← Назад
Решение #2896806 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/7565-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 17 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсупов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
А.Эшонқулов (тугатиш (суд) бошқарувчиси) ҳамда жавобгар рахбари
О.Абдусаттаровлар иштирокида, даъвогар “GULIS N G` LL KL S R”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “G’ YR
F RX DJ N
XIR
NI ” фермер хўжалиги ҳисобидан 303 099 291 сўм асосий қарз, етказиб
берилган маҳсулот учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг
15 фоизи миқдорида 45 464 894 сўм жарима ва олдиндан тўлаб чиқилган суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш (суд) бошқарувчиси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда “G’ YR
F RX DJ N
XIR
NI ” фермер хўжалиги (жавобгар) ҳисобидан 303 099 291 сўм асосий
қарз, етказиб берилган маҳсулот учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки бош
тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида 45 464 894 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс
шартномалари бўйича жавобгарга буғдой етиштириш учун тарафлар ўртасида
тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 358 584 065 сўмлик
(уруғлик буғдой, минерал ўғитлар, ёқилғи ва бошқа зарур маҳсулотлар
ажратилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги, шунингдек шартномага асосан
имтиёзли кредит) қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар томонидан ҳеч
қандай маблағ даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмаганлиги, етказиб берилган
маҳсулотлар қийматига мутаносиб ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд эмаслигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар вакили фермер хўжалигини қарздорлик билан қабул қилиб
олганлигини лекин бу қарздорлик хеч қаерда кўрсатилмаганлигини, шу
сабабли тан олмаслигини билдириб, аввалги рахбарларга нисбатан ваколатли
идораларга мурожаат қилишини маълум қилди.
Ишда иштирок этувчи тарафлар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво қисман талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
суднинг
4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан 2024 йил 7 октбярда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс
шартномалари бўйича жавобгар учун тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 358 584 065 сўмлик қарздорлик
вужудга келганлиги (55 484 774 сўмлик махсулот топширилган), жавобгар
томонидан ҳеч қандай маблағ даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмаганлиги,
етказиб
берилган
маҳсулотлар
қийматига
мутаносиб
ишлар
бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда
шартномалар, жавобгарга ўтказилган пул маблағлари ва берилган
маҳсулотлар бўйича ишлар бажарилганлигини асословчи ҳужжатлар
топилмаганлиги сабабли даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарга
талабнома юбориб, пул маблағларини қайтариш сўралган.
Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли
даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 303 099 291 сўм асосий қарз, етказиб берилган маҳсулот
учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи
миқдорида 45 464 894 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК)нинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар даъво аризага нисбатан эътироз билдирган бўлса-да,
қарздорлик мавжуд эмаслигини тасдиқловчи асосли бирор бир ҳужжат тақдим
этмади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 303 099 291 сўм асосий қарздорлик
ҳолати
иш
ҳужжатларида
мавжуд
ҳисобварақ-фактурлар,
банк
маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг қарздорлиги ишда мавжуд
ҳисобварақ-фактуралар, банк маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа
ҳужжатлар билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 303 099 291 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода етказиб берилган маҳсулот учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки
бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида 45 464 894 сўм жарима ундириш
талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
қонунининг 32-моддаси талаби асосида жарима ундиришни сўраган.
Мазкур Қонуннинг 32-моддаси биринчи қисмига мувофиқ тўлов
талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик,
шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини
тўлашдан
бош
тортганлик
(банк
муассасасига
тўлов
топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни
тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот
етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи
миқдорида жарима тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг
2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг маҳсулот ҳақини тўлашни рад этган
ёхуд бош тортганиги ҳолати низоли бўлиб, бироқ даъвогар томонидан
жавобгарнинг маҳсулот ҳақини тўлашни рад этган ёхуд бош тортганигини
исботловчи далиллар тақдим этилмади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг жарима ундириш талаби низоли
эканлиги, жавобгарнинг жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар
ҳақини тўлашни рад этган ёхуд бош тортганиги ҳолати исботланмаганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан етказиб берилган маҳсулот учун
ўзи тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида
45 464 894 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари қисман
асосли деб топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим
бўлган суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар
ҳисобидан Республика бюджетига рад этилган даъво баҳоси 45 464 894
сўмнинг 2 фоизи, яъни 909 297,88 сўм миқдорида давлат божи, жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси
303 099 291 сўмнинг 2 фоизи, яъни 6 061 985,82 сўм миқдорида давлат божи
ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатни ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “G’ YR
F RX DJ N XIR
NI ” фермер хўжалиги
ҳисобидан:
- даъвогар “GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 303 099 291 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 6 061 985,82 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 909 297,88 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд
орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.А. Юсупов