← Назад
Решение #2896819 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/6736-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 16 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили М.Аликулова
(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ rm ql ri” АЖ
манфаатида жавобгар “ rm ql ri” ФХ ҳисобидан 107 234 444 сўм асосий
қарз, 25 665 920 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг (матнда кейинги ўринларда палата деб юритилади) даъвогар
“ rm ql ri” АЖ (матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ rm ql ri” ФХ(матнда
кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 107 234 444 сўм
асосий қарз, 25 665 920 сўм пеня ва суд харажатларини ундириб беришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни
улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
10.03.2022 йил тузилган 22/10-4-026UF-сонли лизинг шартномасига
асосан 1 (бир) дона “G D 280 D” русумли дон косилка техникаси етказиб
берилган ҳамда тегишли далолатнома асосида қабул қилиб олинган.
Шунингдек, 07.03.2023 йил тузилган 22/10-4-026-сонли лизинг
шартномасига асосан 1 (бир) дона “ ZS
-220” русумли пахта териш
техникаси етказиб берилган ҳамда тегишли далолатнома асосида қабул қилиб
олинган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
лизинг тўловларидан 2025 йилнинг 31 март ҳолатига 107 234 444 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-банди ҳамда
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ
неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Суд юқоридагиларга асосан 107 234 444 сўм асосий қарздорликни
қаноатлантиришни ҳамда юқоридаги қонун нормаларида назарда тутилган
ҳуқуқдан фойдаланиб, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини
камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 7 000 000 сўмга қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми
қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун
ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127,
128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ rm ql ri” ФХҳисобидан даъвогар “ rm ql ri” АЖ
фойдасига 107 234 444 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ rm ql ri” ФХ ҳисобидан республика бюджетига 2 658
007,28 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов