Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/6730 Дата решения 16.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 34d12d20-8812-4c6e-86fd-10c63ff35e57 Claim ID PDF Hash 400109a31c2a7bcf... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
бандива 14-моддаси бандива 14 law
банди ва 14-моддаси банди ва 14 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2502/6730-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 16 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар qim qim нинг жавобгар qim qim корхонаси давлат муассасасидан 17 434 678 сўм миқдорида тўланган пенсия пули ва 335 207,8 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М. (27.05.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили А. (04.01.2025 йилдаги 8-сон ишончнома асосида) ва Гулистон шаҳар прокурорининг ўринбосари иштирокида, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Жавобгар qim qim (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) да ишлаган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси “qim qim ”ги Қонуни талабларига мувофиқ иш вақтида тан жароҳати олганлиги ёки касб касаллиги сабабли имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ногиронлик пенсияси тайинланган. Пенсия жамғармаси томонидан 17 434 678 сўм имтиёзли асосларда пенсия пуллари qim qim (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда матнда Қонун деб юритилади) 12-моддасига асосан (пенсия) тўлаб берилган, ушбу маблағларни ихтиёрий равишда қайтариш тўғрисида жавобгарга бир неча бор талабнома юборилган, бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, тўловлар амалга оширилмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 17 434 678 сўм миқдорида тўланган пенсия пули ва солиқ органи томонидан ҳисобланган 335 207,8 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, жавобгар томонидан юқорида кўрсатилган фуқароларга тўланган пенсия пуллари тўлиқ қайтариб тўлаб берилмаётганлиги, солиқ органидан олинган маълумот асосида даъво киритилганлиги, пенсия қонунчилигида пеня ундириш назарда тутилмагани, Вазирлар Маҳкамасининг 661-қарорида ижтимоий солиқ ва пенялар назарда тутилгани ва унинг назорати, ҳисоби солиқ органи зиммасига юклатилгани, пеня ҳисоби ва асосини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги ва судга тақдим эта олмаслиги, пеня ундириш талабини судга ҳавола қилишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили асосий қарздорликни тан олишини ва тез кунларда тўлаб берилишини, лекин даъво талабининг пеня ундириш қисми асоссиз бўлганлиги боис қаноатлантиришни рад этишни Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили асосий қарздорликни ундириш сўради. Суд, иш ҳужжатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даьво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаролар qim qim туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасида меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияси тайинланган ва тўлаб берилган. Қонуннинг 66-моддасига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини qim qim га ўтказади. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 661-сонли қарори билан тасдиқланган Низом(кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) нинг 4-бандида юридик шахслар ходим Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси “б” бандигамувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплайдиган тўловни 100 фоиз миқдорида, лекин ушбу Низомда назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаган миқдорда Пенсия жамғармасига ўтказадилар. 18-бандига асосан Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси “б” бандива 14-моддасигамувофиқ, шунингдек, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар Қонуннинг 66-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари асосида қопланади. Солиқ органлари солиқ тўловчининг шахсий карточкасида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Қонуннинг 12-моддаси “б” бандива 14-моддасигамувофиқ тайинланган пенсиялар, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланган ва ҳисобланган суммаларни акс эттириш орқали бюджет тизимига тушумлар, шу жумладан, пеня ва жарималар ҳисобини юритади. 42-бандига асосан ушбу Низомда кўрсатилган Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади. Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади. Пенялар солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг банк ҳисобварақаларидаги маблағларидан, шунингдек, солиқ тўловчининг бошқа мол-мулки ҳисобидан мажбурий равишда ундирилиши мумкин. 59-бандига асосан Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ ҳисобкитобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Солиқ хизмати органлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларга нисбатан ижтимоий солиқни ҳисоблаш тартиби ва тўлов муддатларини бузганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллайдилар. Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар бўйича қарздорлиги мавжуд ёки Қонуннинг 12-моддаси “б” банди ва 14-моддасига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия жамғармаси харажатларини ташкилотлар томонидан тўлиқ ва ўз вақтида қопланиши юзасидан назорат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Юқоридаги қарорнинг 22-бандида пенсия жамғармасининг тўланган пенсия маблағларини қайтариш, маблағлар юридик шахслар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича юридик шахслардан ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Лекин пенсия жамғармасига пенсия маблағлари тўлови кечиктирилганда қарздорлардан пеня ундириш ҳуқуқи назарда тутилмаган, пенсия харажатларини қайтариш кечиктирилган кунларга эса пеня ҳисоблаш ва ундириш ҳуқуқи солиқ органлари ваколатига берилган. Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 17 434 678 сўм пенсия тўловидан қарзини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, Қонун ва Низомда даъвогар пенсия жамғармасига пенсия пулларини қайтариш кечиктирилган кунлар учун пеня ундириш эмас балки фақат пенсия харажатларини регресс тартибида ундириш ҳуқуқи берилган, шу сабабли суд даъвонинг пеня ундириш талабини қонунчиликка биноан асослаб берилмаганлиги ва ҳужжатлар асосида тасдиқланмаганлиги сабабли асоссиз деб ҳисоблаб, даъвонинг 335 207,8 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари даъвогар ва жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2024 йил 01 октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан кам эканлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг асоссиз деб топилган 335 207,8 сўм пеня ундириш қисми бўйича суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, лекин даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, 1-қисми, бешинчи бандига асосан иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогар даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар qim qim ниш корхонаси давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар qim qim и фойдасига 17 434 678 сўм миқдорида тўланган пенсия пули ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар qim qim давлат муассасаси ҳисобидан давлат бюджетига 375 000 давлат божи ундирилсин. qim qim Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов