← Назад
Решение #2896794 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/7702-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 17 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамованинг суд мажлиси котиблигида, ишда
Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари Н.Абдукаримов ҳамда даъвогар
вакили Б.Нажмитдинов (ишончнома асосида), жавобгар ва учинчи шахс
вакили У.Норматов (ишончнома асосида), учинчи шахс А.Головина
(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг
жавобгар Сирдарё вилоят телерадиокомпанияси ҳисобидан 74 248 557 сўм
асосий қарз ва суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Сирдарё вилоят
телерадиокомпанияси (жавобгар) ҳисобидан 74 248 557 сўм асосий қарз ва суд
харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво талабини тўлиқ тан олишини ҳамда молиявий
маблағ бўлмаганлиги сабабли тўлаб берилмаганлигини билдирди.
Учинчи шахс (Ғазна) шартнома рўйхатга олинганлигини ҳамда
тўловлар амалга ошириб келинганлигини билдирди.
Учинчи шахс (Молия) низони судга хавола қилишини билдирди.
Прокурор даъво аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, иш бўйича прокурорнинг
фикрини ҳамда тарафларнинг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 22.01.2025
йил тузилган 1230120912-сонли шартномага асосан даъвогар ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажарган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
тўловлардан 2025 йилнинг 10 май ҳолатига 76 282 557 сўм қарздорлик
вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Суд юқоридагиларга асосан 74 248 557 сўм асосий қарздорликни
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Сирдарё вилоят телерадиокомпанияси ҳисобидан даъвогар
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 74 248 557 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар Сирдарё вилоят телерадиокомпанияси ҳисобидан
республика бюджетига 1 484 971,14 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин
Судья
И.А. Юсупов