← Назад
Решение #2896777 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3188-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025йил 19 июнь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар
“O‘SIMLIKLARGA
IZMAT KO’RSATISH” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар - "SULTON SOBIR RAVSHAN" фермер хўжалигидан
7 160 000 сўм асосий қарз ва 3 580 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Қуватов
(26.03.2025 йилдаги 5-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
С.Хусанов иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO’RSATISH” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, "SULTON SOBIR RAVSHAN" ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ
(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 7 160 000 сўм асосий қарз
ва 3 580 000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан шартномавий
мажбурият лозим даражада бажарилмасдан қарздорлик вужудга
келганлигини, қарздорлик бугунга қадар ҳам қопланмаганлигини билдириб,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари қарздорликни тан
олиб, молиявий аҳволи яхши эмаслигини билдириб, пеняни камайтириб
беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда
“ФК” деб юритилади) 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига
амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар
тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан
асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар
ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 06.05.2024 йилда
12-сонли ҳамда 08.07.2024 йилда 246-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартномаларга кўра, даъвогар жавобгарга ўзига тегишли товарни
(сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш, жавобгар эса ушбу товарни қабул
қилиш ва ҳақини даъвогарга олдиндан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартномага кўра, жавобгарга 22.05.2024 йилдаги 12-сонли ҳисобварақ
фактура билан 5 580 000 сўмлик, 11.11.2024 йилда 246-сонли ҳисобварақ
фактура билан 1 200 000 сўмлик, жами 6 780 000 сўм маҳсулотлар етказиб
берилган.
Шартнома шартларига зид равишда жавобгар маҳсулот учун тўловни
амалга оширмаган.
Қарздорликни қоплаш юзасидан юборилган талабнома оқибатсиз
қолдирилган
Даъвогар судга даъво киритиб, жавобгардан 7 160 000 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Бироқ, жавобгарга 6 780 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳолда,
даъвогар жавобгардан 7 160 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Ушбу ҳолатда ундирилиши сўралган 7 160 000 сўм қарздорликнинг
6 780 000 сўм қисми асосли, 380 000 сўм қисми асоссиз эканлиги мавжуд
қарздорлик ҳисобварақ фактуралар, юк хатлари бошқа иш ҳужжатлари билан
ўз тасдиғини топди.
Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгардан 7 160 000 сўм асосий
қарздорликни ундириш талабини қисман, яъни 6 780 000 сўм миқдорида
қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
Бундан
ташқари,
даъвогар
жавобгардан
тўлов
муддати
кечиктирилганлиги учун жавобгардан 3 580 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг
32-моддаси иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди, деб кўрсатилган.
Мазкур нормадан келиб чиқиб, даъвогар ҳисобланган пеня
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошиб кетганлиги сабабли,
7 160 000 сўм қарздорликнинг 50 фоизи, яъни 3 580 000 сўм пеня ҳисоблаган.
Бироқ асосий қарздорлик 7 160 000 сўм эмас, балки 6 780 000 сўм
бўлганлиги учун, пеня миқдори ҳам 6 780 000 сўм қарздорликнинг 50 фоизи,
яъни, 3 390 000 сўмдан ошмаслиги лозим.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 3 580 000 сўм пеня
ундириш талабининг 3 390 000 сўм қисмни асосли, 190 000 сўм
қисмини асоссиз деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, кредитор ва қарздорнинг манфаатларини, шунингдек, фермер
хўжалигининг молиявий аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли пеняни
камайтириш тўғрисидаги инобатга олиб даъвонинг пеня ундириш талабини
қисман қаноатлантириб, жавобгардан 949 200 сўм пеня ундиришни, пеня
ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига
кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга бўлган
даъволардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, асосий
қарздорликнинг асосли деб топилган 6 780 000 сўм ва пеня ундириш
талабининг асосли деб топилган 3 390 000 сўм, жами 10 170 000 сўм қисмига
мутаносиб равишда ҳисобланган 355 125 сўм давлат божини ҳамда 37 500 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни, асоссиз
ҳисобланган 380 000 сўм асосий қарздорлик ва 190 000 сўм пеня, жами
570 000 сўм қарздорлик учун ҳисобланган 19 875 сўм давлат божини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
“O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO’RSATISH” масъулияти чекланган
жамиятининг "SULTON SOBIR RAVSHAN" ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИдан
7 160 000 сўм асосий қарз ҳамда 3 580 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
"SULTON SOBIR RAVSHAN" ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ҳисобидан
“O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO’RSATISH” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 6 780 000 сўм асосий қарз, 949 200 сўм пеня, 355 125 сўм давлат
божи ҳамда 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
“O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO'RSATISH” масъулияти чекланган
жамияти томонидан 19 875 сўм давлат божи олдиндан тўланганлиги инобатга
олинсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова