← Назад
Решение #2896830 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2453-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 16 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «L zizb k kim
bizn s» масъулияти чекланган жамиятинингжавобгар «Qili h l hin»
масъулияти чекланган жамиятидан ўтказиб берилган 849 664 000 сўм пул
маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
даъвогар рахбари И.Намуратов ва жавобгар разхбари Қ.Саидазимовлар
иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
«L zizb k kim
bizn s» акциядорлик жамияти(кейинги матнларда
“даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар
ва жавобгар «Qili h l hin» масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда
“жавобгар”деб юритилади)дан ўтказиб берилган 849 664 000 сўм пул
маблағини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар транспорт хизмати кўрсатиш шартномасига
асосан жавобгар ўз мажбуриятини бажармаганлиги ва транспорт хизмати
кўрсатилмагани, лекин хатога йўл қўйилиб хисоб-фактура тасдиқлангани,
хизмат кўрсатилмагани суд қарори билан ўз тасдиғини топгани, кўрсатилган
хизмат учун малағ ўтказилгани сабабли ушбу тўланган маблағни қайтариб
ундириш сўралганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар транспорт хизмати кўрсатилгани, хозирги
кунда прокуратура органи ушбу ҳолатини текшираётганлигини билдириб,
даъвони рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тақдим
этилган далиллар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 26 августда №35сонли электрон шаклда транспорт хизмати кўрсатиш шартномаси имзоланиб,
шартнома шартларига кўра, жавобгар авторанспорт хизматини кўрсатиш,
даъвогар ўз навбатида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларни қабул
қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олиб, шартнома қиймати
1 049 664 000 сўмни ташкил этган.
Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар 28.08.2024 йилдаги
электрон шаклда расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар ва бошқа ҳужжатлар
асосида тақдим этилиб, даъвогар кўрсатилган хизматларни қабул қилиб олган
ва шу миқдорда қарздорлик вужудга келиб тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш
далолатномаси билан хам тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 709-711моддаларига асосан, юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи
томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб
бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк
жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
Муқаддам жавобгар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб
кўрсатилган транспорт хизматлари ҳақидан 200 000 000 сўм тўланмасдан
қолганлиги сабабли даъвогардан ушбу қарзни ундиришни сўраган.
Низо Зомин туманлараро иқтисодий судида кўрилиб, 4-1001-2508/9558сонли иқисодий иш бўйича 2025 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогардан жавобгар фойдасига 200 000 000 сўм асосий қарз ва 10 000 000
сўм пеня ундирилган.
Лекин Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 13 майдаги қарори билан
юқоридаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.
Ҳал қилув қарорни бекор қилишга кўрсатилган хизматлар бўйича
товар-транспорт юк хати, юкка доир бошқа ҳужжатлар жавобгарга тақдим
этилмагани, бажарилган ишлар ва расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар
транспорт хизмати кўрсатилганлигини тасдиқламаслиги асос қилинган.
Юқоридагиларга асосан даъвогар жавобгарга кўрсатилган транспорт
хизмати учун 849 664 000 сўм маблағ тўлаб берган бўлсада лекин ушбу маблағ
эвазига транспорт хизмати кўрсатилмаган ва ушбу ҳолатлар Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 13 майдаги қарори билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
73-моддасида иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар
иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди деб
кўрсатилган.
Суд, юқоридагиларга асосан даъво талаби ўз тасдиғини топган деб
ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъво ариза талабини қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 849 664 000 сўм қарздорлик, 16 993 280 сўм давлат божи
ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар «L zizb k kim bizn s» масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар «Qili h l hin» масъулияти чекланган жамиятидан ўтказиб берилган
849 664 000 сўм пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Qili h l hin» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«L zizb k kim
bizn s» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
849 664 000 сўм қарздорлик, 16 993 280 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев