← Назад
Решение #2896814 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/7586 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 17 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “qim qim ” АЖ манфаатида жавобгар “qim qim ”
хусусий корхонаси (СТИР ) ҳисобидан 400 000 сўм қарз ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “qim qim ” АЖ (кейинги
ўринларда – даъвогар ёки компания) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “qim qim ” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда
– жавобгар ёки абонент) ҳисобидан 400 000 сўм қарз ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг
баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда
суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни
тақдим этмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи
қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, юқоридаги қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2022 йил 31 майда
тузилган 1922890077-сон телекоммуникация хизматлари кўрсатилиши
тўғрисида абонент шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб
чиққан.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2022 йил 31 майда “Абонент қурилмаси
ва сарфланадиган материалларни тақдим этиш бўйича” 1922890077-сон
шартномаси (486) тузилган ва жавобгарга интернет алоқа хизматлари
кўрсатилишни таъминловчи қурилмалар тақдим этилган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Шартноманинг 1-бандига кўра, оператор абонентга телекоммуникация
хизматларини (интернет алоқа хизматлари) кўрсатади. Абонент оператор
томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга оширади.
Даъвогар
томонидан
шартномага
асосан
400 000
сўмлик
телекоммуникация хизматлари кўрсатилган, кўрсатилган хизматлар тарафлар
ўртасида расмийлаштирилган 400 000 сўмлик электрон ҳисобварақфактуралар билан тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ
тўланмаган.
Натижада, 2025 йил 03 апрель ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
400 000 сўмлик қарздорлиги келиб чиққан.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан 2025 йил 17 февралдаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига биноан буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга биноан суд, палатанинг даъво талабларини асосли
деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига кўра иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига
биноан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги боис, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши, ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи
ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ 2024 йил 01 октябрдан ойига
375 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қаноатлантиришни,жавобгар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм давлат божи ва даъвогар
фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
66, 74-75, 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “qim qim ” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар
“qim qim ” АЖ ҳисобига 400 000 сўм қарздорлик ва 37 500 почта
харажатиундирилсин.
Жавобгар “qim qim ” хусусий корхонаси ҳисобидан республика
бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов