Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2461 Дата решения 16.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение I t k b nk Ответчик / Подсудимый Shirin b lig
Source ID 214ba285-5b2a-4da8-bfca-e65fabd86e5f Claim ID PDF Hash fe9d13356fa409f8... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олинади ва 55-моддаси зсиз тан олинади ва 55 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2461-сонли иш Ховос тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 16 июнь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «I t k b nk» OTB gr u нинг жавобгар «Shirin b lig’i» масъулияти чекланган жамиятидан 2 221 442 367,09 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Мирзакулов (07.02.2025 йилдаги №3/4118-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Даъвогар «I t k b nk» OTB gr u (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Shirin b lig’i» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) дан 2 221 442 367,09 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга йиллик 24 фоиз, шундан 12 фоизини тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан тўлаш белгиланганиб кредит берилгани, “Тадбиркорларни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти жамғармаси томонидан 2 221 442 367,09 сўм фоиз қарзи тўлангани, лекин жавобгар кредитни мақсадсиз ишлатгани аниқланганидан кейин суднинг қарори билан тўланган суммани банк қайтариб тўлаб берганлиги сабабли, ушбу тўланмасдан қолган фоизларни жавобгардан ундириш лозмлигини билдирди. Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 28 февралда №324-сонли кредит шартномаси имзоланиб, шартномага кўра банк жавобгарга 5 йил муддатга, фоиз тўлови ставкаси йиллик 24%, шундан “Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармаси” тўғрисидаги Низомига асосан миллий валютада 12% компенсация тўлаш шарти билан, интенсив усулда балиқ етиштириш комплексини ташкил этиш учун жами 17 400 000 000 сўм кредит бериш, жавобгар ўз навбатида кредит тўлови ва ҳисобланган фоизларни тасдиқланган график асосида қайтариш мажбуриятини олган. Шартнома мажбурияти “Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш” давлат жамғармаси томонидан бажарилиб, жавобгарнинг 2 221 442 367,09 сўм кредит фоизи тўлови компенсация тариқасида тўлаб берилган. Лекин “Тадбиркорларни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятисудга даъво ариза билан мурожаат қилиб жавобгар «I t k b nk» АТИБва учинчи шахс «Shirin b lig’i» масъулияти чекланган жамиятидан тўлаб берилган 2 221 442 367,09 сўм компенсация тўловлари (фоиз) ни ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2409/80301-сонли иқтисодий иш бўйича 2024 йил 26 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, «Shirin b lig’i» масъулияти чекланган жамиятининг кредитдан мақдсадсиз фойдаланганлиги асосида жавобгар «I t k b nk» АТИБдан тўланган 2 221 442 367,09 сўм компенсация тўловларини ундириш белгиланиб, ушбу маблағ 14.12.2024 йилдаги №17-сонли тўлов ҳужжати билан “Тадбиркорларни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятига қайтарилган, натижада «Shirin b lig’i» масъулияти чекланган жамиятининг шу миқдорда кредит фоизи ундирувсиз қолган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли қарорида тушунтириш берилган. Баён этилганларга асосан суд суд, даъво талаби иш ҳужжатлари билан тасдиқланган деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан 2 221 442 367,09 сўм фоиз қарзиниундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, ИПК 118-моддасига мувофиқ даъвонинг тасдиқланган қисмига мутаносиб равишда 44 428 847,34 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан хамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар «I t k b nk» OTB gr u нинг жавобгар «Shirin b lig’i» масъулияти чекланган жамияти дан 2 221 442 367,09 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Shirin b lig’i» масъулияти чекланган жамияти дан даъвогар «I t k b nk» OTB gr u фойдасига 2 221 442 367,09 сўм кредит фоизи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Shirin b lig’i» масъулияти чекланган жамияти дан Республика Бюджетига 44 428 847,34 сўм давлат божи ундирилсин. Суд ҳужжатидан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев