← Назад
Решение #2896797 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/7574-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 17 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсупов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамованинг суд мажлиси котиблигида, Кенгаш вакили
С.Милтиқбоева (ишончнома асосида), жавобгар рахбари А.Ибодуллаев ҳамда
вакили Ғ.Нурматов (ишончнома асосида) иштирокида, Гулистон туман
фермерлар кенгашининг даъвогар “ X
L NUR
R K SI” МЧЖ
манфаатида жавобгар “GULIS N LUS R” МЧЖ ҳисобидан 14 964 000
сўм қарздорлик ҳамда 7 482 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Гулистон туман фермерлар кенгаши (Кенгаш) даъвогар “ X
L
NUR
R K SI” МЧЖ (даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар “GULIS N
LUS R” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 14 964 000 сўм қарздорлик ҳамда
7 482 000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили жамият рахбари билан
сухбат жараёнида аввалги суд муҳокамасини ўрганиб чиқилган мавжуд
ҳисобварақ фактураларга эътироз билдирмаганлигини, имкон бўлса яъна бирбор ҳисоб-китобга ойдинлик киритиб олишни ҳамда фақат олинган ёқилғи
учун жамият рахбари томонидан тўловлар амалга оширилганлигини маълум
қилганлигини, қолган суммаларга нисбатан эътироз билдирмаганлигини
маълум қилди.
Жавобгар вакиллари аввалги суд муҳокамасини айнан ҳисоб-китобга
ойдинлик киритиш учун қолдирилганлигини, даъвогар билан бир неча бор
ҳисоб-китоб қилинганлигини, хозирги судга тақдим этилган ҳисоб-китобда
ҳам икки хил шаклда ҳисоб-китоб тақдим этилганлигини, айнан даъвогар
хохлаган шартнома суммасида ҳисоб-китоб қилиб берилганлигини, шундан
сўнг ҳам 6 914 731,62 сўм жавобгарда қарздорлик мавжудлигини, агар 100
литр ёқилғининг қарздорлигини тан олмайман тўлаб берганман деган ҳолатда,
у бўйича судга тўлов топшириқномасини тақдим этиши лозим эди, бироқ бу
қарздорлик тўланмаган ҳисоб рақамга пул маблағлари келиб тушмаган,
аввалги суд муҳокамасида ҳам хар бир ҳисобварақ фактураси бўйича бирма
бир ўрганилди ва ФХ рахбари томонидан хеч қандай эътироз билдирилмади,
ёқилғидан ташқари қисмига, бугунги кунга келиб ҳам ёқилғи бўйича
тўланганлиги тўғрисида маълумот берилмаяпти, агарда ёқилғи учун энг юқори
сумма деб 1 500 000 сўм чиқариб юборилган тақдирда ҳам даъвогар жавобгар
олдида қарздор эканлигини кўришингиз мумкин, бугунги кунда мавсумий
ишлар кетаётганлигини, жавобгар ҳам узоқ масофадан келиб кетишини,
илтимоснома ҳамда даъво асоссиз эканлигини инобатга олиб илтимосномани
ҳамда даъво аризасини рад этишни сўради.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, тарафлар вакилининг даъво
аризаси бўйича важларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб
қўйидаги асосларга кўра даъво талабини рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
68-моддаси биринчи қисми талабларига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Иш ҳужжатлари ҳамда даъво аризасида баён этилишига кўра, даъвогар
ҳамда жавобгар ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2023 йил
23 декабрда 24-39776/G-19716-24-сонли фючерс шартномаси имзоланган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар
ўртасида имзоланган юк хатларига асосан 53,5 т. махсулот етказиб берилган
(ҳисобварақ-фактураси ўз вақтида расмийлаштирилмаган ва юборилмаган).
Даъвогарнинг даъво аризасида баён этган ҳисоб-китобига кўра,
жавобгарга етказиб берилган 53,5 т. махсулот шартномага мувофиқ хисобкитоб қилинганда 2 994 000 сўмдан 160 179 000 сўмни ташкил этади. Лекин
даъвогар томонидан жавобгардан қабул қилиб олинган бўнак хисобида
топширилган ҳамда жавобгар томонидан қабул қилиб олинган 145 214 000
сўмлик маҳсулотни ўзаро ҳисоб-китоб қилинган вақтда 14 964 000 сўмлик
қарздорлик қолдиқ бўлиб қолганлигини асос қилиб келтириб ушбу суммани
шунингдек, қарздорлик ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли унга
ҳисобланган 7 482 000 сўм миқдорида пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади.
Даъво аризасига илова қилинган кейинчалик юборилган 2025 йил
21 майдаги 5-сонли ҳисобварақ фактурасига кўра, даъвогар 53,5 т. маҳсулотни
2 667 857,14 сўмдан ҚҚС билан бирга 159 858 000 сўм деб белгилаб
жавобгарга юборганлиги ҳамда жавобгар хеч қандай жавоб бермаганлигини
маълум қилиб ишга тақдим этган.
Бироқ, суд мажлиси жараёнида далиллар қаторида ушбу ҳисобварақ
фактураси ўрганилган вақтда жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотга
кўра, ушбу ҳисобварақ фактураси 22 май 2025 йилда жавобгар томонидан асос
келтирилган ҳолда рад этилган.
Шунингдек, жавобгар томонидан ишга тақдим этган қўшимча
ҳисобварақ фактураларига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга бўнак
тўловлари учун 190 616 341,22 сўмлик махсулот берилганлигини ҳамда
кейинчалик 23 522 610,24 сўм ушбу бўнак пулларидан чегириб
ташланганлигини, шундан сўнг шартнома асосида даъвогар томонидан тақдим
этилган 53,5 т. бошоқлик донни айнан даъвогар хохлаган нархда 160 179 000
сўмдан ҳисоб-китоб қилинган ҳолатда ҳам даъвогарнинг жавобгар олдида
6 914 731,62 сўм қарздорлиги мавжуд эканлигини баён этган.
Аввалги суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар рахбари суд
мажлисида жавобгар жамият рахбари билан жавобгар томонидан тақдим
этилган хар бир ҳисобварақ фактурасини бирма бир муҳокама қилиб чиқилган
вақтда, жавобгар бўнак тўловлари учун тақдим этилган ишлар
бажарилганлигини ва маҳсулотлар олинганлигини тан олишини лекин, 100 л.
ёқилғи учун тўлов амалга оширилган бўлиши мумкин эканлигини ҳамда
хисобчи билан аниқлик киритиш ва низони муроса йўли билан хал этиш учун
вақт беришни сўраган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида даъвогар рахбари
иштирок этмади ҳамда тўлов хужжатларини тақдим этмади.
Мазкур ҳолатда суд даъвогар вакилининг суд муҳокамасини қолдириш
ёки танаффус эълон қилиш тўғрисидаги илтимосномасини рад этишни лозим
топади.
Суд юқоридагиларга асосан асосий қарздорлик исботлаб
берилмаганлиги сабабли уни рад этишни ҳамда асосий қарздорлик мавжуд
бўлмаган ҳолларда унга ҳисобланган пеня суммаси ҳам асоссиз эканлигини
инобатга олиб даъво аризасини тўлиқ рад этишни лозим топади.
Шунингдек, ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда,
суд харажатлари даъвогар зиммасига юклашни ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли
қарорининг 17-банди 6-хат бошисида берилган тушунтиришдан келиб чиқиб
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво
аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан
давлат божи ундирилмаслигини инобатга олиб давлат божи ундирмасликни,
лекин почта харажатларини зиммасида қолдиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Кенгаш вакилининг суд муҳокамасини қолдириш ва/ёки танаффус
эълон қилиш тўғрисидаги илтимосномаси рад этилсин.
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
И.А. Юсупов