Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3537 Дата решения 18.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение `Z GR LIZING Ответчик / Подсудимый УНАР ОТА
Source ID 3427aac7-d346-4e5e-a7af-aa52e0a4438d Claim ID PDF Hash bb7e8450bac78ba3... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3537-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 18 июнь Оқолтин тумани Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят худудий бошқармасининг жавобгар «УНАР ОТА» фермер хўжалиги ҳисобидан 816.736.129 сўм асосий қарз ва 346.304.181 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили М.Алиқулова (ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий судида биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти худудий бошқармаси (кейинги матнларда “палата” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «УНАР ОТА» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 816.736.129 сўм асосий қарз ва 346.304.181 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата суддан ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни ёзма равишда сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони талабини қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома бўйича зиммасига олган мажбурият бажарилмаганлигини ва бунинг натижасида лизинг тўловлари бўйича қарздорлик қопланмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилганлизинг шартномаси ва қайта лизинг шартномасига асосан жавобгарга қишлоқ хўжалиги техникалари лизингга етказиб берилган. Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик техникасини олиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, лизинг тўловлари ўз вақтида тўланмаган. Даъвогарнинг жавобгар томонидан ўз мажбуриятни бажариш ҳақидаги 2025 йил 07 апрелда юборилган ёзма талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йилнинг 31 март куни ҳолатига 816.736.129сўмлик қарздорлиги юзага келган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд хужжатлар, шартнома, техникани қабул қилиш ва топшириш далолатномаси, лизинг тўловларининг ҳисоби ва тўлов жадвали ҳамда бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 597-моддасига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Ушбу ҳолат ишдаги тарафлар вакилларининг оғзаки тушунтиришлари, лизинг тўловларининг ҳисоб-китоби, даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 816.736.129 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб топиб, ушбу даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномасига асосан тўлов муддатининг кечиктирилган кун учун 0.4 фоиздан ҳисоблаб, кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 346.304.181 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Лизинг шартномаларининг 8.3 ва 8.4-бандларида лизинг тўлови кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги қонунининг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 50.000.000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг бешинчи қисмида, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Шунга асосан ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 23.260.807 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят худудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «УНАР ОТА» фермер хўжалигидан даъвогар “ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 816.736.129 сўм асосий қарз, 50.000.000 сўм пеня ва 37.500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «УНАР ОТА» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 23.260.807 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция ёки касация тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья А.Я. Олламов