Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/186 Дата решения 18.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сарваров Фарход Мусурманович Ответчик / Подсудимый SIRD RY IKR LIY S KIL I
Source ID 5863833f-d60c-4d7d-90e6-98b600599c51 Claim ID PDF Hash 413134b4b8a77ea4... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 169-моддаси ИПКнинг 169 law
ИПК 42-моддаси ИПК 42 law
ФКнинг 151-моддаси ФКнинг 151 law
онуни 41-моддаси онуни 41 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/186-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 18 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили А.Мардиев (2024 йил 20 августдаги ишончнома ва 2024 йил 20 сентябрдаги ордер 68-сонли ордер асосида) жавобгар вакили Р.Норбўтаев (2025 йил 14 февралдаги 11-сонли ишончнома асосида), учинчи шасхлар “SIRD RY IKR LIY S KIL I” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Р.Сарварова ва Ш.Сарваровлар иштирокида, даъвогар Сарваров Фарход Мусурмановичнинг жавобгар “SIRD RY IKR LIY S KIL I” масъулияти чекланган жамиятининг 2015 йил 2 апрелдаги 2-сонли йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Сарваров Фарход Мусурманович (даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “SIRD RY IKR LIY S KIL I” масъулияти чекланган жамиятининг (жавобгар/жамият) 2015 йил 2 апрелдаги 2-сонли йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 27 январдаги ажрими билан Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси, “SIRD RY IKR LIY S KIL I” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари S RV R V R R KULD S VN , S RV R V DILFUZ USUR N VN , S RV R V DURD N USUR N VN ва S RV R V S RZ D USUR N VI низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суднинг 2025 йил 3 мартдаги ажрими билан иқтисодий иш бўйича судхатшунослик экспертизаси тайинланган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси, учинчи шахслар S RV R V DILFUZ USUR N VN ваS RV R V DURD N USUR N VN суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси, учинчи шахслар S RV R V DILFUZ USUR N VN ваS RV R V DURD N USUR N VN иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризада жамиятнинг 2015 йил 1 апрелдаги 2-сонли йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш сўралганлиги, бироқ техник хатога кўра ёзувда “1 апрель” санаси “2 апрель” деб кўрсатилганлиги, суд-хатшунослик экспертизаси хулосасида ишнинг барча ҳолатларига аниқлик киритилмаганлиги сабабли экспертиза хулосасини тўлдириш учун қўшимча экспертиза тайинлашни, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, қўшимча ҳужжатлар ва даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза тақдим этиб, ундаги важларни такрорлаб, Ф.Сарваров жамиятнинг 2015 йил 1 апрелдаги 2-сонли йиғилиш қароридан хабари борлиги, ушбу йиғилишда иштирок этганлиги, улушидан воз кечиш ҳақида битим ва жамият таъсисчилигидан чиқариш ҳақида аризани имзоланганлиги, жамиятнинг 2015 йил май ойидаги 3-сонли ва 2015 йил июнь ойидаги 4-сонли йиғилишида йиғилиш котиби сифатида иштирок этганлиги, ушбу ҳужжатлар даъвогар томонидан шахсан имзоланганлиги, даъвогар 2013 йилдан 2024 йил ноябрь ойига қадар жамиятда кредит бўлими мутахассиси, эксперт баҳоловчи, ҳайдовчи вазифаларида меҳнат шартномаси асосида фаолият юритганлиги, жамиятнинг барча йиғилишларида иштирок этганлиги, таъсисчилар реестридан ўз ихтиёрига кўра чиққанлиги, экспертиза хулосаси даъвони қаноатлантириш учун асос бўлмаслиги, хулосада иш ҳолатларига ойдинлик киритилмаганлиги, хулосани мақбул далил деб ҳисоблаб бўлмаслиги, қўшимча экспертиза тайинлашга зарурат йўқлиги ҳақида важлар келтириб, қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтиб кетганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг қўшимча экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимоси ва даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Ш.Сарваров даъво аризага эътироз билдириб, жавобгар вакили Р.Норбўтаев фикрига қўшилишини маълум қилиб, даъвогарнинг қўшимча экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимоси ва даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Р.Сарварова даъво аризага эътироз билдириб, Ф.Сарваров ўғли эканлиги, жамиятни турмуш ўртоғи М.Сарваров ташкил қилганлиги ва бошқарганлиги, 2015 йилда Ф.Сарваровнинг улуши унга ўтганлиги, жамиятнинг таъсис ҳужжатлари ва йиғилиш баённомаларидаги имзолари уники эканлиги, Ф.Сарваров жамият таъсисчилар сафидан ўз хохиши билан чиққанлиги, бу ҳақида ариза ёзиб берганлиги, Ф.Сарваров жамият таъсисчилар сафида бўлмаса ҳам 2015 йилдан 2024 йилгача унга дивидентлар тўлаб келинганлиги, 2024 йилда ҳам унинг шахсан ўзи ўғли Ф.Сарваровга дивидент ҳисоблаб берганлиги, бу ҳақида ҳужжатлар расмийлаштирмаганлиги, ўзаро ишонч бўлганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвогарнинг қўшимча экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимоси ва даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, даъвогарнинг оғзаки итимосномаси ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Даъвогар вакили суд-хатшунослик экспертизаси хулосасида ишнинг барча ҳолатларига аниқлик киритилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, экспертиза хулосасини тўлдириш учун қўшимча экспертиза тайинлаш ҳақида оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилди. ИПКнинг 169-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. Даъвогар вакилининг оғзаки илтимосномасига мувофиқ суднинг 2025 йил 3 мартдаги ажрими билан суд-хатшунослик экспертизаси тайинланган бўлиб, экспертнинг хулосалари олинган. Мазкур ҳолатда, суд иш ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шасхларнинг тушунтиришларидан келиб чиқиб, иш ҳужжатларидаги мавжуд далиллар низонинг тўғри ҳал қилиниши учун етарли деб ҳисоблайди. ИПК 42-моддаси иккинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал мажбуриятларга эга ва улар ўзларига тегишли барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар вакилининг қўшимча экспертиза тайинлаш ҳақидаги оғзаки илтимосномаси қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, жамиятнинг 2015 йил 1 апрелдаги 2-сонли йиғилиш қарорига кўра, жамияти таъсисчиси Ф.Сарваровнинг унга тегишли булган 79 031 294 сўм пул маблағларни жамият таъсисчиси Р.Сарварова фойдасига воз кечиш тўғрисидаги аризаси каноатлантирилиб, Ф.Сарваров жамият таъсисчилигидан чиқарилган. Даъвогар даъво аризасида Ф.Сарваров жамият ташкил этилганидан буён таъсисчи бўлганлиги, 2014 йил якунига қадар белгиланган тартибда ҳисобланган дивидентларларни қабул килиб олганлиги, жамият таъсисчиларининг 2015 йил 15 январдаги умумий йиғилишда белгиланган тартибда иштирок этганлиги, йиғилиш қарорига кўра, у 79 031 294 сўм, яъни 8,02 фоиз улушга эга бўлганлиги, кейинги йиғилиш белгиланган тартибда жамият маъсул ходимлари томонидан ташкил қилиниши ва дивидентлар ҳисобланиши ҳақида маълум қилинганлиги, лекин шу кунга қадар ҳисобланган дивидентлар берилмаганлиги, таъсисчиларнинг умумий йиғилиши бўлиб ўтмаётганлиги, у маблағлари кўпаяпти деб шу пайтгача талаб қилмаганлиги, жамият маъсул ходимларига бир неча марта килган мурожаатларига асоссиз равишда жавоб бермасдан келинганлиги, шундан сўнг, адвокат сўрови асосида 2024 йил 17 октябрда Сирдарё вилояти архивидан маълумотлар сўраб олганлиги, архив маълумотномаларида 2015 йилдаги 2, 3, 4-сонли йиғилиш баённомалари топилмаганлиги, ушбу баённомалар йўқлиги, архив томонидан тақдим қилинган 5-сонли йиғилиш баённомасида Ф.Сарваров кўрсатилмаганлиги сабабли, ушбу йиғилиш карорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга берганлиги, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 19 декабрдаги 4-1201-2401/3670сонли ҳал қилув қарорига асосан ариза даъвогар мурожаат қилиш ваколатига эга эмаслиги асос қилиниб қаноатлантиришдан рад қилинганлиги, 2024 йил 19 декабрдаги суд мажлисида жавобгар вакили судга 2015 йил 1 апрелдаги 2-сонли йиғилиш баённомасини тақдим қилганлиги, Ф.Сарваров таъсисчилар рўйхатидан чиқарилганлиги, лекин Ф.Сарваровнинг таъсисчилар рўйхатидан чиқаришни сўраб ёзган аризаси йўқлигини маълум қилганлиги, шу вақтда даъвогарнинг ҳуқуқлари бузилганлигини билганлиги, 2015 йил 1 апрелдаги 2-сонли йиғилиш қарорига мувофиқ жамиятнинг Низоми ва Таъсис шартномасига ўзгартиришлар киритилганлиги, Ф.Сарваров ушбу йиғилишда иштирок этганлиги кўрсатилган бўлса-да, лекин бу йиғилишда иштирок этмаганлиги, йиғилиш ҳақида белгиланган тартибда хабар берилмаганлиги ҳақида асослар келтириб, жамиятнинг 2015 йил 1 апрелдаги 2-сонли йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. Гарчи даъвогар жамият таъсисчилар сафидан чиқариш ҳақида ариза бермаганлиги ҳақида важлар келтирган бўлса-да, бироқ суд муҳокамаси давомида жавобгар вакиллари томонидан тадқим қилинган ҳужжатларга кўра, “SIRD RY IKR LIY S KIL I” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Ф.Сарваров ва Р.Сарварова ўртасида тузилган 2015 йил 31 мартдаги улушдан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш битими, Ф.Сарваровнинг 2015 йил 31 мартдаги жамият таъсичилигидан чиқариш ҳақидаги аризасимавжудлиги аниқланди. Шунингдек, жавобгар вакиллари судга жамиятнинг 2015 йил 1 майдаги 3-сонли ҳамда 2015 йил 1 июндаги 4-сонли йиғилиш қарорларини тақдим қилди. Суд-хатшунослик экспертизаси хулосалари кўра, тадқиқотга тақдим этилган Ф.Сарваровнинг 2015 йил 31 мартдаги аризасидаги имзо Ф.Сарваров томонидан бажарилганлиги, шунингдек жамият таъсисчилари умумий йиғилишининг 3-сонли ва 4-сонли йиғилиш қарорлари, 2015 йил 31 мартдаги улушдан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш битими нусхаларидаги имзоларнинг кўриниши сифатипастлиги сабабли ушбу имзолар Ф.Сарваров ёки бошқа шахс томонидан қуйилган ёки қўйилмаганлиги аниқлаш имкони бўлмаганлиги аниқланган. Жавобгар вакиллари судга ариза тақдим этиб, Ф.Сарваров жамиятнинг 2015 йил 1 апрелдаги 2-сонли йиғилиш қароридан хабари борлиги, ушбу йиғилишда иштирок этганлиги, улушидан воз кечиш ҳақида битим ва жамият таъсисчилигидан чиқариш ҳақида аризани имзоланганлиги, жамиятнинг 2015 йил май ойидаги 3-сонли ва 2015 йил июнь ойидаги 4-сонли йиғилишида йиғилиш котиби сифатида иштирок этганлиги, ушбу ҳужжатлар даъвогар томонидан шахсан имзоланганлиги, даъвогар 2013 йилдан 2024 йил ноябрь ойига қадар жамиятда кредит бўлими мутахассиси, эксперт баҳоловчи, ҳайдовчи вазифаларида меҳнат шартномаси асосида фаолият юритганлиги, жамиятнинг барча йиғилишларида иштирок этганлиги, таъсисчилар реестридан ўз ихтиёрига кўра чиққанлиги,қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтиб кетганлигини инобатга олиб, даъво аризани рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 149-моддасига кўра, даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ФКнинг 151-моддасига асосан, айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс 152-162моддаларинингқоидалари махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилинади. Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни 41-моддаси биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Аниқланишича, Ф.Сарваров 2015 йил 31 мартда жамятга ариза билан мурожаат қилиб, унда жамият таъсисчиси Р.Сарварова фойдасига 2015 йил 31 мартдаги воз кечиш битимига асосан уни жамият таъсисчилигидан чиқаришни сўраган. Жамият таъсисчилари Ф.Сарваров ва Р.Сарварова ўртасида 2015 йил 31 мартдаги улушдан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш битими тузилган бўлиб, унда Ф.Сарваров жамиятдаги ўз улушини Р.Сарварова фойдасига воз кечган. Шунга мувофиқ, жамиятнинг 2015 йил 1 апрелдаги 2-сонли йиғилиш қарорига кўра, Ф.Сарваров жамият таъсисчилари сафидан чиқарилган. Бироқ, даъвогарнинг 2015 йил 1 апрелдаги 2-сонли йиғилиш қароридан хабари йўқлиги, ушбу қарор ҳақида 2024 йил 19 декабрда хабар топганлиги ҳақидаги важларини асосли деб ҳисоблаб бўлмайди. Чунки, аниқланишича жамиятнинг 2015йил май ойидаги 3-сонли ва 2015 йил июнь ойидаги4-сонли йиғилишида Ф.Сарваров йиғилиш котиби сифатида иштирок этганбўлиб, ушбу ҳужжатлар у томонидан йиғилиш котибисифатида имзоланган. Шунингдек, Ф.Сарваров жамиятда 2014 йил 15 октябрдан 2016 йил 15 июлга қадар эксперт баҳоловчи, 2017 йил 14 августдан 2024 йил 1 ноябргача ҳайдовчи сифатида фаолият юритган. Ушбу ҳолатлар, “ d l t” ахборот тизимлар комплекси орқали интеграция қилинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўрганилганда, Ф.Сарваров 2016 йил январь ойидан 2024 йил октябрь ойига қадар жамиятда фаолият юритганлиги, унга иш ҳақилар ажратилганлиги, ундан солиқлар ундирилганлиги ўз тасдиғини топди. Бундан кўринадики, Ф.Сарваров ўзи томонидан жамият таъсисчилар сафидан чиқариш ҳақидаги ариза тақдим этган, 2015-2024 йиллар давомида жамиятда турли вазифаларда фаолият юритган, фаолияти учун иш ҳақилар олган, жамиятнинг ҳар бир фаолияти юзасидан бевосита хабардор бўлган бир пайтда, ушбу давр мобайнида Ф.Сарваров жамият йиғилишларида иштирок этмаётганлиги, унга дивидентлар тўланмаётганлиги сабабларини аниқлаши, яъни 2015 йил 1 апрелда қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган. Бунда, Ф.Сарваров томонидан қарор устидан шикоят бериш муддати, яъни икки ойликмуддат ўтказиб юборилган. ФК 153-моддасининг иккинчи-учинчи қисмларига мувофиқ, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарори 8-бандининг иккинчи хатбошисида қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши кераклиги, 8.1-бандида даъво аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш лозимлиги, 10-бандининг иккинчи хатбошисида даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши кераклиги, 11-бандининг иккинчи хатбошисида билдирилган талаб бўйича даъво муддатини ҳисоблашда шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини қачон билган ёки билиши лозим бўлган кунни аниқлаш муҳим аҳамиятга эгалиги кўрсатилган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризани муҳокама қилиб, Ф.Сарваров ўзи томонидан жамият таъсисчилар сафидан чиқариш ҳақидаги ариза тақдим этганлиги, 2015-2024 йиллар давомида жамиятда турли вазифаларда фаолият юритганлиги, фаолияти учун иш ҳақилар олганлиги сабабли даъвогар ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигини билганлиги ёки билиши лозим бўлганлиги, қонунчиликда белгиланган икки ойлик махсус даъво муддати ўтганлиги, мазкур талаб даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар доирасига кирмаслигини инобатга олиб, жавобгарнинг даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъвоси номулкий хусусиятга эга даъво талабидан иборатлиги, ушбу талаб бўйича олдиндан давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ даъвогар зиммасига юклашни, олдиндан тўланган 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар Сарваров Фарход Мусурмановичнинг оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “SIRD RY IKR LIY S KIL I” масъулияти чекланган жамиятининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 3 750 000 сўм двлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар Сарваров Фарход Мусурманович зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков