Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3574 Дата решения 18.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f7ad0179-1243-47f2-ab31-263fba0e6441 Claim ID PDF Hash 574842ea3277052e... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
тисодий процессуал кодекси 73-моддаси тисодий процессуал кодекси 73 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3574-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 18 июнь Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, Қ.Хусанов котиблигида “Сирдарё сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Оқолтин туман кенгаши тасарруфидаги ўқув спорт техник клубига нисбатан қайта ҳисоб-китоб қилинган 18.938.304 сўммиқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ж.Эргашев (ишончнома асосида), жавобгар вакили (раҳбар) Н.Джалиловлар иштирокида Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “Сирдарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилди)нинг Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Оқолтин туман кенгаши тасарруфидаги ўқув спорт техник клуби (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан қайта ҳисоб-китоб қилинган 18.938.304 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, жавобгарга тегишли ичимлик суви тармоқларида ўрганиш ўтказилганда, сув ҳисоблаш ускунасидаги тамғалар узилганлиги ва масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагич ўрнатилмасдан фойдаланилаётганлиги аниқланганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, ушбу суммани камайтирган ҳолда ундириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш бўйича 2025 йил 24 февраль куни 39-сонли истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар 2025 йил сув етказиш ҳажми учун тузилган шартномага мувофиқ юридик ташкилотлар (II гуруҳ истеъмолчилари) учун сув етказиш йиллик чегарали миқдорларда ичимлик сувини етказиб бериши ва 1.2-бандига асосан даъвогар жавобгарни сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ва жавобгардан оқава сувларни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.3-бандига асосан жавобгар даъвогарга ичимлик суви ва оқава сув хизматлари учун тўловларни ҳар ойнинг 10 санасигача олдиндан ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.4-бандига биноан тарафлар ушбу шартноманинг ичимлик ва оқава сув хизматлари бўйича шартларини бажариш, қонунчилик талабларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)га риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 2.6-бандида сувни ҳисобга олиш приборлари Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан текширилиб пломбаланиши ҳамда даъвогар томонидан пломбаланиши лозимлиги, ичимлик сувини ҳисобга олиш приборини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши белгиланган. Шартноманинг 3.2-банди талабига биноан жавобгар даъвогар билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланадиган сувни ҳисобга олиш прибори, айланма линия зулфини, ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ҳамда даъвогар томонидан пломбаланган бошқа ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлигини сақлаш, ичимлик ва сув оқава сув тармоқлари, иншоотлари ва қурилмаларининг шикастланиши туфайли етказилган зарар учун белгиланган тартибда жавобгарлик мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.4-бандига асосан даъвогар сув таъминоти ва оқава сувни чиқариб юбориш юзасидан шартларини бажариш, ичимлик ва оқава сув тармоқларининг техник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиб бориш, тармоқдаги ичимлик сув сифати мониторингини олиб бориш, истеъмолчиларнинг ичимлик ва оқава сув тизимларига уланган ичимлик сув ҳамда оқава тармоқлари, иншоотлари, қурилмалари ҳолатини ва улардан фойдаланишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш, улардан самарали фойдаланишни ташкиллаштиришда истеъмолчиларга амалий ёрдам кўрсатиш мажбуриятларини олган. Шартномага ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорининг15-бандида истеъмолчи ҳудудий “Сув таъминоти” корхонаси билан шартнома асосида сувдан фойдаланиши, 2иловаси 109-банди талабларига мувофиқ, истеъмолчиларга сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатиш учун олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПҚ-257-сонли қарорининг 4-банди “в” кичик бандига асосан “2024 йил 1 январдан бошлаб масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилиши” белгилаб қўйилган. Даъвогар томонидан 2025 йил 06 апрелда жавобгарга қарашли бино ва иншоотларда ичимлик сувидан фойдаланиш ҳолати ўрганилган. Жавобгарга тегишли ичимлик суви тармоқларида ўрганиш ўтказилганда, сув ҳисоблаш ускунасидаги тамғалар узилганлиги ва масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагич ўрнатилмасдан фойдаланилаётганлиги билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, ушбу ҳолатлар юзасидан 2025 йил 01 апрель куни тегишли далолатнома расмийлаштирилган. Ваҳоланки, жавобгар томонидан юқоридаги давлат муассасалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПҚ-257сонли қарорига асосан, масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагични ўрнатилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорининг 63, 73, 87б ва 124-бандлари ҳамда томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига асосан жавобгарга қарздорлик суммаси қайта-ҳисоб китоб қилинган. Ушбу қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш мақсадида жавобгарга 2025 йил 05 май куни 01/04-157-сонли талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан мазкур қарздорликни ихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган. Ҳолат юзасидан аниқланган қоида бузарликлар учун тўловларни ҳисобкитоб қилишда юқоридаги қарорнинг 87б-бандига асосланиб, жавобгарнинг жами фойдаланилган сув учун қарзи 18.938.304.00 (бир юз етмиш етти миллион икки юз олтмиш минг саккиз юз ўттиз икки) сўм миқдоридаги қарздорлик суммасининг мавжудлиги ва асослилиги сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги, иш ҳужжатлари ва ишда қатнашувчи шахслар кўрсатмалари билан ўз исботини топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли қарорига асосан, давлат хизматлари агентлиги марказлари ёки электрон портали орқали сув ҳисоблаш ускунасини қабул қилиш учун мурожаат қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори 1-бандига асосан тўғридан-тўғри мурожаат қилмаган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 73-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 73-моддасига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар томонидан қайта ҳисоб-китоб баённомаси расмийлаштирилиб, унга кўра жавобгар даъвогарга қайта ҳисоб-китоб қилинган 18.938.304 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли олдиндан тўланган 378.766 сўм миқдоридаги давлат божи тўлови ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 73, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар “SIRD RY SUV ` IN I” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Оқолтин туман кенгаши тасарруфидаги ўқув спорт техник клуби ҳисобидан даъвогар “SIRD RY SUV ` IN I” акциядорлик жамияти фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган 18.938.304 сўм қарздорлик, олдиндан тўланган 378.766 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов