Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/7701 Дата решения 18.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S IR S D K R Ответчик / Подсудимый Gulist n lust r
Source ID be7d74a0-fe36-4647-baf4-9c700e042c11 Claim ID PDF Hash 6b1836d3a4f1da8a... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 432-моддаси ФКнинг 432 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/7701-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 18 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, кенгаш вакили С.Милтиқбоева (ишончнома асосида) иштирокида,даъвогар “S IR S D K R” фермер хўжалиги манфаатида Сирдарё вилояти Гулистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жавобгар “Gulist n lust r” масъулияти чекланган жамиятидан 41 896 728 сўм асосий қарз ва 20 896 728 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Сирдарё вилояти Гулистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда —кенгаш) даъвогар “S IR S D K R” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда — даъвогар ва/ёки фермер хўжалиги) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “Gulist n lust r” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — жавобгар) ҳисобидан 41 896 728 сўм асосий қарз ва 20 896 728 сўм пеняундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни Даъвогар ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили фермер хўжалиги манфаатида киритилган даъво ариза талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгарга шартномада келишилган нархлар бўйича бошоқли дон етказиб берилганлигини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Ўтган суд мажлисида суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, фермер хўжалиги томонидан топширилган бошоқли дон вақтинчалик сақлаш учун олинганлигини, қабул қилиниб олинган буғдой миқдори 52,885 тоннани ташкил этиши, буғдой етиштириш учун барча зарур маҳсулотлар берилганлиги, даъвогарга 149 067 722,86 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги, шунингдек 7 969 900,96 сўмлик қўшимча хизматлар кўрсатилганлиги, бу ҳақида 2024 йил 1 ноябрдаги 2/93-сонли ҳисобварақ-фактура юборилганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани қисман қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кенгашнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2023 йил 29 декабрда тузилган ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 24-39776/G-19696-24-сонли фьючерс шартномаси (кейинги ўринларда —шартнома)дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1.-банди талабларига кўра, мазкур шартнома билан хўжалик тайёрловчи 2024 йил ҳосилидан 29,17 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3бандларига кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, тайёрловчи эса хўжаликни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига кўра, шартноманинг умумий қиймати қабул қилинган маҳсулотнинг 1 тоннаси учун 2 994 000 сўмдан жами 339 708 222 сўмни ташкил қилган. Даъво аризада даъвогар жавобгарга 57,502 тонна ғалла топширганлиги, жавобгардан 130 264 260 сўмлик маҳсулот олганлиги, берилган аванс пул маблағлари таъминот учун чегирганда, қолдиқ 41 896 728 сўмни ташкил қилишини баён қилиб, ушбу суммани ундиришни сўраган. Иш ҳужжатлари ва суд мажлисида иштирок этган тараф вакилларининг тушунтиришларидан аниқланишича, фермер хўжалиги томонидан шартномада келишилган нархлар бўйича жавобгарга 2024 йил ҳосилидан 57,502 тонна ҚҚС билан биргаликда 172 160 988 сўмлик бошоқли дон (ғалла) топширганлиги ҳақида 2025 йил 24 январдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурани юборган бўлиб, жавобгар томонидан ҳисобварақ-фактура қабул қилинмаган. Бироқ, суд мажлисида жавобгар вакили эътироз билдириб, даъвогар 2025 йил 24 январдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурани хато юборганлиги, 57,502 тонна буғдой қабул қилинмаганлиги, аслида даъвогардан 52,885 тонна буғдой қабул қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим қилди. Кенгаш ва даъвогар томонидан жавобгарга 57,502 тонна ғалла топширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмади. Шу сабабли, суд даъвогар томонидан жавобгарга топширилган буғдойнинг 52,885 тоннасини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди.Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 3.4-бандига асосан жавобгар томонидан даъвогардан харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1 сентябрь кунига қадар тўлиқ амалга оширилиши лозим бўлган. Жавобгарнинг фермер хўжалиги томонидан топширилган бошоқли дон вақтинчалик сақлаш учун олинганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги 325-сонли қарори бўйича вақтинча сақловга олинган товар буғдойни биржа савдолари орқали сотиш ҳисобидан тушган маблағлардан тўлаб берилиши белгиланганлигини, шунинг учун фермер хўжалигига 1 тонна буғдой учун 2 994 000 сўм нархда тўланмаслиги, буғдой биржа савдолари орқали нархда сотилганлиги ҳақидаги важлари қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад этиш асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги “2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли Қарори (кейинги ўринларда — қарор) 2-бандида 2024 йил ғалла ҳосилидан бошлаб буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) номидан буғдой етиштирувчилардан товар буғдойни харид қилиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили (кейинги ўринларда — Жамғарманинг тижорат вакили) ҳисобланади. Бунда Жамғарманинг тижорат вакили: товар буғдойни харид қилиш ва сотиш бўйича буғдой етиштирувчилар ҳамда Жамғарма билан белгиланган шаклдаги электрон ҳисобварақфактурани расмийлаштиради ва ҳисобини алоҳида юритади; буғдойни қабул қилиш ва омбордан чиқариш жараёнида “d- rid.uz” ахборот тизимига киритиладиган молиявий ҳисоб-китоблар ва маълумотларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади. Қарорнинг 4-бандига кўра, 2024 йил ҳосилидан вақтинчалик сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қилиш омборлари дислокацияси 1-иловага мувофиқ тасдиқланган. Мазкур 1-илова билан тасдиқланган 2024 йил ҳосилидан вақтинчалик сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қилиш омборлари дислокациясида Сирдарё вилоят ҳудуди бўйича “Оқолтиндонмаҳсулотлари” АЖ, “Ховосдонмаҳсулотлари” АЖ, “Индорама агро” МЧЖ, “ li t Sird r ” МЧЖ, “Бобур қишлоқ хўжалиги” МЧЖ, “Сардоба ғалла кластер” МЧЖ, “ q ltin b st-s ds” МЧЖ (“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси), жами 7 та корхоналар номи кўрсатилган бўлиб, бироқ унда жавобгар номи қайд этилмаган. Қолаверса, жавобгар томонидан жавобгар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллабқувватлаш жамғармаси номидан буғдой етиштирувчилардан товар буғдойни харид қилиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили, яъни Жамғарманинг тижорат вакили эканлиги тасдиқловчи далилларни судга тақдим қилмади. Қарорнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган товар буғдойни сақлаш харажатлари Жамғарманинг тижорат вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ 2025 йил 1 январга қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда ушбу буғдойни ташиб келтириш учун транспорт, қабул қилиш ва харидорларга юклаб жўнатиш харажатлари буғдой етиштирувчилар (фермер хўжаликлари ҳамда бошқа буғдой етиштирувчилар) ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар Жамғарманинг тижорат вакили сифатида даъвогар билан товар буғдойни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш ҳақида шартнома тузилганлигини тасдиқловчи далилни тақдим қилмади. Ўз навбатида, тарафлар ўртасидаги 24-39776/G-19696-24-сонли фьючерс шартномасида даъвогарнинг жавобгарга товар буғдойни вақтинча сақлаш учун топшириши ҳақида шартлар мавжуд эмас. Даъвогар ва жавобгар томонидан тақдим этилган юк хатларига кўра, аксинча жавобгар юк жўнатувчи сифатида “Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖга буғдой маҳсулотларини вақтинчалик сақлаш учун жўнатган. Ваҳоланки, тарафлар ўртасидаги 24-39776/G-19696-24-сонли фьючерс шартномасида даъвогар жавобгар орқали “Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖ ёки бошқа учинчи шахсга товар буғдойни жўнатиш ёхуд вақтинчалик сақлаш учун етказиш ҳақида келишувлар ҳам мавжуд эмас. Суд, жавобгар вакилининг суд мажлисида келтирилган важлари хусусан, фермер хўжалигидан бошоқли дон(буғдой) вақтинчалик сақлаш учун олинганлиги, даъвогардан олинган буғдойга 1 тоннага 2 994 000 сўмдан эмас, 2300 сўмдан тўланиши (нархлар ўзгарганлиги) ҳақидаги важларини инобатга олиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-боб 3.1-банди 3-хатбошига кўра, 1.2-бандига асосан бир тонна маҳсулот учун томонлар ўртасида келишилган ягона харид нархда тўланиши бўйича ҳисоб китоб қилиниши белгиланган. Шартноманинг 1.2-бандида жавобгар даъвогарга етказиб берилган маҳсулотга 1 тоннаси учун 2 994 000 сўм нархлар бўйича маблағларни тўлаш мажбуриятини олган. Шу билан бирга, шартноманинг 3 боб 3.1-қисми биринчи банди бешинчи хатбошига кўра белгиланган тартибда 2024 йил ҳосилга харид нархлари келишилгандан кейин ёки маҳсулотнинг нархи бошқача тарзда ўзгарган ҳолларда, ушбу шартнома бўйича маҳсулот нархлари тегишли равишда ўзгартирилиши белгиланган. ФКнинг 432-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, сотиб олувчи товар ҳақини чакана олди-сотди шартномаси тузилган пайтда сотувчи томонидан эълон қилинган баҳода тўлаши лозим. Гарчи, жавобгар вакилининг важи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги 325-сонли қарорида буғдой нархлар бўйича тўланиши, нархлар ўзгарганлигини келтириб ўтаётган бўлса-да, бироқ тарафлар шартномага қўшимча равишда вақтинчалик сақлаш ва маҳсулот нархига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритилиши ҳақида қўшимча равишда келишувлар тузилмаган. ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Бундан ташқари, жавобгарнинг буғдой биржа савдолари орқали сотилганлиги, даъвогарга 7 969 900,96 сўмлик қўшимча хизматлар кўрсатилганлиги, бу ҳақида 2024 йил 1 ноябрдаги 2/93-сонли ҳисобварақфактура юборилганлиги ҳақидаги важини инобатга олиб бўлмайди. Чунки, 7 969 900,96 сўмлик 2024 йил 1 ноябрдаги 2/93-сонли ҳисобварақ-фактурадан кўринишича, жавобгар даъвогарга сертификат хизмати учун 74 900 сўм, қабул қилиш хизмати учун 6 267 400,16 сўм, биржа ва брокерлик хизмати учун 489 900,32 сўм, юклаб жўнатиш хизмати учун 1 137 700,48 сўмлик хизмат кўрсатилганлиги акс этган бўлиб, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган фьючерс шартномасида мазкур хизматларни бажариш шартлари, улар учун тўлов ёки ушбу хизматлар билан боғлиқ бошқа шартлар мавжуд эмас. Аксинча, юқоридаги хизматлар жавобгар ва “Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖ ўртасида тузилган шартномавий мажбуриятларни амалга оширишдан келиб чиққан. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бундан ташқари, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисобварақфактураларга кўра, даъвогарга жавобгар 149 067 722,86 сўмлик аванс (маҳсулот ва хизматлар) берганлиги аниқланди. Даъвогар жавобгар томонидан бажарилган иш(хизмат)ларни эътирозларсиз қабул қилиб олган ва электрон ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқлаган. Даъвогар томонидан 52,885 тонна буғдой топширилганлиги, шартномага мувофиқ 52,885 тонна буғдой 158 337 690 сўмни ташкил қилишини инобатга олиб, даъвогарга жавобгар 149 067 722,86 сўмлик аванс (маҳсулот ва хизматлар) берганлиги тасдиғини топганлиги учун, суд даъвонинг 41 896 728 сўм асосий қарз ундириш қисмининг 9 269 967,14 сўм (158 337 690 - 149 067 722,86 = 9 269 967,14) қисмини асосли деб ҳисоблашни лозим деб топади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, кенгашнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 896 728 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблаб, ушбу даъво талабининг 9 269 967,14 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни, қолган 32 626 760,86 сўм қисмни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари кенгаш жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 20 896 728 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддаси биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида мазкур шартномага мувофиқ топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлагани учун жавобгар ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоиз миқдорида жавобгарга жарима тўлаши, жаримадан ташқари жавобгар даъвогарга тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Маълумки, ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъво аризанинг асосий қарз ундириш талабининг 9 269 967,14 сўм қисми асосли деб топилганлиги, жавобгар тўловни 257 кунга кечиктирганлигини ҳисобга олиб, суд кенгашнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини асосий қарзнинг 50 фоизи мифдорида, яъни 4 634 983,57 сўм қисмини асосли деб топишни, қолган 16 261 744,43 сўм қисмини рад қилишни лозим топади. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бироқ, суд тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, асосли деб ҳисобланган 4 634 983,57 сўм пеня суммасини камайтириб, 1 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли Қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқлар берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, даъво талаблари қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига асосли деб топилган ва қаноатлантирилган жами даъво баҳоси 13 904 950,71 сўм қарзнинг (9 269 967,14 сўм + 4 634 983,57 сўм = 141 674 585,55 сўм) 2 фоизи яъни 278 099,02 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг рад этилган асосий қарз ва пеня ундириш талаби бўйича эса давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “S IR S D K R” фермер хўжалиги манфаатида Сирдарё вилояти Гулистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Gulist n lust r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “S IR S D K R” фермер хўжалиги фойдасига 9 269 967,14 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Gulist n lust r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Давлат бюджетига 278 099,02сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков