажбуриятлари бўйича товарлар ҳақи (маблағлар)ни қайтариш ёки товарни олиб кириш чораларини кўрмаганлиги натижасида жами 12 650 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик вужудга келган. Хусусан 2024 йил 08 июлда чет эллик хамкори (Қирғизистон) ООО «Байне строй» (МЧЖ) билан 200547792310347836240100001-сонли экспорт шартномасига асосан 09.07.2024 йилдаги БЮД асосида қилинган экспорт бўйича муддати ўтган дебитор қарз 8 050 АҚШ долларни ташкил этган. Аризачи марказий банк маълумоти ва бошқа маълумотлар асосида, жавобгарнинг экспорт-импорт шартномалари бўйича муддати ўтказиб юборилган жами 8 050 АҚШ доллар қарздорликнинг 5% фоизини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 15 апрель ҳолатига доллар курсини 12 969,56 сўмга кўпайтириб, жами 5 220 247,9 сўммиқдорида Бюджетга қўшимча жарима тўлаш ёки 10 кунлик муддатда, асослантирилган эътироз ёки муддати ўтган дебитор қарз ундирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги электрон талабномани жавобгарга юборган. Жавобгар томонидан талабномага белгиланган муддатда асослантирилган ёки ўз эътирозлари баён қилинган жавоб хати аризачига тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги №283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-24бандларига асосан импорт ва экспорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган ёки бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар, деб кўрсатилган. Ишни кўриш кунига қадар дебитор қарздорлик ундирилмаган ва қарорда назарда тутилган муддат ўтган. Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан экспорт (импорт) шартнома бўйича дебитор қарзнинг муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарзнинг 5% фоизи доирасида 5 220 247,9 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Ушбу ҳолатда суд, жавобгар экспорт (импорт) шартномалари бўйича дебитор қарзларини қарорда кўрсатилган муддатларда ундириш чорасини кўрмаганлиги сабабли, ушбу муддати ўтган дебитор суммасининг 5% фоизи миқдорида Республика Бюджети даромадига қўшимча жарима тўлашини асосли деб ҳисоблайди. Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатларига асосан аризани тўлиқ қаноатлантириб, ариза электрон шаклда бўлганлиги ва почта харажати тўланмаганлигини инобатга олиб, жавобгарга нисбатан Республика Бюджетига 5 220 247,9 сўм миқдорида жарима қўллашни,ИПК 118-моддасига асосан давлат божини жавобгар зиммасига юклашни, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги №600-сонли Қонуни 9моддаси 1-қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли давлат божи ва почта харажати тўловини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар «K r tiv 997» ишлаб чиқариш кооперативига нисбатан 5 220 247,9 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги электрон шаклдаги аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «K r tiv 997» ишлаб чиқариш кооперативига нисбатан 5 220 247,9 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Жаримани Республика Бюджетига ундириш Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирувсиз қолдирилсин. Суд ҳужжати ижроси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги №283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28-банди асосида ижро этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев