← Назад
Решение #2896831 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| арздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ва пеня ФК | 259 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2455-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 16 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқлуовнинг котиблигида, даъвогар «Ҳудудий электр
тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Ўзбекистон махаллалари
уюшмаси»нинг Ховос туман бўлимидан 81 798 352 сўм асосий қарз ва
5 225 589 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишни даъвогар вакили Ш.Давронов (03.01.2025 йилдаги ишончнома асосида)
иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (кейинги
матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб,
«Ўзбекистон
махаллалари
уюшмаси»нинг
Ховос
туман
бўлими (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 81 798 352 сўм
асосий қарз ва 5 225 589 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қуватлаб, истеъмол қилинган
электр энергиядан бўлган қарздорлик тўлаб берилмаётганлигини билдириб,
судга тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик
сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни
лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва тақдим
этилган далилларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига
кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (1-илова) 88-бандига
асосан электр энергияси учун тўлов истеъмолчиларга электр энергияси
етказиб бериш, маиший истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз олдиндан
ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади, 96-бандига асосан истеъмолчи
томонидан фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб
бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини имзолаш рад
этилган тақдирда, қарзни ундириш тузилган электр таъминоти шартномасига
мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчининг
банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш йўли билан амалга
оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўриншича, тарафлар ўртасида 2025 йил 13 январда
№080258-сонли электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб,
энергия етказиб бериш шартлари хар икки тараф томонидан лозим даражада
бажарилмаган.
Хусусан энергия эҳтиёжи учун олдиндан тўлов тўланмасада, жавобгарга
шартномада белгиланган миқдорда энергия етказиб берилган лекин энергия
ҳақи тўлиқ хажмда тўлаб берилмаган ва натижада қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати
оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган, натижада даъвогар
судга мурожаат қилиб жавобгардан асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган.
Истеъмол қилинган энергия бўйича ҳисоб-фактура, ўзаро таққослаш
далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан 01.06.2025 йил ҳолатига
жавобгарнинг 81 798 352 сўм қарзи ўз тасдиғини топган.
Шу сабали суд, даъвонинг жавобгардан 81 798 352 сўм асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан 5 225 589 сўм пеня ундириш
сўралган.
Шартномада истеъмол қилинган энергия миқдори учун тўлов муддати
ўтган хар бир кун учун пеня ҳисоблаш ва тўлаш тартиби назарда тутилган, шу
сабабли даъвода истеъмол қилинган энергия ҳақи тўлови кечиктирилган
кунларга пеня ундириш сўралган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд, қарздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома
мажбуриятларини бажармаганлиги ва пеня ФК 259-моддаси асосида
шартнома мажбурияти таъминоти сифатида белгилаб олинган бўлсада пеня
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига
салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш талабни
қисман қаноатлантириб, 700 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 81 798 352 сўм асосий қарз ва 700 000 сўм
пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан
даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 1 740 478,82 сўм
давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуалкодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг
жавобгар «Ўзбекистон махаллалари уюшмаси»нинг Ховос туман бўлимидан
81 798 352 сўм асосий қарз ва 5 225 589 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Ўзбекистон махаллалари уюшмаси»нинг Ховос туман
бўлимидан даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти
фойдасига 81 798 352 сўм асосий қарз, 700 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар «Ўзбекистон махаллалари уюшмаси»нинг Ховос туман
бўлимидан Республика Бюджетига 1 740 478,82 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев