← Назад
Решение #2896809 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/7696-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 17 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсупов даъвогар
“S S
QURILIS
INV S ” МЧЖнинг жавобгар Давлат хизматлари
Агентлигининг Сирдарё вилоят худудий бошқармаси ҳисобидан 2 100 000 сўм
асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб қуйидагиларни
аниқлади:
“S S
QURILIS
INV S ” МЧЖ (даъвогар ёки МЧЖ) суд
бошқарувчиси жамиятнинг фаолиятини ўрганиб, унинг якунлари бўйича
Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар Давлат хизматлари Агентлигининг Сирдарё вилоят худудий
бошқармаси (жавобгар) ҳисобидан 2 100 000 сўм асосий қарз ва суд
харажатларини ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд иш кўриш кунига қадар жавобгар томонидан даъво аризасига
нисбатан эътироз келиб тушган бўлиб ундаги маълумотга кўра қарздорлик тўлиқ
тўланган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини рад этишни лозим
топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
26.07.2021 йилда 9264374-сонли шартнома имзоланган ҳамда ушбу шартномага
асосан даъвогар томонидан жавобгарга 05.08.2021 йилдаги 9264374-сонли
ҳисобварақ фактурасига асосан маҳсулот етказиб берилган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан ўрганиш якунларига кўра, ушбу
қарздорлик қоплаб берилмаганлиги важи билан дастлаб талабнома билан
жавобгарга кейинчалик судга қарздорликни ундириш тўғрисида мурожаат
қилган.
Бироқ, жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, ушбу
қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳамда 26.07.2021 йилдаги N-9262374-сонли тўлов
хужжатига асосан тўлиқ ечиб олинганлиги баён этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Суд юқоридагиларга асосан асосий қарздорлик тўлиқ тўланганлиги
сабабли уни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд ишни
кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатлари даъво ўз исботини топмаганлиги
сабабли даъвогар зиммасига юклашни лозим деб хисоблайди.
Қайд этилганларга кўра, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси
Олий Хўжалик суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 6972,118, 176-177, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
“S S QURILIS INV S ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.А. Юсупов